Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, хўжалик юритувчи субъектлар фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорлари оширилиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар ўз вақтида ажратилишини таъминласинлар.
3. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари, шунингдек хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар 2008 йил 1 январдан бошлаб белгиланган тартибга мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловлар амалга оширилиши ташкил этилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорларини ошириш тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Халқ» ва «Хизмат кўрсатган арбоб» фахрий унвонлари эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;
«Хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,8 баравари миқдорида;
«Хизмат кўрсатган» фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Илгари амалда бўлган қонунчилик асосида берилган фахрий унвонлар эгаларига тўловлар ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари фахрий унвонлар учун тўловларни олиш ҳуқуқига эгадир.
хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга — хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пенсионерларга — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали тўланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
6. Ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар асосий иш жойида иш ҳақи билан биргаликда тўланади.
Фахрий унвонга эга бўлган ходим бошқа ишга ўтганда тўлов бўшаган ойдаги ишлаб берилган кунлар сонидан қатъи назар, олдинги иш жойида тўлиқ ҳажмда тўланади.
Фахрий унвонлар учун янги иш жойида тўловлар тўлов амалга оширилган охирги ой тўғрисида олдинги иш жойидан маълумотнома тақдим этилгандан кейин тўланади.
7. Бир неча фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тўлов тўловнинг энг кўп миқдори назарда тутилган фақат битта фахрий унвон учун тўланади.
ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат — ҳарбий хизматчилар учун), шунингдек унинг нусхаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
Фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома ва ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат) тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан сўнг эгасига қайтарилади.
9. Фахрий унвонлар учун иш ҳақига ёки пенсияга қўшиб бериладиган тўловлар ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.
10. Бюджет ташкилотларида молия йилидан бошлаб ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар йиллик харажатлар сметасида назарда тутилади.
Йил мобайнида фахрий унвон берилган тақдирда бюджет ташкилотлари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун молия маблағларига бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини ва фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тегишли молия органига юборадилар.
11. Хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар тақдим этилган ҳужжатлар асосида фахрий унвон берилган шахсга тўловни иш ҳақи билан биргаликда амалга оширадилар.
12. Фахрий унвонлар учун тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ажратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Пенсионерларга фахрий унвонлар учун тўловлар олинадиган пенсиянинг туридан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлов фахрий унвонга эга бўлган шахс вафот этганлиги муносабати билан тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиясига қўшилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 07/21/5102/0412-сон)
14. Фахрий унвонлар учун тўлов оладиган шахслар ҳисобини юритиш ва уларга тўлов тўғри тўланишини назорат қилиш тегишли бюджет ташкилотларига, шунингдек хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларга юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Фахрий унвон учун тўлов фахрий унвон эгаси вафот этган шахс қонунчиликда белгиланган тартибда фахрий унвондан маҳрум этилган ҳолларда ёхуд фахрий унвонга эга бўлган шахснинг аризаси бўйича, тўловни амалга ошириш тўхтатилгандан кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)