LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 7 августдаги 29, 85-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 июлдаги ПФ-4014-сонли «иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори(рўйхат рақами1843, 16.08.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-43 ва 99-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 октябрдаги ПФ-3931-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»ни тасдиқлаш ҳақидаги (2007 йил 6 ноябрь, рўйхат рақами 1736 — Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 45-сон, 455-модда) қарори 2008 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 20 мартдаги 7, 27-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонининг 4-бандига биноан пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. Кўрсатиб ўтилган Фармонга мувофиқ 2008 йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларнинг энг кам миқдорлари белгиланади:
г) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 25030 сўм.
2. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади (20865 сўм х 8 = 166920 сўм).
3. Пенсия қайта ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақини тенглаштириш учун, иловага мувофиқ йиллар бўйича дифференцияланган янги тузатувчи коэффициентлар ўрнатилади.
4. Пенсионернинг иш ҳақлари тўғрисида маълумотлар бўлмаган ёки ўртача бир ойлик иш ҳақининг тузатувчи коэффициент қўлланилгандан кейинги янги миқдори белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (20865 сўм)га етмаса, пенсияни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялар, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун таянч миқдорлар ойига 41330 сўм, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
5. Янги ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори 20865 сўмдан 75145 сўм 46 тийингача (III-гуруҳ ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун 68883 сўм 33 тийингача) бўлган миқдорни ташкил этган ҳолларда пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:
ёшга доир пенсиялари, I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари, шунингдек, чин етимларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун пенсиянинг таянч миқдори ойига 41330 сўм миқдорда, III-гуруҳ ногиронлик пенсиялари ва боқувчиларидан бирини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзоси учун 20665 сўм миқдорида белгиланади;
талаб этиладиганидан ортиқча иш стажи учун пенсиялар миқдорини ошириш янги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади (тўлиқ пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун ёшга доир пенсиялар ҳамда I ва II-гуруҳ ногиронлик пенсиялари учун 1 фоиз, III-гуруҳ ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари учун 0,5 фоиз).
янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг саккиз ҳиссаси билан чегараланади (166920 сўм);
олинган ўртача ойлик иш ҳақи, иш стажига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаш учун қабул қилинган фоизларга кўпайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисида йўриқномага
ИЛОВА
ИЛОВА
Даврлар | Коэфф. | Даврлар | Коэфф. | |
1971 йилга қадар | 869,9764 | 1994 йил 1 мартдан | 0,6469 | |
1971 йил | 847,8414 | 1994 йил 1 июндан | 0,4319 | |
1972 йил | 826,7815 | 1994 йил 1 июлдан | 427,4789 | |
1973 йил | 800,3357 | 1994 йил 1 августдан | 350,4346 | |
1974 йил | 746,6478 | 1994 йил сентябрдан | 304,6525 | |
1975 йил | 730,2634 | 1994 йил 1 ноябрдан | 236,3793 | |
1976 йил | 714,5943 | 1995 йил 1 январдан | 236,3793 | |
1977 йил | 694,7608 | 1995 йил 1 мартдан | 119,6614 | |
1978 йил | 671,4012 | 1995 йил 1 сентябрдан | 92,1371 | |
1979 йил | 658,1782 | 1996 йил 1 январдан | 92,1371 | |
1980 йил | 641,2898 | 1996 йил 1 апрелдан | 68,4916 | |
1981 йил | 629,2158 | 1996 йил 1 сентябрдан | 47,7946 | |
1982 йил | 629,1437 | 1997 йил 1 январдан | 47,7946 | |
1983 йил | 617,5722 | 1997 йил 1 июлдан | 33,2765 | |
1984 йил | 617,5016 | 1998 йил 1 январдан | 33,2765 | |
1985 йил | 610,0258 | 1998 йил 1 июлдан | 24,2215 | |
1986 йил | 602,6961 | 1999йил 1 январдан | 19,8369 | |
1987 йил | 588,4653 | 1999 йил 1 августдан | 15,4522 | |
1988 йил | 549,7272 | 2000 йил 1 августдан | 10,0629 | |
1989 йил | 515,6612 | 2001 йил 1 августдан | 7,1886 | |
1990 йил | 465,3533 | 2002 йил 1 апрелдан | 6,2512 | |
1991 йил | 321,1111 | 2002 йил 1 августдан | 5,4348 | |
1992 йил 1 январдан | 94,9408 | 2003 йил 1 майдан | 4,5291 | |
1992 йил 1 июлдан | 44,4146 | 2004 йил 1 августдан | 3,4842 | |
1992 йил 1 октябрдан | 21,3473 | 2005 йил 1 майдан | 2,9030 | |
1993 йил 1 январдан | 15,7411 | 2005 йил 1 октябрдан | 2,4191 | |
1993 йил 1 апрелдан | 11,2859 | 2006 йил 1 июлдан | 2,0159 | |
1993 йил 1 июндан | 4,8165 | 2006 йил 1 ноябрдан | 1,6800 | |
1993 йил 1 июлдан | 3,0929 | 2007 йил 1 августдан | 1,3440 | |
1993 йил 1 сентябрдан | 2,3721 | 2007 йил 1 ноябрдан | 1,2218 | |
1993 йил 1 ноябрдан | 1,4398 | 2007 йил 1 декабрдан | 1,1199 | |
1994 йил 1 январдан | 1,0785 | 2008 йил 1 апрелдан | 1,0000 |