03.04.2008 йилдаги 61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ҳамда тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензиялар лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ушбу қарор чиққан кундан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар қатъий равишда ушбу қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган лицензия эгаларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини уч ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси аппаратини ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тўхтатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 146-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармасининг (кейинги ўринларда Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар талабгорларининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини чуқур ўрганиб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланишга рухсат этилган профилактика, диагностика ва даволаш воситаларига мувофиқлигини назорат қилиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг олиб бориш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши, лицензиатларнинг тиббий хизматлари сифати ҳақидаги ахборотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоида бузилишлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар гуруҳини шакллантиради, лицензиялар талабгорлари томонидан тиббий фаолиятни амалга ошириш шароитларининг дастлабки, зарурат бўлганда эса қўшимча экспертизасини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида лицензиялар талабгорларига зарур ахборотларни тақдим этади, уларга консультатив-методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар бланкаларини расмийлаштиради, лицензия талабгорларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиялар бериш билан боғлиқ масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорлар тўғрисида хабардор қилади, лицензия битимларини расмийлаштиради, лицензиатларга лицензиялар беради, лицензияларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиради ёки уларнинг дубликатларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлган реестрни ва марказлаштирилган маълумотлар базасини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан лицензиатларнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишларини текширишларда (назорат тартибидаги текширишларда) белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шунингдек улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бузилиши ҳоллари аниқланган ҳолларда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд лицензияларни бекор қилиш ҳақида тақдимнома тақдим этган ҳолда қарор қабул қилиш ёки судга мурожаат қилиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиради;
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифати тўғрисида мониторинг ўтказиш давомида ва текширишлар натижалари бўйича олинган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда диагностика ва даволаш стандартларини, клиник протоколлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда тиббий амалиётга жорий қилишда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши юзасидан қуйидаги йўллар билан доимий мониторингни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида, шу жумладан саволнома-анкеталардан фойдаланган ҳолда сўровлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини белгиланган тартибда қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини ўрганиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида ва соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида ўрнатилган «ишонч телефонлари» орқали ахборотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар якунлари бўйича тушадиган ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойнинг ўзида, молиявий-хўжалик фаолиятга аралашмасдан, лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишнинг ҳолати ва шарт-шароитлари билан танишиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлардан текширишлар ўтказиш чоғида зарур ҳужжатларни ва текшириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатларга аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, бундай қоида бузишларни бартараф этиш зарур бўлган муддатларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа назорат қилувчи органлардан улар томонидан ўтказилган лицензиатлар фаолиятини текширишлар натижалари тўғрисидаги улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати масалаларига тааллуқли ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига тиббий фаолиятни лицензиялаш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек тиббий хизматлар сифатига риоя қилинишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси олий тиббий, фармацевтика ва юридик маълумотга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг бир нафар ўринбосари бўлади. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи бўлмаган тақдирда унинг функциясини бошлиқнинг ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига умумий раҳбарликни амалга оширади, бошқарма ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этиладиган таҳлилий материаллар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, бўлимлар ходимлари ўртасида функционал вазифаларни тақсимлайди, ҳар бир ходимнинг аниқ топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига бошқарма ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини рағбатлантириш ёки уларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва вазирлик раҳбариятига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирини Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси қуйидаги иккита бўлимдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий фаолиятни лицензиялаш бўлими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тиббий фаолият билан шуғулланувчи нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 48-сон, 447-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимлари ўз фаолиятини бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган функционал вазифаларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларида лицензиатлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тиббиёт хизматлари сифатини назорат қилиш бўйича бош мутахассислар (кейинги ўринларда бош мутахассислар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош мутахассислар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ходимларини, шунингдек бош мутахассисларни аттестациядан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори) 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илова 28-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илова 50-бандининг «а» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 30-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 102-модда; 2010 й., 48-сон, 447-модда; 2012 й., 13-сон, 146-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)