Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА, УН ВА ШОЛИ СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 сентябрда 653-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2006 йил 19 сентябрдаги 82, 281-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1627, 05.10.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 21-сон, 152-модда) Фармони иловасининг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда 10-01 ва 111-В-сон билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартиби»га (рўйхат рақами 653, 1999 йил 27 февраль) иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
73-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
111-В-6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 270-модда)