15.05.2007 йилдаги 97-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЧЕТ ЭЛЛАРГА КЕТАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахсларни ҳисобга олишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатимиз ташқарисида бўлган даврда уларнинг муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетган ва Ўзбекистон Республикасига келган шахслар тўғрисида уларнинг бориш мақсадлари, мамлакатлар, ёши ва минтақалар бўйича ҳар чораклик статистика ҳисоботи юритилишини таъминласин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг маълумотлари кетган ва келган шахслар тўғрисидаги ахборот манбаи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/814/0099-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мигрaция агентлиги, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда меҳнат эмиграциясини ҳар чоракда ўрганиш бўйича саволнома ишлаб чиқсин ва уни 2007 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ўрганиш дастурига белгиланган тартибда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилдан бошлаб ҳар йили, маълумотларнинг республика, минтақа ва туман даражаларида мувофиқлигини таъминлаган ҳолда, Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари орқали меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш муносабати билан чет элларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мониторингини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фуқароларга чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиботларини соддалаштириш юзасидан икки ой муддатда таклифлар киритсинлар, уларда кўрсатиб ўтилган рухсатномани олиш учун тўлов миқдорини анча камайтиришни ва уни олиш тартибини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 15 майдаги 97-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш бўйича интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модули схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ахборот тақдим этувчи вазирлик, идора‎

Ахборот олиш манбаи‎

Ахборот мазмуни‎

Тақдим этишнинг муддати ва даврийлиги‎

Қаерга тақдим этилади‎

1.‎‏

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Уй хўжаликларини аҳоли бандлиги масалалари бўйича ҳар чоракда ўрганиш‎

Чет элларда меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳудудлар, ёши, жинси ва кетган мамлакатлари бўйича сони‎

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎

Миллий статистика қўмитаси‎

Меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ҳар йиллик чуқурлаштирилган махсус социологик ўрганишлар‎

Ҳудудлар бўйича меҳнат эмиграцияси омиллари, сабаблари, асослари, йўналишлари ва шакллари. Меҳнат мигрантлари меҳнат фаолиятини амалга ошириш шароитлари‎

Ҳар йили, 15 декабргача ‎

Миллий статистика қўмитаси‎

2.‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ‎

Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномалар‎

Чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсатномаларнинг ҳудудлар ва кетган мамлакатлар бўйича сони‎

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси‎

3.‎

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги маълумоти

Сафар мақсади, давлати, ёши ва ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасидан кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига келаётган фуқароларининг сони

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача

Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

4.‎

Ташқи ишлар вазирлиги ‎

Чет эллардаги консуллик муассасаларидан ахборотлар‎‏

Борган мамлакатида меҳнат ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган консуллик муассасаларида ҳисобда турган шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар‎

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача‎

Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролари сони тўғрисида борилган мамлакат ваколатли органлари тақдим этадиган маълумотлар‎

Ташқи ишлар вазирлиги орқали эришилган келишувларга мувофиқ‎

Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

5.‎

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда ‎

Интеграциялашган ахборотлар‎

Чет элларга меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун кетаётган шахсларни ҳисобга олиш бўйича йиғма таҳлилий ахборотлар‎

Ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30 (31)-кунигача‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси‎

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 19-20-сон, 197-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда; 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09/17/814/0099-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)