Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 03.07.2007 йилдаги 136-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ВА УНИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти тузилмасини янада такомиллаштириш ва фаолиятини мақбуллаштириш, бирлашманинг молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «В» ҳудудини мулкий комплекслар шаклида ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Гулистон» болалар соғломлаштириш оромгоҳини, шунингдек авиация бирлашмасининг ихтисосли бўлмаган 1-иловага* мувофиқ ижтимоий объектларини очиқ савдода сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Б» ҳудудидаги 110 кВ қувватли ёрдамчи станция жойлашган 1 га майдонли ер участкасини ва Фарғона шаҳридаги «А» ҳудудидаги 110 кВ қувватли ёрдамчи станцияни жойлашган ер участкаси билан биргаликда «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти балансидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси балансига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона шаҳридаги «В» ҳудудидаги 10,0 га майдонли ер участкасини «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти балансидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирлашманинг умумий майдони 113,2 га бўлган 2-иловага* мувофиқ бошқа ҳудудларини, уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда Тошкент шаҳар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари балансига бериш ва кейинчалик уларни белгиланган тартибда очиқ савдога қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ва Фарғона механика заводларини 2009 йил 1 январдан бошлаб «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг тугалланган балансга эга бўлган шуъба корхоналарига айлантириш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 3-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1, 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашма ходимларининг умумий сонини 2,2 минг нафарга, шу жумладан бошқарув ходимларини — 365 нафарга қисқартиришни назарда тутадиган «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг янгиланган ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати ва ишлаб чиқариш тузилмаси 4, 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти бош директорига Кузатувчи кенгашнинг розилиги билан ходимларнинг штатдаги белгиланган сони доирасида бирлашманинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмасига ва унинг ишлаб чиқариш тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4, 5 ва 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси балансига берилаётган активлар қиймати топшираётган ва қабул қилаётган томонлар учун даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «В» ҳудудни, «Гулистон» болалар соғломлаштириш оромгоҳини ва 1-иловага мувофиқ объектларни сотишдан тушган тушум «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг «Ўзсаноатқурилишбанк»даги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага мувофиқ объектларни сотишдан тушган тушум, Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қоладиган 3 фоиздан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасарруфига тушадиган 25 фоиздан ташқари, «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамининг маблағларидан фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини қайта жойлаштириш ва «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти ва Фарғона механика заводининг ташқи тўсиқлари янги участкаларини қуриш харажатларини қоплашга, шунингдек «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятини замонавий компьютер техникаси ва технологиялари, фойдаланишни назорат қилиш тизимлари билан жиҳозлаш чора-тадбирларини молиялаштиришга сарфланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг банкдаги ҳисоб рақамига тушадиган 10 млн сўмдан ортиқ миллий ва хорижий валютадаги (эквивалентда) бошқа пул маблағларини сарфлаш фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловлар билан биргаликда иш ҳақи тўлаш, бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурслари учун тўловлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларни сарфлаш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг бош директорига, бош директорнинг иқтисодиёт бўйича ўринбосарига ва бош бухгалтерга юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти (Султонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 июлдан бошлаб самолёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини ҳар бир маҳсулот бўйича алоҳида субҳисоб рақамларида амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг ҳудудлари ва объектларининг, биринчи навбатда мазкур қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган ҳудудлар ва объектларнинг, уларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда, кадастр суратга олинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 августгача «Хобас-ТАПО» қўшма корхонасининг бошқа муассислари билан «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг қўшма корхона сармоясидаги улушини Давлат мулки қўмитасига бериш юзасидан музокаралар олиб борсин ва кўрсатиб ўтилган улушни белгиланган тартибда берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 сентябргача ушбу қарорда кўрсатилган ҳудудлар ва объектларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти ҳокимликлари балансига берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил охиригача бирлашма бўлинмаларини 5 ва 6-иловаларга мувофиқ қайта ташкил этсин ва ходимлар сонини белгиланган параметрларга мувофиқ қисқартирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил охиригача манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, Андижон ва Фарғона механика заводлари юридик шахс этиб қайта ташкил қилингандан кейин улар томонидан авиация маҳсулотлари ишлаб чиқаришни давом эттириш ҳамда ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган сертификатлар ва рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар (Тўхтаев) Тошкент вилояти (Ниёзов) ва Фарғона вилояти (Абдуллаев) ҳокимликлари «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг 2-иловага мувофиқ ҳудудларини уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда қабул қилиб олгандан кейин икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган ҳудудлар очиқ савдога қўйиладиган ер участкалари бўйича планга туширилишини ҳамда тегишли ер участкалари ва иншоотлар баҳоланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ер участкаларини уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда, шунингдек иморатлар қурилмаган ер участкаларини белгиланган тартибда очиқ савдога қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2007 йил охиригача «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг устав капиталига, унда давлатнинг улуши камида 51 фоиз бўлишини сақлаб қолган ҳолда, ушбу қарорга мувофиқ бирлашма активларининг бир қисми ўзгага берилиши билан боғлиқ бўлган давлатга тегишли акциялар улуши юзасидан тузатиш киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти ушбу қарорга мувофиқ унинг устав капиталига тузатиш киритишда акциялар эмиссияси проспекти қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун истисно тариқасида йиғимлардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳридаги объектлари ва ҳудудлари кадастр суратга олингандан кейин бир ой муддатда жамиятининг ишлаб чиқариш бўлинмалари эгаллаб турган ер участкаларини (мазкур қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган ер участкаларидан ташқари) шаҳар ҳудудига, иккинчи зонага киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ниёзов) бир ой муддатда «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг учиш синов-транспорт комплекси ҳудудини (ушбу қарорга мувофиқ ўзгага берилаётган участкалар бундан мустасно) лалми ерларга киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 27-28-сон, 285-модда)