20.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1739
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 20.11.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1739
Кучга кириш санаси
30.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2018
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси банк фаолиятини тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, банк технологияларини автоматлаштирувчи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизимлари билан функционал ўзаро мувофиқ равишда ишловчи дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш ишларини ташкил этиш, ўрганишнинг мақсади, вазифаси, тамойиллари, иштирокчилари ва тартибини ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси банк тизими (кейинги ўринларда банк тизими) дастурий маҳсулотлари рўйхатида қайд қилиш қоидаларини белгилайди.
10. Дастурий маҳсулотлар рўйхатида қайд этилмаган дастурий маҳсулотлардан (5-бандда келтирилган ҳолатдан ташқари ҳолларда) фойдаланганлиги учун банкларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида тегишли чоралар қўлланилиши мумкин.
б) Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаменти 17-бандда кўрсатилган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади;
42. Дастурий маҳсулот 16-бандда келтирилган маълумотлар асосида ўзига хос тартиб рақам билан рўйхатга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тўлов тизими ва ахборотлаштириш департаментига


Ариза берувчи муассасанинг номи,
манзили ва тўлиқ реквизитлари


АРИЗА


____________________________________________________________________

(дастурий маҳсулотнинг номи)

_____________________________________________

дастурий маҳсулотни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиб, банк фаолиятида мазкур дастурий маҳсулотдан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банк рухсатини беришингизни сўраймиз.

Дастурий маҳсулотнинг асосий тавсифи илова қилинади:
Илова:
1. Дастурий маҳсулотнинг намунаси (компьютер ахборотларини сақловчи маҳсулотдаги нусхаси);
2. Дастурий маҳсулот ҳақидаги асосий маълумотлар (___ бетдан иборат);
3. Дастурий маҳсулотни қўллаш шарт-шароитларига қўйилган талаблар (___ бетдан иборат);
4. Дастурий маҳсулот таърифи (___ бетдан иборат);
5. Фойдаланувчилар қўлланмаси (___ бетдан иборат);
6. Дастурий маҳсулотнинг банкда синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги хулоса (___ бетдан иборат).



Ариза берувчи муассаса раҳбари



Сана ва имзо

Исми, шарифи