20.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1718
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 20.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1718
Кучга кириш санаси
30.09.2007
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАХСУС, АНТИДЕМПИНГ ВА КОМПЕНСАЦИЯ БОЖЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ, УНДИРИШ ВА ҚАЙТАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 сентябрда 1718-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Божхона хизмати тўғрисида»ги, «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги ва «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 4-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 129-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 149-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭГ-01/10-3339-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг
2007 йил 15 июндаги 01-02/8-3, ЭГ-01/10-3339, 20, 58-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 21-сон, 149-модда) мувофиқ махсус, антидемпинг ва компенсация божларини (бундан кейин алоҳида божхона божлари деб юритилади) ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алоҳида божхона божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус, антидемпинг ва компенсация божларини қўллаш тўғрисидаги қарорлари асосида божхона органлари томонидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, ваколатли органнинг текшируви тугаллангунга ва у томонидан алоҳида божхона божларининг қўлланилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вақтинчалик алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик алоҳида божхона божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисидаги якуний қарори қабул қилингунга қадар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ставкалари ва қўллаш муддатлари, зарур ҳолларда эса қайтариш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарорига мувофиқ ваколатли орган томонидан ўтказилган текширувлар натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Алоҳида божхона божларини (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ҳисоблаш ва ундириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоҳида божхона божларининг миқдорини белгилашда адвалор, хос ва аралаш ставкалар қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алоҳида божхона божларини (вақтинчалик алоҳида божхона божларини) ҳисоблаш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвалор ставкалар ва аралаш ставкаларнинг адвалор қисми учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бож ундириладиган товарнинг божхона қиймати;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга мувофиқ бож ундириладиган товарнинг тегишли ўлчов бирлиги — хос ставкалар ва аралаш ставкаларнинг хос қисми учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) импорт товарлари учун белгиланган божхона тўловлари билан бир қаторда ундирилади ва солиққа тортиладиган сумма миқдорига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) импорт қилинган товарлар бўйича адвалор ставкаларда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абс = Бқ х АБ/100%, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абс — алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бқ — импорт қилинаётган товарнинг божхона қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АБ — ўтказилган текширув натижаларига ёки дастлабки хулосага кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган алоҳида божхона божларининг тегишли ставкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) ҳар қандай мамлакат товарларига нисбатан қўлланилса, улар ушбу товарларнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, белгиланган миқдорда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар алоҳида божхона божлари (вақтинчалик алоҳида божхона божлари) бирор-бир алоҳида мамлакатнинг товарларига нисбатан қўлланилса, кўрсатилган мамлакатнинг товарлари билан бир қаторда, товарнинг келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган товарлардан ҳам белгиланган миқдорда ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, алоҳида божхона божлари жорий қилинган товарга нисбатан унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида, божхона органлари товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи сертификатнинг тақдим этилишини талаб қилишга ҳақли. Товарнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам, алоҳида божхона божлари ундирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган товарларга тўланган алоҳида божхона божлари суммаси, тўловчи томонидан божхона расмийлаштируви амалга оширилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмасдан товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат тақдим этиш шарти билан (товарларига алоҳида божхона божлари жорий қилинган мамлакатлар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига мувофиқ қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Махсус божларни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус божлар зарур миқдорда ва муддатларда товарлар импортининг ўсиши натижасида иқтисодиёт тармоғига етказилган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфи туғилишини бартараф этиш учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Махсус божлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, агар текшириш натижасида ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилиниши ортиб кетган ҳажмда (мутлақ ифодада ёки Ўзбекистон Республикасида унинг ишлаб чиқарилишига нисбатан) ва иқтисодиёт тармоғига зарар етказаётган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдирадиган шароитларда амалга оширилаётганлиги аниқланган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Амал қилиш муддатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик махсус божлар учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан икки юз календарь кун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус божлар учун — тўрт йилгача (вақтинчалик махсус божларнинг амал қилиш муддатини қўшган ҳолда). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, махсус божларнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин, аммо бунда унинг амал қилишининг умумий муддати саккиз йилдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар махсус божлар вақтинчалик махсус божлардан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқи тўловчидан ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, ваколатли органнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус божлар миқдорини камайтириши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агар махсус божлар вақтинчалик махсус божлардан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқи Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар текшириш натижаларига кўра ваколатли орган томонидан товар импорти кўпайганлиги оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, вақтинчалик божни ундириш тўхтатилади, олдин тўланган вақтинчалик махсус божлар суммалари эса Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Антидемпинг божларини қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Антидемпинг божлари божхона ҳудудига экспорт нархи нормал қийматидан паст бўлган товарларни импорт қилиш ҳолларида, агар бундай импорт иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Антидемпинг божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, агар ваколатли органнинг текшируви натижаларига кўра демпинг нархлар бўйича товарлар импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётганлиги аниқланганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Антидемпинг божлари бир ёки бир нечта товар етказиб берувчиларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Антидемпинг божлари турлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) индивидуал — ҳар бир маълум чет эл экспортёри ёки чет эл товар ишлаб чиқарувчисига нисбатан қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ягона — барча маълум чет эл экспортёрлари ёки чет эл товар ишлаб чиқарувчиларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Амал қилиш муддатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик антидемпинг божлари учун — олти ойгача, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тўққиз ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
антидемпинг божлари учун — беш йилгача (вақтинчалик антидемпинг божларининг амал қилиш муддати қўшилган ҳолда), кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар антидемпинг божлари вақтинчалик антидемпинг божларидан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар антидемпинг божлари вақтинчалик антидемпинг божларидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар ваколатли органнинг текширув натижаларига кўра демпинг нархлар бўйича товарлар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вақтинчалик антидемпинг божларининг ундирилиши тўхтатилади, илгари тўланган суммалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Компенсация божларини қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Компенсация божлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ёки ташишда бевосита ёки билвосита чет давлатларнинг субсидияларидан фойдаланилган товарларни олиб кириш ҳолларида, агар бундай импорт иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказадиган ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдирадиган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Компенсация божлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, агар ваколатли органнинг текшируви натижаларига кўра субсидия қилинган товарларнинг импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфини туғдираётганлиги аниқланган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Битта товарга нисбатан бир вақтнинг ўзида компенсация ва антидемпинг божларини қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Амал қилиш муддатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик компенсация божлари учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган кундан эътиборан тўрт ойгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация божлари учун — қўлланиш бошланган ёки субсидия билан таъминланган товарлар импорти ва жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказиш хавфининг бор-йўқлигини аниқлаш юзасидан текшириш натижаларини охирги марта қайта кўриб чиқиш бошланган пайтдан эътиборан беш йилдан (вақтинчалик компенсация божларининг амал қилиш муддатини қўшган ҳолда) ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агар компенсация божлари вақтинчалик компенсация божларидан кўп миқдорда белгиланган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Компенсация божларининг ставкаси субсидия миқдоридан кам бўлиши мумкин, агар бундай кам ставка иқтисодиёт тармоғига етказилган зарарни бартараф этиш учун етарли бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар компенсация божлари вақтинчалик компенсация божларидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Агар ваколатли органнинг текширув натижаларига кўра субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказиш хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан вақтинчалик компенсация божларининг ундирилиши тўхтатилади, илгари тўланган суммалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Алоҳида божхона божларининг ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Алоҳида божхона божларининг тўловчиси бўлиб декларантлар — юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчининг ўрнига алоҳида божхона божларини тўлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Алоҳида божхона божларини ҳисоблаш ва тўлаш импорт товарларини божхона расмийлаштируви вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона юк декларациясининг 47-графаси «Тўлов тури» устунида Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ алоҳида божхона божи турининг коди кўрсатилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 28 июндаги 01-02/8-38, 2, 116, 47-сонли (рўйхат рақами 1718-1, 14.07.2016 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ,2016 й., 28-сон, 347-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вақтинчалик алоҳида божхона божларини ҳисобини юритиш ва тўплаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси тўланган пул маблағлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан ўтказилиши учун ғазна ҳисоб варағини очади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси алоҳида божхона божларини қўллаш тўғрисидаги қарорини қабул қилгунга қадар, вақтинчалик алоҳида божхона божлари давлат бюджетига ўтказилмайди ва истиқбол режани бажариш кўрсаткичларига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида божхона божларни қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, божхона тўловлари бўйича истиқбол режаларни бажариш кўрсаткичларига қўшилган ҳолда, вақтинчалик алоҳида божхона божлари бўйича илгари тўланган пул маблағлари давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси бюджети даромадлар ва харажатлар классификациясининг тегишли параграфига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Алоҳида божхона божларини ундириш, ҳисобини юритиш ва давлат бюджетига ўтказиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботни юритиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармалари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 398-модда; 2016 й., 28-сон, 347-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)