1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҒАЗНАЧИЛИГИДА ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРИДА ЮРИТИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 декабрда 1746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 17 декабрдаги 86-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2414, 18.01.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинган Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидалари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 27 июндаги 59-сон «Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1600 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 297-модда) буйруғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 18 октябрдаги 89-сон «Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ва ёпиш бўйича Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (2006 йил 25 октябрь, рўйхат рақами 1600-1 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 431-модда) буйруғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг 2007 йил 17 октябрдаги 93-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ғазначилик бўлинмалари деб юритилади) томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва уларнинг бюджет маблағлари (Захира жамғармаси маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ва бюджетдан ташқари маблағлари (кейинги ўринларда — бюджетдан маблағ олувчилар деб юритилади) бўйича операцияларни акс эттириш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ҳисобварақларини очиш ва ёпиш, шунингдек улардаги операцияларни акс эттириш ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, республика ва маҳаллий ғазна ҳисобварақларидан фойдаланиш (кейинги ўринларда — ғазначилик ҳисобварақлари деб юритилади) орқали бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинадиган бюджетлар, харажатлар гуруҳлари, бюджетдан маблағ олувчилар, шунингдек капитал қурилиш буюртмачилари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчилар — Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал таъмирлаш буюртмачилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал таъмирлаш буюртмачилари — Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектларини бошқариш ва техник назорат функцияларини амалга ошириш мақсадида ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ягона буюртмачи хизмати (кейинги ўринларда — капитал таъмирлаш буюртмачилари деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира жамғармаси маблағлари — бюджет тузилишида ҳисобга олинишининг имкони бўлмаган, йил мобайнида кўзда тутилмаган иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча харажатларни молиялаштириш (тўлаш)га йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари — ижтимоий тўловлар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ота-оналарнинг мактабгача ва мактабдан ташқари ташкилотларда болаларни сақлаш учун, жумладан мусиқа мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ишчилардан озиқ-овқат ҳисоб-китоблари учун тушумлар (мактабгача болалар ташкилотлари, интернатлар ва бошқалар), улар томонидан иш жойидан оладиган, кейинчалик жорий қонунчиликда белгиланган мақсадларга йўналтирилиши билан ғазна ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақлари — тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, жумладан капитал қурилиш буюртмачилари учун ғазначилик бўлинмалари томонидан очиладиган, бюджет, шу жумладан Захира жамғармалари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича, ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда, маблағлар ҳаракати билан боғлиқ таҳлилий ҳисоблар регистри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзилли рўйхат (лойиҳа-тадқиқот ишлари манзилли рўйхати) — ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган ва ўрнатилган тартибда ажратилган маблағлар лимитлари доирасида тасдиқланадиган, объектлар рўйхатини ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг титул рўйхати — қурилишнинг бутун даврига капитал қўйилмалар ҳажми ва уни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси — қурилишнинг бюджет таснифи кўрсаткичлари асосида капитал қўйилмалар лимитлари, уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатган ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳамда бюджет харажатларини ойлар ёйилмасида ҳар бир объект бўйича буюртмачи томонидан тузиладиган, тасдиқланадиган ва тегишли молия органи билан ўрнатилган тартибда келишиладиган молиявий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар тўлови рухсатномаси (кейинги ўринларда — ХТР) — ХТРда кўрсатилган давр мобайнида тегишли ғазна ҳисобварағидан бюджетдан маблағ олувчи харажатлар тўловлари учун ишлатилиши мумкин бўлган бюджет маблағларини кўрсатувчи, ғазначилик бўлинмалари томонидан тасдиқланган бюджет маблағлари асосида тузиладиган ва бюджетдан маблағ олувчиларга тақдим қилинадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик мажбурият — юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон олдидаги тузилган шартномалар, келишувлар ва тегишли ҳокимият органларининг қарорлари бўйича юзага келган мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий мажбурият — юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон, товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги етказиб берилган товар (иш ва хизмат)лар учун ҳақ тўлашни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳисоб-тўлов ҳужжатларида ҳисобланган, ишчиларга иш ҳақи, тўлов ҳужжатлари, суд қарорлари, ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларни мол етказиб берувчи ёки тўловни қабул қилувчига маблағларнинг ўтказилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақларини ғазначилик бўлинмалари томонидан юритилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларининг тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ғазначилик бўлинмалари томонидан Давлат бюджетининг бюджет таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича қуйидагиларнинг ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўзини сақлаш ва марказлашган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар сметасида кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи ташкилотлар учун кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган юридик мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган молиявий мажбуриятлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар тўлови рухсатномалари (ХТР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан амалга ошириладиган касса харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағларининг тушуми ва харажати бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ғазначилик бўлинмалари томонидан Давлат бюджетининг бюджет таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича қуйидагиларнинг ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджетдан ташқари ажратмалари (бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланиши чекланмаган турлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари доирасида ўрнатилган тартибга мувофиқ йўналтириладиган тегишли харажат турлари бўйича рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинадиган молиявий мажбуриятлар суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари тушумлари доирасида, қонунчиликда кўзда тутилган мақсадларда амалга ошириладиган касса харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шахсий ҳисобварақлар бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд қилинади (Мазкур қоидаларга 1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир шахсий ҳисобвараққа тегишли уникал рақам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағининг уникал рақами йигирма етти разряддан иборат бўлиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Разряд рақамлари
1
2
3
4
5
6.
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шулардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 6 гача разрядлар — тасдиқланган маблағларнинг манбалари ва бюджет даражаси Таснифига мувофиқ маблағларнинг манбалар коди ва бюджет даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг 3 разряддан ташкил топган шахсий ҳисобварағининг шахсий рақами автоматик тарзда Давлат бюджети ғазна ижроси бўйича дастурий мажмуаси орқали берилади ва алоҳида ҳар бир бюджет бўйича тегишли ғазначилик бўлинмаси томонидан 001 дан 999 гача рақамлардан фойдаланган ҳолда, бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журнали ғазначилик бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида қоғоз ва электрон тарзда юритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақларининг очилиши ғазначилик бўлинмалари томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси шаклига асосан, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмаси раҳбарининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсат берувчи ёзуви қўйилган шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчи бўлса, тегишли шахсий ҳисобварақлар очиш учун мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси шакли бўйича бир нусхада ариза, унга илова қилиб мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси шаклига асосан хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) харажатлар сметаси нусхаси, жумладан вақтинчалик ва аниқланган ҳамда унга молия органларининг мансабдор шахслари тасдиқлаган ва молия органларининг муҳри қўйилган зарур ҳужжатларнинг иловалари билан, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметалари нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ўрнатилган тартибда ўзининг тасарруфида бўлган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатларини (шахсий харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун (умумий харажатлар сметалари асосида) алоҳида ҳар бир бюджет таснифининг параграфи бўйича шахсий ҳисобварақлар очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мазкур Қоидаларнинг 4-иловаси шаклига асосан бир нусхада юқори ташкилот томонидан ёки нотариал тасдиқланган молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотнинг мансабдор шахсларининг имзо намуналари ва шахсий ҳисобварақлар билан операцияларни амалга оширишдаги ташкилотнинг муҳр изи туширилган карточкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ғазначилик бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг олдин очилган ҳисобварақлари мавжуд бўлганда, ушбу бюджетдан маблағ олувчиларга Захира жамғармасидан маблағларни харажат қилиш учун ҳисобварақлар очиш учун юқорида кўрсатилган имзо намуналари карточкасини тақдим этмасдан ҳужжатлар топширишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари учун ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатлар асосида очилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси шаклига асосан ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсат берувчи ёзуви қўйилган бюджетдан маблағ олувчининг аризаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчи бўлса, тегишли шахсий ҳисобварақлар очиш учун мазкур Қоидаларнинг 2-иловаси шакли бўйича бир нусхада ариза, унга илова қилиб мазкур Қоидаларнинг 3-иловаси шаклига асосан хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бюджетдан ташқари маблағларнинг тушумлари ва харажатлари лимити кўрсатилган (тушумлари ва маблағларнинг харажат қилиниш йўналишлари лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлари бундан мустасно) тегишли смета харажатларининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар харажатларининг ўрнатилган тартибда ҳисобини юритувчи ва хизмат кўрсатувчи бюджетдан маблағ олувчилар учун, хизмат кўрсатилаётган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари харажатлари ҳисобини юритиш учун (бюджет таснифи харажатларининг ҳар бир параграфи бўйича тузилган умумий харажатлар сметаси асосида) ҳисобварақлар очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари учун ҳисобварақлар очиш учун илгари бюджет маблағлари бўйича ҳисобварақларни очиш учун тақдим этилган имзо намуналари карточкалари ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 7-8-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни давомида уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади ва улар тўғри бўлган ҳолатда шахсий ҳисобварақлар очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда кўзда тутилган талабларга мувофиқ келмаса, мазкур ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаси томонидан ҳисобварақлар очмасдан бюджетдан маблағ олувчига қайта ишлаш ёки камчиликларни тўғрилаш учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳисобварақлар очилишига асос бўлган бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва улар ғазначилик бўлинмаларида ўрнатилган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўровига кўра шахсий ҳисобварақлар очилган куннинг кейинги кунидан кечиктирмасдан улар учун очилган шахсий ҳисобварақлар тўғрисида маълумот беради. Ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчилар икки кун муддат ичида ғазначилик бўлинмаларида улар учун очилган шахсий ҳисобварақлар реквизитларини тегишли солиқ органлари, ижтимоий таъминот органлари ва товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчиларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилиши ва унинг бўйсунишининг ўзгариши ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда шахсий номи ўзгарганда, ваколатли давлат органидан янги шахсий ном олгандан сўнг, бир иш куни давомида бу ҳақда тегишли ғазначилик бўлинмасига ёзма равишда хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмалари ёзма билдиришнома асосида бюджетдан маблағ олувчининг номи ўзгариши билан шахсий ҳисобвараққа шахсий ҳисобварақнинг уникал рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бюджетдан маблағ олувчи қайта ташкил этилганда (бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиш, қайта ташкил этиш), янги вужудга келган бюджетдан маблағ олувчилар учун ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан маблағ олувчи юридик шахсларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг, ғазначилик бўлинмасига шахсий ҳисобварақларни ёпиш учун бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ариза тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бюджетдан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари ушбу жараён бошлангандан бошлаб икки кун ичида ғазначилик бўлинмасига юқори турувчи ташкилот ёки ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини уларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлари, тугатиш комиссиясининг иш фаолиятининг тугатилиши, бюджетдан маблағ олувчининг бошқа ғазначилик бўлими томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиши муносабати билан ёки қонун ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда ёпиш мазкур Қоидаларнинг 5-иловасидаги шахсий ҳисобварақни ёпиш тўғрисидаги аризага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳисобварақнинг ёпилиши бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ғазначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга янги шахсий ҳисобварақларни очиш қайта ташкил этиш жараёни тугатилгандан сўнг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчининг турган бюджет даражасининг ўзгариши ва бир ғазначилик бўлинмасидан бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда, мазкур Қоидаларнинг 7-8-бандларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақларда операцияларнинг акс эттирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ходимлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидаги суммаларни акс эттирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бюджет маблағлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметалари нусхаларида кўрсатилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметалари, шунингдек капитал қурилиш харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган бюджет маблағлари манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан маблағ олувчиларга берилган ХТР;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ва вақтинчалик сметаларда кўрсатилган харажатлар (бюджетдан ташқари тушумлар ва уларнинг йўналиши чекланмайдиган харажатлар турлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган аниқлаштирилган режалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларда белгиланган тарзда келиб тушган Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўровларига кўра уларнинг тегишли шахсий ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги кундан кечикмаган ҳолда, уларга ушбу шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар мазкур Қоидаларнинг 6, 7-иловалари шакллари асосида тақдим этади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шахсий ҳисобварақлар очиш, қайта рўйхатга олиш ва ёпиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ўз вақтидалиги, ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ шахсий ҳисобварақларнинг ўз вақтида очилиши, қайта рўйхатга олиниши, ёпилиши, маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши ва бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар тақдим этилиши юзасидан ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Шахсий ҳисобварақ очилган/ ёпилган сана
Бюджетдан маблағ олувчининг номланиши
Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифи коди
Ташкилий тасниф коди
Шахсий ҳисобварақ рақами
Изоҳ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳисобварақ(лар) очишга АРИЗА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: 1. Ушбу ариза шакли, шунингдек, юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақ очиш учун тўлдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. * Ташкилотнинг (юқори турувчи ёки қуйи бюджетдан маблағ олувчининг) бўйсуниш даражасининг тури кўрсатилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИМЗО НУСХАСИ ВА МУҲР ЎРНИ ___________ СОНЛИ КАРТОЧКАСИ 200___ й. «___» ____________
Шахсий ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо нусхаси ва ташкилотнинг муҳр ўрни намуналари
Алоҳида белгилар ____________________________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «___» ___________________ учун
Бюджетдан маблағ олувчининг маҳаллий бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварағидан КЎЧИРМА
Масъул ходим имзоси ______________20___ й. «____» ______________
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2010 йил 4 ноябрдаги 94-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1746-1, 19.11.2010 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 437-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш қоидаларига 7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20__ йил «___» ___________________ учун
Бюджетдан маблағ олувчининг республика бюджетидан бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий ҳисобварағидан КЎЧИРМА