Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2022 17.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1749
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 17.12.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1749
Кучга кириш санаси
27.12.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 08.11.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИСИ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ ОЛИШ УЧУН МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 17 декабрда 1749-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 4 ноябрдаги 59-сон ва Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 октябрдаги 2022-34-сонли ««Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1749-4, 08.11.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 20 мартдаги 55-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда.) мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 17 декабрь,

108-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-63-сон

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 17 декабрдаги 108, 2007-63-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 55-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Малака имтиҳони солиқ маслаҳатини бериш фаолиятини амалга ошириш учун солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар бўлган шахслар (кейинги ўринларда — даъвогарлар деб юритилади) билимларини текшириш воситаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланадиган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олишга даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий маълумотга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ўтаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йил иш стажига, шу жумладан, камида икки йил иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиши.
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган ўқув Дастури асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Малака имтиҳонини топшириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида аризани тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлдирилган анкета (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхалар олинади, асллари қайтарилади);
(5-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 22 февралдаги 31, 2018-10-сонли (рўйхат рақами 1749-3, 27.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1749-3/0827-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) меҳнат дафтарчаси (нусха олинади, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;
(5-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 22 февралдаги 31, 2018-10-сонли (рўйхат рақами 1749-3, 27.02.2018 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1749-3/0827-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 3 х 4 ўлчамида икки дона рангли фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида қилинган);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда акредитациядан ўтган таълим муассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси (агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасига қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади). Агар дастурнинг айрим бўлимлари турли таълим муассасаларида ўрганилган бўлса, у ҳолда тегишли ўқувларни ўтаганлиги тўғрисида ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари тақдим этилади;
(5-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) паспорт ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарорига (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада, имзоланган ҳолда ўзи томонидан ёки етказилганлиги тўғрисида хабар қилган ҳолда буюртма хат билан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганлар даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилишидан камида ўн кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилинганда, шунингдек, даъвогар мазкур Низомнинг 3-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаса, даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Молия вазирлиги қарор қабул қилинган санадан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида даъвогарни хабардор қилади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, даъвогар фақат рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг, ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилгандан сўнг даъвогар бир йил ичида қайта мурожаат этса малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайта тўламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Имтиҳон комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссияси ташкил этилади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида бешта аъзодан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси таркибига Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ишчилари ва зарурият бўлган тақдирда солиқ маслаҳатини бериш соҳаси мутахассислари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Имтиҳон комиссияси низоми, унинг шахсий таркиби ва иш юритиш регламенти Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси имтиҳон комиссияси 50 фоизи иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонларини ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Имтиҳон комиссиясининг ишлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар имтиҳон комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланганда, аммо чоракда камида бир марта ўтказилади. Даъвогарлар сони 10 дан ортса, гуруҳ шаклланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Имтиҳон ўтказиш жойи Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон ўтказиладиган хона (аудитория) даъвогарлар сонига мос жойлар сони ва тегишли шароитлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Малака имтиҳони уч астрономик соат ичида ёзма шаклда тест ўтказиш йўли билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Имтиҳон тестлари саволлари солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқитиш курсларининг тасдиқланган дастурлари асосида ишлаб чиқилади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Тестлар мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий қайта кўриб чиқилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Малака имтиҳони пайтида даъвогарларга бериладиган имтиҳон материаллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон карточкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон модули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жавоблар буклети.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Имтиҳон карточкаси даъвогарлар тўғрисидаги маълумотларни, унинг идентификация рақами (ИР) ҳамда имтиҳон ўтказилиш қоидаларини ўз ичига олади. Даъвогарнинг исми, фамилияси, отасининг исми фақатгина имтиҳон карточкасида ифодаланади, бошқа имтиҳон материалларида (имтиҳон модули ва жавоблар буклетида) даъвогарнинг идентификация рақами (ИР) кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Имтиҳон модулларида тест саволлари кўрсатилади. Имтиҳон модуллари 60 та тест саволларидан иборат бўлади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш — 25;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи — 15;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари — 20.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Имтиҳон модули ва жавоблар буклети битта тартиб рақам остида рақамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Даъвогарларни рўйхатга олиш имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин бошланади ва 10 дақиқа олдин тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Даъвогарлар малака имтиҳонини топширишга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат тақдим этилганда рухсат берилади. Даъвогар ўзини рўйхатга олинганлигини малака имтиҳонини топшириш учун ҳозир бўлган даъвогарларнинг рўйхатга олиш рўйхатига имзо қўйган ҳолда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжати бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланадилар ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат этилган шахслар рўйхатига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Рўйхатга олиш тугагандан сўнг даъвогарлар (имтиҳон расмий бошланишга қадар 10 дақиқа олдин) имтиҳон хонасига таклиф этиладилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бегона шахсларга ва кузатувчиларга малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Малака имтиҳони бошланишидан олдин имтиҳон комиссияси раиси ёки раис ўринбосари малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ва тестларни тўлдириш тартиби тўғрисида даъвогарларни хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака имтиҳони комиссияси раиси ёки раис ўринбосари имтиҳон комиссияси аъзоларининг ва даъвогарларнинг иштирокида тестлар бўлган махсус муҳрланган пакетни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Имтиҳон модуллари ва жавоб буклетлари даъвогарларга имтиҳон бошланишидан олдин тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Имтиҳон модули ва жавоб буклетида даъвогар ўз қўли билан ўзининг идентификация рақамини (ИР) қўйиб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тест саволларига жавоблар даъвогар томонидан жавоблар буклетига ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Малака имтиҳони вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашувлар ўтказиш, техник воситалардан фойдаланиш тақиқланади, арифметик калькуляторлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Даъвогарлар томонидан малака имтиҳонини ўтказиш қоидаларини бузиш ҳоллари баённомада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт тугаши билан даъвогарлар имтиҳон комиссиясига қуйидагиларни топширишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) имтиҳон карточкаси, имтиҳон ўтказиш қоидалари даъвогар томонидан имзоланган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) имтиҳон модули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўлдирилган жавоблар буклети.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Низом талабларини бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланадилар ва улар томонидан тўлдирилган тестлардаги жавоблар баҳоланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Имтиҳон карточкалари малака имтиҳони тугагач, конвертга солиниб муҳрланади. Имтиҳон модуллари ва жавоб буклетлари тўлиқ текширилгунига ва малака имтиҳони натижалари баҳолангунга қадар алоҳида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жавобларнинг тўғрилигини текшириш ва баҳолаш идентификация рақами (ИР) бўйича жавоб буклетлари асосида имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш — 15;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи — 9;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари — 12.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 8 февралдаги 18, 2012-10-сонли қарори (рўйхат рақами 1749-2, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 107-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Имтиҳон жавобларининг тўғрилиги ва баҳолаш натижалари имтиҳон комиссияси томонидан тегишли баённомада идентификация рақами (ИР) ва модул номери кўрсатилган ҳолда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Низомнинг 40-бандидаги баённоманинг расмийлаштириши билан имтиҳон комиссияси аъзоларининг бири имтиҳон карточкалари пакетини очади ва идентификация рақами орқали имтиҳондан муваффақиятли ўтган, ҳамда малака имтиҳонидан ўтмаган даъвогарларни аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Малака имтиҳонининг натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан кейин уч иш куни ичида Молия вазирлигига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонининг натижалари имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилгандан сўнг уч иш кунидан кечикмасдан эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Имтиҳон комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳонни ўтказиш жойи, санаси, вақти (бошланиши ва тугаши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланган баллар миқдорини кўрсатган ҳолда малака имтиҳонида қатнашган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини топширмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган эътирозлар ва тартиббузарликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Даъвогарлар томонидан тўлдирилган жавоб буклетлари, шунингдек, имтиҳон комиссияси баённомалари Молия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогарларга малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогар малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўлаш шарти билан қонунчиликда белгиланган тартибда малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Агар даъвогар Молия вазирлигига ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ичида малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар даъвогарга қайтарилади. Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг III бобига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Малака имтиҳони натижалари бўйича уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 30 календарь куни ичида Молия вазирлигига апелляция қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Апелляция аризаси ёзма шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Апелляция аризаси Молия вазирлиги буйруғи билан тузиладиган Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Апелляция комиссияси бир ҳафта муддатда топширилган аризани кўриб чиқади ва апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда келтирилган далиллар тасдиқланмаса, қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш тўғрисида қарор малака имтиҳони мазкур Низом талабларини бузган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар учун қайта имтиҳон кунини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар илгари малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар малака имтиҳонини қайта топшириш натижалари бўйича имтиҳонни топширган деб ҳисобланган тақдирда унга малака сертификати умумий асосларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
‎ _______________________
‎____________________дан ‎

‎‎‎АРИЗА‎

‎‎Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун менга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.

‎Аризага илова қилинади:
‎1.
‎2.
‎3.
‎в. б. ‎

‎20__ йил «__»___________

‎Шахсий имзо _____________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎АНКЕТА

Фотосурат учун
1.‎ Фамилияси ‎ ‎__________________________
Исми __________________________‎‎
Отасининг исми ‎‎__________________________
2.‎ Туғилган вақти: ‎‎__________________________‎

(сана, ой, йил рақамларда ёзилади)

3.‎ СТИР ‎‎__________________________‎
‎4.‎ Паспорт серия‎си ‎‎‎‎__________________ № ___________________
Берилган вақти ‎‎__________________________‎
Ким томонидан берилган ‎‎‎‎________________________________________‎
5.‎ Маълумоти: ‎‎________________________________________

(ўқув муассасаси)

Факультети‎ ‎‎________________________________________
Битирган йили

______________‎

Диплом №

____________‎
Диплом бўйича малака‎ ________________________________________‎‎

6.‎‎

Қўшимча маълумот‎ ‎‎________________________________________

(ўқув муассасаси)

Факультети‎ ‎‎________________________________________
Битирган йили

____________‎

Диплом / сертификат №

____________‎
Диплом бўйича малака‎ ‎‎________________________________________
‎‎2)___________________________________________________

(ўқув муассасаси)

Факультет‎и _____________________________________
Битирган йили ____________‎ ‎ Диплом / сертификат № ____________‎‎
Диплом бўйича малака‎ ‎‎________________________________________
7.‎ Иш стажи тўғрисида маълумот:
№‎‏ Даврлар Иш жойи Лавозими
жойлашиши бўшаб кетиши
1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
...‎

‎8.‎

‎Уй манзили

‎________________________________________‎

______________________________________________________________

9.‎ Алоқа телефони: ____________‎

Факс:‎

____________‎
(код, рақам) (код, рақам)
Уй телефони: ____________‎ ____________‎

(код)

(рақам)

‎‎Электрон почта адреси ___________________________________________
10.‎ Анкета тўлдирилган сана ‎‎‎«____» _____________ 20___ й.
Шахсий имзо ‎‎_______________________
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 530-модда; 2008 й., 39-сон, 405-модда; 2012 й., 10-сон, 107-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 10/18/1749-3/0827-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)