Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 09.10.2007 йилдаги ПҚ-704-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2008 ЙИЛГИ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини амалга оширишга хорижий инвестицияларни, энг аввало тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда республика иқтисодиётининг барқарор ва бир маромда ривожланишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2008 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2008 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетдан ташқари Республика мактаб таълими жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2008 йилги марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда Ислом тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ҳисобидан 2008 йилда қуриладиган умумтаълим мактабларининг аниқ манзилли рўйхати 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича 2008 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли қурилишлари рўйхати 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2008 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3—8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2008 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури 9-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан касб-ҳунар коллежлари қурилишининг 2008 йилги аниқ манзилли рўйхати 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор инвестиция таклифларининг йиғма рўйхати 11-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 9—11-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2008 йилги қурилишларнинг дастлабки аниқ манзилли рўйхатини, 2007 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда эса 2008 йилги қурилишларнинг маромига етказилган узил-кесил аниқ манзилли рўйхатини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда 2008 йилда қурилиши янги бошланадиган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар объектлари бўйича — 2007 йилнинг 20 октябригача, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича эса 2007 йилнинг 25 октябригача танлов савдоларини ўтказишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилнинг 1 ноябригача пудратчи ташкилотлар билан биргаликда, белгиланган тартибда, йилдан-йилга ўтказиладиган объектларнинг 2008 йил 1 январь ҳолатига кўра қолдиқ нархини қайта ҳисоб-китоб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилнинг 1 декабригача корхоналарнинг шахсий маблағлари, хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2008 йилги лойиҳаларни амалга оширишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган тармоқли жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларининг натижалари тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига, шунингдек хизмат кўрсатувчи банкларга молиялашни очиш мақсадида тақдим қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича пудрат шартномалари тузилишини таъминласин ва қурилишларнинг титул рўйхатларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда буюртмачи томонидан тақдим этилгандан сўнг, икки ҳафта муддатда давлат бюджети, бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси, Мактаб таълими жамғармаси ва Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича 2008 йилги қурилишларнинг узил-кесил аниқ манзилли рўйхатларини келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда бир ой муддатда минтақавий инвестиция дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзинфоинвест» агентлиги 11-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан биргаликда устувор инвестиция таклифлари бўйича уларни сифатли тайёрлаш ва хорижий инвесторларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар — халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қарз маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг буюртмачилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда вакил банклар билан биргаликда қарз битимларининг кучга кириши бўйича чора-тадбирларни 2008 йилнинг 1 январигача якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2007 йил якунлари бўйича 2007 йилги Инвестиция дастурининг амалга оширилиши натижаларини танқидий кўриб чиқсин, зарурат туғилганда 2008 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрларига тегишли аниқликларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижий сармоялар иштирокидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг қўшма тақдимномаси бўйича 2008 йил мобайнида тасдиқланган Инвестиция дастурининг умумий параметрлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастурига ва айрим буюртмачилар бўйича капитал маблағлар лимитларига аниқликлар киритиш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини йиғма рўйхатдан дастурнинг аниқ манзилли қисмига ёки аниқ манзилли қисмидан йиғма рўйхатга ўтказиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўтказилган танлов савдолари ҳамда айрим қурилишлар ва объектлар бўйича маблағларни амалда ўзлаштириш натижаларига кўра тасдиқланган лимитлар доирасида буюртмачилар қурилишларининг аниқ манзилли рўйхатига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳар қурилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари, қоида ва стандартларига инвестиция лойиҳалари амалга ошириладиган бутун давр мобайнида риоя этилиши устидан назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома мажбуриятлари ижроси мониторинги, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар қурилиши муддатлари ва шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича мониторинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган капитал қурилишда нархларнинг шакллантирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 9 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-704-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 418-модда)