Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 12.02.2008 йилдаги ПҚ-792-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан бериладиган грант маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йилнинг 3 ноябрида имзоланган битимга мувофиқ, ХХР Ҳукумати томонидан 60 млн. юань (8,2 млн. АҚШ доллари) миқдорида грант берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ХХР Ҳукумати грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши таклиф қилинаётган иловага* мувофиқ лойиҳалар рўйхати тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Хитой томони билан келишилган мазкур грант маблағларини олиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-қоидаларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловага мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича асосий тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ишларни умумий мувофиқлаштиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХР Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига харид қилинадиган тиббий ускуналарнинг сақланиши, мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда грант маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган тиббий ускуналарни ўрнатиш учун туман тиббиёт бирлашмаларида хоналарни тайёрлаш ва уларнинг сақланиши ҳамда қатъиян мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ушбу грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш бўйича ХХРнинг ваколатли банки билан банклараро битимни имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳаларни ХХР Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган ускуналар ва моддий ресурслар учун божхона тўловлари ва йиғимлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабномаларига кўра, лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар визаларни ҳамда вақтинча рўйхатда туришни расмийлаштиришда консуллик йиғимлари ва давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-792-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 2-сон, 100-модда)