Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2018 22.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1797
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компаниясининг қарори, 22.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1797
Кучга кириш санаси
02.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
«ЎЗАВТОЙЎЛ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТРАНСЙЎЛҚУРИЛИШ» КОМПАНИЯСИ БАЖАРГАН МЕХАНИЗАЦИЯЛАШГАН ИШЛАР УЧУН ПУДРАТЧИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 апрелда 1797-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2018 йил 12 февралдаги 26, 2, 01-33-сонли «Трансйўлқурилиш» компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1797-1, 01.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сонли «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 55-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» Давлат-акциядорлик компанияси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Трансйўлқурилиш» компанияси бажарган механизациялашган ишлар учун пудратчи ташкилотлар томонидан тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» ДАК раиси М. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» Давлат акционерлик компаниясининг 2008 йил 4 апрелдаги 33, 5, 1-мҳ-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Механизациялашган ишларни бажарганлиги учун «Трансйўлқурилиш» компанияси билан пудрат ташкилотларининг ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил 10-11-сон, 55-модда) 5-бандига асосан механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажарганлиги учун «Трансйўлқурилиш» компанияси (кейинги ўринларда — Компания деб юритилади) билан пудрат ташкилотларининг ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компания зиммасига пудрат ташкилотлари (ишларнинг бажарувчилари) билан шартнома асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, тиклаш ва таъмирлашда йўл-қурилиш техникаси, ускуналар ва улардан фойдалана оладиган малакали мутахассислардан фойдаланган ҳолда механизациялашган ишларни бажариш юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пудрат ташкилотлари йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун пудрат шартномаси тузилгунча лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган бажариладиган ишларнинг ҳажмига мувофиқ йўл-қурилиш техникаси ва ускуналарига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда Компанияга тегишли аризани тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компания йўл-қурилиш техникаси, ускуналар ва улардан фойдалана оладиган малакали мутахассислардан фойдаланган ҳолда механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотларининг аризаларини қабул қилади ва умумлаштиради, техника, ускуналар ва улардан фойдалана оладиган малакали мутахассислар билан таъминлай олиш имкониятларининг мавжудлигидан келиб чиқиб, пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компания томонидан бажарилган механизациялашган ишлар учун ҳисоб-китоблар пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома талабларига мувофиқ, механизациялашган ишлар ҳажмига боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Бунда пудрат ташкилоти Компания томонидан бажарилган механизациялашган ишларнинг тўловини амалга оширади, автомобиль йўлларини қуриш, тиклаш ва таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг умумий ҳажми эса белгиланган тартибда пудрат ташкилотининг ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларининг қиймати пудрат ишлари бозори конъюнктураси ва Компания хўжалик фаолиятининг юзага келган кўрсатгичларидан келиб чиққан зарурий рентабеллик даражасини ҳисобга олган ҳолда, жумладан, техника ва ускуналардан фойдаланиш бўйича бевосита ва бошқа харажатларни ҳисобга олиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Техника ва ускуналардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича бевосита харажатлар тегишли техника ва ускуналардан фойдаланиш учун қилинадиган жорий харажатлардан, шунингдек, ишларнинг жойдан-жойга кўчишини ҳисобга олган ҳолда улардан фойдаланадиган шахснинг иш ҳақи учун қилинадиган харажатлардан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Техника ва ускуналардан фойдаланиш учун қилинадиган харажатлар техника ва ускуналарнинг ҳар бир тури ва хили учун жорий нархларда машина-соатларда бажарилган ишларнинг ҳажмларига мувофиқ аниқланади. Машина ва механизмлардан фойдаланишнинг жорий нархлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан чиқарилган Нархлар каталоги асосида ёки тегишли ҳудудда юзага келган нархларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Йўл-қурилиш ва таъмирлаш техникасидан фойдаланадиган шахснинг иш ҳақи учун қилинадиган харажатлар ишларнинг меҳнат сарфи нормасини бир киши-соат нархига ва ижтимоий суғурта ушлаб қолиш миқдорини ҳисобга олувчи коэффициентга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Ишларнинг меҳнат сарфи нормаси ва техника ва ускуналардан фойдаланадиган шахснинг ўртача бир соатлик иш ҳақи қонунда белгиланган тартибда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошқа харажатлар таркибига қонунчиликка мувофиқ зарурий фойда, мажбурий тўловлар ва ажратмалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Компания билан тузилган шартномага мувофиқ, пудрат ташкилоти Компания ҳисоб рақамига механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак тўловини ўтказади, шундан кейингина Компания белгиланган муддатларда техника, ускуналар ва улардан фойдаланадиган шахсларни сафарбар қилади ҳамда шартномада мўлжалланган механизациялашган ишларни бажаришга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Амалда бажарилган механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар асосида, ажратилган бўнакни мутаносиб чегириб қолишни ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишларнинг умумий қийматидан 95 фоизгача миқдорда ҳар ойда амалга оширилади. Механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари қийматининг қолган 5 фоиз тўловини пудрат ташкилоти шартномада назарда тутилган кафолат муддати тугагандан кейин 3 банк иш куни мобайнида амалга оширади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 139-модда)