Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2018 01.11.2007 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.06.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 28 февралдаги ПҚ-294-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек аҳолига йўловчи ташиш транспортида транспорт хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, йўловчилар ташишда буюртмачи ва пудратчи функцияларини чегаралаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг эксперимент тариқасида Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий ва устувор вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш, шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш ҳуқуқи билан йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш, шунингдек Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни шаҳарларда, шаҳарлар атрофида ва шаҳарлараро ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат муҳитини шакллантириш ва барча йўловчи ташувчиларнинг транспорт хизматлари бозорига кириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш, йўловчи ташиш хавфсизлиги нормалари ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигига шаҳар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш, уларга қатъий риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташиш транспорти субъектлари (таксидан ташқари) учун чипта тизимини жорий этиш, йўл чипталарини, карточкаларини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш;

Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчи ташишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, шу жумладан ер усти йўловчи транспортида ҳақ тўланишини ҳисобга олиш ва шаҳар йўловчи ташиш транспорти йўналишларида назорат тизимини автоматлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчилардан шаҳар йўловчи ташиш транспорти объектлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорларда тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;

тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олганлик учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳарда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш учун Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар Тошкент вилояти доирасида ишлаш учун ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Тошкент вилоятида шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида йўловчилар ташишни лицензиялаш учун лицензия ва лицензия карточкалари намуналарини тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошвилтранс» Тошкент вилояти юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси қатнашчилари томонидан уюшмани 3-иловага мувофиқ қатнашчилар таркибига ва ташкилий тузилмага эга бўлган «Тошвилтранстерминал» Тошкент вилояти автомобилда йўловчи ва юк ташувчилар ҳамда автотерминаллар уюшмаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг ижро этувчи аппарати таъминоти манбалари ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни таъминлаш, аҳолининг йўловчи ва юк ташиш автотранспорти хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, иқтисодиёт ва аҳолига барқарор автотранспорт хизматлари кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркибини янгилаш, замонавий техника ва технологияни жорий этиш, таъмирлаш базасини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги, ҳаракатдаги таркибни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ҳамда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талабларнинг уюшма қатнашчилари бўлган корхоналар томонидан бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт корхоналари мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситалари сақланиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментни ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бир ой муддатда ҳал этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилдаги ишлар якунлари бўйича ушбу қарорнинг бажарилиши ва эксперимент натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ижро этувчи аппарати тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, йўловчилар ташиш транспорти соҳасидаги фаолиятни бошқариш ва мувофиқлаштириш, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ҳамда йўналишлар ва тармоқларни мақбуллаштириш, йўловчилар ташиш бозорида йўловчи ташувчиларнинг эркин рақобати учун шарт-шароитлар яратиш, йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига ва йўналишларнинг иш жадвалларига риоя қилиш, ҳайдовчилар таркибининг транспорт воситаларини сақлашдан манфаатдорлигини ошириш масалаларини ҳал қилиш учун ваколатли таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўз фаолиятида Тошкент вилояти ҳокимлигига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департаментнинг тўлиқ номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида — Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида — Департамент по лицензированию и координации движения всех видов пассажирского транспорта хокимията Ташкентской области.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, рамзга ва бошқа хизмат атрибутларига, шунингдек ўз фаолияти учун зарур бўлган реквизитларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мулк билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Департаментнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташиш транспорти барча турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, Тошкент вилояти доирасида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензиялар бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш, шунингдек йўловчилар ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат муҳитини шакллантириш ва барча йўловчи ташувчилар транспорт хизматлари бозорида тенг шароитлар яратиш, жамоат транспорти иши самарадорлиги ва натижасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигига шаҳарлар автобус ва электр транспортида йўловчилар ташишга чекланган тарифлар белгилаш бўйича молия органлари билан келишилган таклифлар киритиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташиш транспорти субъектлари (таксидан ташқари) учун чипта тизимини жорий этиш, йўл чипталарини, карточкаларини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, шу жумладан ерусти йўловчи транспортида йўл ҳақи тўлаш ҳисоб-китоби тизимини автоматлаштириш ва шаҳарлар йўловчи ташиш транспорти ҳаракат йўналишларида назорат ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида йўловчи ташиш транспорти барча турлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташишнинг ягона буюртмачиси вазифасини бажаради, йўловчилар оқими бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш асосида вилоят ичидаги шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларнинг зарур миқдорини белгилайди, йўналишли ва енгил автомобиль таксиларнинг мақбул сони билан узвий боғлаган ҳолда асосий йўловчилар оқимларини тартибга солади, йўналишларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида автомобиль транспортида шаҳарларда ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш фаолиятига лицензия беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти доирасида шаҳарлар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш бўйича очиқ тендерлар ташкил қилади, тендер ғолиблари билан йўналишда йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контрактлар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида йўловчи ташиш транспортини ривожлантириш комплекс дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчиларга йўловчи терминалларининг самарали фаолият кўрсатиши ва ривожланиши, ягона тизим сифатида транспорт жараёнига диспетчерлик раҳбарлиги ҳамда ҳаракатдаги таркиб сиғимидан самарали фойдаланиш, шунингдек йўловчи, багаж ташиш норма ва қоидаларига риоя қилиш ва йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро нормаларни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш стандартлари, қоидалари, шакллари ва методлари бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, молия органлари ҳамда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда йўловчи транспортида йўл ҳақи тарифларини шакллантиради;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи транспортининг барча турлари учун (таксидан ташқари) йўл чипталари, карточкалари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифаларига автобуслар ва троллейбусларда имтиёзли юриш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, йўл карточкалари миқдори ва турларини, шунингдек йўл карточкаларини тарқатувчи корхоналар рўйхатини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатдаги таркиб паркини янгилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини ишлаб чиқишда, хизматнинг норматив амортизация муддатида юқори даражада фаол фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаларининг ўз харажатларини ўзи қоплаши бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга оширишда йўловчи ташувчиларга методологик ва консультатив ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчиларнинг белгиланган шакллар бўйича ҳисоботларини йиғиш ва умумлаштиришни, улар томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини ташкил қилади, йўловчи ташувчиларнинг транспортдан фойдаланиш ва молия-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини келишилган шакллар ва муддатлар бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига тегишли ҳисоботларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Департаментнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда, шунингдек хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини тендер асосида аниқланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини ваколатли ташувчиларга уч ойдан кўп бўлмаган муддатга вақтинчалик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчига аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш вазифасини юклайдиган қарорлар чиқариш ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида давлат тегишли органларига таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида йўловчи транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Департаментни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департаментни Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Тошкент вилояти ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради. Бошлиқнинг икки нафар ўринбосари бўлади, уларни бошлиқ Тошкент вилояти ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Департамент бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Департаментнинг бошқарув аппарати тузилмасига тасдиқланган ходимлар сони ва уларнинг таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департаментнинг бўлимлари ва хизматлари ўз фаолиятини Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомлар ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Моддий рағбатлантириш шакли ва тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Департамент Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда Департамент ходимларининг штат жадвалини тасдиқлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Департаментнинг мулки ва молиявий маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департамент ўзига биркитилган давлат мулкига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташувчилардан шаҳар ва шаҳар атрофи йўловчи ташиш транспорти инфратузилмаси объектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва улардан фойдаланганлик учун контрактларда назарда тутилган миқдорлардаги тўлов ҳисобига тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиялар берилганлиги учун давлат божининг бир қисми, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатлари пакетларини сотиб олиш учун йўловчи ташувчилардан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Департамент ўз фаолияти натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ва статистика маълумотлари ишончли бўлиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда, муддатларда ва шакллар бўйича тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Департамент фаолиятини текшириш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Департаментни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошвилтранстерминал» уюшмасининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 йил, 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатига «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги» бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлимлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарда ташиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни автомобиль транспортида шаҳарларда ва шаҳарлар атрофида ташиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 7-сон, 51-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Лицензиялар бериш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишлар бўйича — Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (кейинги ўринларда «Агентлик» деб юритилади) томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида ташишлар бўйича (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчиларни ташиш бундан мустасно) — Агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида йўловчиларни шаҳарда ташиш бўйича — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда «Департамент» деб юритилади) томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти доирасида йўловчиларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш бўйича — Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда «Департамент» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни шаҳарлараро ва халқаро ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Агентликда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ ташкил этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-банднинг «ж» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) тендерлар натижалари бўйича, ваколатли органлар билан шартнома асосида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилояти доирасида тегишли Департамент билан шартнома асосида йўловчиларни автомобилда мунтазам ташиш (йўналишли таксилардан ташқари)».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 446-модда; 2010 й., 23-сон, 182-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 37-сон, 487-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)