Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 27.07.2007 йилдаги ПҚ-677-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007—2011 ЙИЛЛАР МОБАЙНИДА КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё саноатини янада барқарор ва мутаносиб ҳолда ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш, энергияни тежайдиган ҳамда экологик хавфсиз самарали технологияларни жорий этиш, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2007—2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий юқори самарадор технологиялар, ускуналар ва технологик жараёнларни бошқаришнинг энг янги тизимларини қўллаш йўли билан ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ва самарадорлигини ошириш, кимё корхоналарининг эксплуатациявий ишончлилиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ва ички бозорларда барқарор суратда ғоят харидоргир бўлган кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турини кенгайтириш, уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини сезиларли даражада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашё ресурслари ва базавий кимё маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш йўли билан экспортга мўлжалланган ҳамда импорт ўрнини босадиган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзкимёсаноат» ДАК томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2007—2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган дастур маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурини амалга ошириш, асосий турдаги кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг мақсадли прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати корхоналари томонидан барқарор харидоргир бўлган кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳажмлари ва экспортга мўлжалланган ҳамда импорт ўрнини босадиган кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳалар рўйхати 4-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК ва тармоқ корхоналари раҳбарлари зиммасига 2007—2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурининг мақсадли прогноз параметрларига эришиш ҳамда унга киритилган лойиҳаларни тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш борасида шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкимёсаноат» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда асосий турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб бериш бўйича белгиланган мақсадли параметрларнинг сўзсиз бажарилиши учун лойиҳа ҳужжатларининг ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва ўрнатилган тартибда тасдиқланишини, шунингдек мазкур қарорнинг 4-иловасига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкимёсаноат» ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда «Фарғонаазот» ОАЖда АМ-76 аммиаки ишлаб чиқаришини капитал-тиклаш таъмирлаш элементлари билан реконструкция қилиш ва «Чирчиқ «Электркимёсаноат» ОАЖда АМ-76 аммиакининг йирик тоннали агрегатини реконструкция қилиш ва модернизациялаш» инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатқурилишбанк» АК мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий манбалардан жалб этиладиган кредитлар бўйича қайта молиялаштирувчи банк этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2007-2008 йилларда мазкур инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган ДТИАга мувофиқ 4-иловада кўрсатилган ҳажмларда биргаликда молиялаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Фарғонаазот» ОАЖ ва «Электркимёсаноат» ОАЖ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган асосий технологик ва ёрдамчи ускуналар (эҳтиёт қисмларнинг норматив комплекти билан), технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар, дастурий маҳсулотлар, техник ҳужжатлар 2009 йилнинг 1 июнигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда 2007—2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш, уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни назарда тутилган ҳолда, унга белгиланган тартибда киритиб борилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгашга (Р.С. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг қўшма тақдимномаси бўйича, 2007—2011 йиллар мобайнида Кимё саноати корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурига, экспорт қилишга мўлжалланган замонавий турдаги кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар ташкил этишга оид янги инвестиция лойиҳалари қўшилишини назарда тутган ҳолда, аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 449-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-420-сон қарорининг 5, 6 ва 7-бандлари ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-677-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 31-32-сон, 316-модда; 2009 й., 42-сон, 449-модда)