Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2001 19.01.1994 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 16
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қоидалари, 19.01.1994 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 16
Кучга кириш санаси
19.01.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 19 январь 1994 йилда 16-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2001 йил 20 апрелдаги 52-мҳ-сонли буйруғига асосан Давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу йўлларда ҳаракатланиш Қоидалари* Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йўлларда ҳаракатланишнинг ягона тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжатдир. Йўллардаги ҳаракатланишга таъсир этиши мумкин бўлган барча меъёрий ҳужжатлар ушбу Қоидаларнинг талабларига асосланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Матнда қоидалар деб ёзиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ўзбекистонда транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Йўлларда ҳаракатланиш иштирокчилари ушбу Қоидаларни билишлари, милиция ходимлари, йўл коммунал хўжаликлари, темир йўл кесишмалари, сол кечувида хизмат вазифасини бажараётган ходимлар, светофор ишоралари, йўл белгилари (1-илова), қатнов қисмидаги чизиқлар (2-илова) талабларини бажаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатланишни тартибга солишга вакил шахслар берилган ваколат доирасида ҳаракат қилишлари, уларда тегишли гувоҳнома ва таниқли белгилари (қўлбоғич, жезла, қизил нур қайтаргичли доирача, байроқча) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Ушбу Қоидаларга амал қилаётган ҳар бир ҳаракат иштирокчиси, бошқа шахслар ҳам қоида талабларини бажаради деб ҳисоблашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Йўлларда ҳаракатланиш иштирокчилари ва бошқа шахслар ҳаракатга хавф ёки тўсқинлик туғдирмаслиги, йўл ва йўл иншоотлари, давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларга зарар етказмасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6 Фуқаролар, ташкилотлар ва ширкатлар томонидан ўзбошимчалик билан йўл белгиларини ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7 Республика ҳудудидаги жорий стандарт талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситаларидан фойдаланиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари барча ўрта мактабларда, махсус билим юртларида, мактабгача бўлган болалар муассасаларида ўқитилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Йўлларда ҳаракатланиш иштирокчилари ўзаро хушмуомала бўлишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. «Йўлларда ҳаракатланиш қоидалари»ни қайта чоп этиш ва кўпайтириш Республика ИИВ ДАН Бошқармаси бошлиғининг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.11. Мазкур Қоидаларни бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунчилигига биноан жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўлларда ҳаракатланиш иштирокчиси» —ҳайдовчи, пиёда, йўловчи, чорва молларини бошқарувчи, йўлни таъмирловчилар, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солаётган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳайдовчи» — транспорт воситасини бошқараётган шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пиёда» — транспорт воситасидан ташқарида бўлган, йўлда иш билан банд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган шахс. Велосипед, мопед, мотоцикл, чана етаклаган, аравача ёки болалар кажавасини тортиб кетаётган, ногиронларнинг юргизгичсиз кажавасида ҳаракатланаётган шахслар ҳам пиёда ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўловчи» — транспорт воситасида кетаётган (ҳайдовчидан ташқари) шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Имтиёз» — ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларидан олдин ҳаракатланиш ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл бериш» — йўлларда ҳаракатланиш иштирокчисининг бошқа иштирокчига хавфсиз ҳаракатланиш учун имкон яратиб бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўхташ» — транспорт воситасини 10 дақиқадан ортиқ бўлмаган муддатга тўхташи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўхтаб туриш» — транспорт воситасини 10 дақиқадан ортиқ тўхтаб туриши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мажбурий тўхташ» — милиция ходимининг талабига кўра, техник нуқсон, ташилаётган юк хавф туғдирганда, йўлларда, сунъий иншоотларда, темир йўл кесишмаларида носозликлар пайдо бўлганда, ҳайдовчи ва йўловчининг ҳолатига, об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда транспорт воситаси ҳаракатининг тўхтатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қувиб ўтиш» — йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб бир ёки бир неча транспорт воситасидан ўзиб кетиш ва яна ўз қатнов қисмига қайтиб ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Етарли кўринмаслик» — қаттиқ шамол, довул, чанг-тўзон, туман, ёмғир ва қор ёғиши туфайли ҳамда ғира-шира қоронғилиқда кўриш масофасининг 300 метрдан кам бўлган ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қоронғи вақт» — оқшомдан тонггача бўлган вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл» — ҳаракатланишда фойдаланиладиган кўча, шохкўча, тор кўчанинг бутун эни, қатнов қисми билан бир сатҳдаги трамвай йўли, йўл ёқаси, ажратувчи бўлаклар ва тротуар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Асосий йўл» — тупроқли йўлга нисбатан қопламаси бўлган, кесишаётган йўлга нисбатан имтиёзли йўл белгилари билан белгиланган йўл. Иккинчи даражали йўлнинг чорраҳага туташ қисмининг қопламали бўлиши уни асосий йўл билан тенг ҳуқуқли қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сунъий иншоотлар» — йўлларнинг қатнов қисмидаги кўприклар, ер ости йўллари ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қатнов қисми» — йўлнинг транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми. Йўлнинг қатнов қисми бир нечта бўлиши мумкин, ажратувчи бўлаклар уларнинг чегараси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трамвай йўли рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган қатнов қисмининг чегараси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ажратувчи бўлак» — йўлнинг ёнма-ён қатнов қисмларини махсус баланд қурилма ва унинг икки ёнидаги ётиқ чизиқ ҳамда кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган жой билан ажратувчи, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳаракатланиш бўлаги» — транспорт воситаларининг бир қаторда ҳаракатланиши учун етарли кенгликка эга бўлган, чизиқлар ва йўл белгилари билан белгиланган ёки белгиланмаган қатнов қисмининг бўйлама бўлаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорраҳа» — йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишишидан ҳосил бўлган майдон. Йўл ёқасида жойлашган муассаса, ташкилот, корхона ҳудудининг кириш ва чиқиш йўлларидан ҳосил бўлган кесишмалар чорраҳа ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тротуар» — қатнов қисмига туташган ёки ундан майсазор, ариқ, ва махсус қурилмалар (бордюр, панжара) билан ажратилиб, пиёдаларнинг ҳаракати учун мўлжалланган йўлнинг бир қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пиёдалар йўлкаси» — йўлнинг пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган, транспорт ҳаракати тақиқланган қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пиёдалар ўтиш жойи» — йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган, махсус чизиқлар ва белгилар билан ажратилган қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир йўл кесишмаси» — йўлнинг темир йўл билан бир сатхда кесишган жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аҳоли яшайдиган жой» — аҳоли доимий истиқомат қилаётган кириш ва чиқиш йўллари 5. 225. 25 белгилари билан кўрсатилган ҳудуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Транспорт воситаси» — одамлар ёки юкларни ташишга мўлжалланган мослама.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Механик транспорт воситаси» — юргизгич (двигатель) билан жиҳозланган транспорт воситаси, бу атама трактор ва ўзиюрар мосламаларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мотоцикл», «Мотороллер» — кажавали ёки кажавасиз, икки ёки уч ғилдиракли механик транспорт воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мопед» — юргизгичнинг (двигателнинг) иш ҳажми 50 сантиметр кубгача бўлган, тезлиги соатига 50 км дан ошмайдиган механик транспорт воситаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Велосипед» — одамнинг, мушак кучи билан ҳаракатлантириладиган транспорт воситаси (ногиронлар кажавасидан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умум фойдаланадиган транспорт воситаси» — белгиланган йўналишда йўловчи ташиш учун ҳаракатланадиган автобус, троллейбус, трамвай ва белгиланган йўналишдаги таксилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тиркама» — механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланувчи мослама. Бу атама ярим тиркамалар ва узайтирилган тиркамаларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўла вазн» — ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган, аслаҳаланган транспорт воситасининг ҳайдовчи, йўловчи, юк билан бирга рухсат этилган энг юқори вазни (миқдори).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир таркибда ҳаракатланаётган (тиркама ва ҳ. к.) транспорт воситаларининг тўла вазнига шу таркибга кирувчи транспорт воситалари тўла вазнининг йиғиндиси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ҲАЙДОВЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Механик транспорт воситаси ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юришга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва унинг талони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситасини рўйхатдан ўтказилгани ҳақида ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йўл ёки йўналиш варақаси (хусусий транспорт воситалари эгаларидан ташқари), ташилаётган юкнинг ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситасининг эгаси ёнида бўлмаганида, транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қонуний расмийлаштирилган ишонч қоғози, шартнома ёки умумий эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаси бўлиши лозим. Ҳайдовчилар мазкур ҳужжатларни ДАН ва милиция ходимлари талаб этганда беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ҳайдовчи (шахсий транспорт воситаларининг эгаларидан ташқари) умум фойдаланадиган транспорт воситаларини текширув-тафтиш хизмати ходимларига тўхташи ва йўл варақаси, юк ҳужжатларини текшириш учун бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Шахсий транспорт воситасининг эгаси ёки ишонч қоғозига эга шахс тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган бошқа шахсга ўзининг транспорт воситасини вақтинча бошқаришга рухсат этиши мумкин. Аммо ўзи ёнида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Транспорт воситасида Ўзбекистонга келаётган ёки хорижга кетаётган ҳайдовчида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида ҳужжат (олди-сотди шартномаси, нотариал тасдиқланган ишонч қоғози, божхона гувоҳномаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 1968 йилги «Йўлларда ҳаракатланиш ҳақидаги Конвенция» талабига мувофиқ ҳайдовчилик гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситасида у тарк этаётган давлатнинг рақам ва фарқловчи белгиси бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Ҳайдовчининг мажбуриятлари :
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳаракатланишдан олдин транспорт воситасининг созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситасининг техник ҳолатини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мотоцикл, мотороллер, мопедни махсус бош кийимда бошқариш, йўловчиларни ҳам махсус бош кийим билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳаракатланишдан олдин йўловчиларнинг транспорт воситасига тўлиқ чиқиб, жойларини эгаллаган бўлишларига, одам ташиш учун махсус жиҳозланган юк ташувчи транспорт воситаларида одам ташиётганда йўловчиларни мазкур қоиданинг 7.5 банди талабларини бажарганликларига ишонч ҳосил қилган бўлиши, транспорт воситасининг эшикларини ёпиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳайдовчи ўз ҳаракатида пиёда, хусусан болалар, ногирон ва қарияларга, велосипедчиларга нисбатан ниҳоятда эҳтиёткорлик чораларини кўриши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳайдовчи йўллардан фойдаланувчиларга, унинг чеккасида яшовчи кишиларга юқори даражада шовқин солиб, сув сачратиб ва чанг кўтариб, ноқулайликлар туғдирмасликка ҳаракат қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ҳайдовчи қуйидаги ҳолларда транспорт хизмати кўрсатиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хизмат вазифаси билан боғлиқ ҳолларда милиция ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йўлтранспорти ҳодисаси туфайли шикастланган транспорт воситаларини шатакка олиб боришда (фақат юк автомобиллари ҳайдовчилари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тиббий ёрдам кўрсатиш учун шу йўналишда кетаётган тиббиёт ходимларига, шунингдек ҳаракат йўналишидан қатъи назар, ҳаёти хавф остида қолган беморни яқин орадаги даволаш муассасасига олиб боришда (махсус ва дипломатик транспорт воситалари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Милиция ва тиббиёт ходимлари ҳайдовчи талаб қилганда ўз гувоҳномаларини кўрсатишлари, ҳайдовчининг йўл варақасига юрилган вақти, босиб ўтилган масофа, ўз исми-шарифи, мансаби, ташкилотнинг номини ёзиб беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Ногирон таниқли белгиси билан белгиланган, ногиронлар бошқараётган транспорт воситалар ва кажавали ёки кажавасиз мотоцикллар 3.2., 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. Қўшимча 7.18 белгиси бўлганда 3.27 белгисининг таъсир чегарасида тўхташга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Ҳайдовчига қуйидагилар ман қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳар қандай мастлик (меъёридан қатъи назар) ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бетоблик, ҳаракатланиш хавфсизлигига таҳдид соладиган даражада чарчоқлик, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсири остида транспорт воситасини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳар қандай мастлик ёки гиёҳванд моддалар, ҳаракатланишга таҳдид соладиган даражада чарчаган, эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсиридаги, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган тегишли тоифадаги гувоҳномаси бўлмаган ёки бўлсада, йўл варақасида исми-шарифи кўрсатилмаган шахсларга транспортни бошқариш учун топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— техник носоз транспорт воситаларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мопед, мотороллер ва мотоциклларни овоз ўчиргич (глушитель)сиз бошқариш ёки уни олиб қўйиб юриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тегишли рухсатсиз транспорт воситаларига махсус техник жиҳозлари (рация, сирена ва ҳ. к.)ни ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Махсус рангга эга бўлган (ГОСТ 2139275) кўк рангли ялт-ялт этувчи чироқмаёқча ва (ёки) махсус товушли ишора ёқилган тезкор (оператив) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ушбу Қоидаларнинг (ДАН ходимлари кўрсатмасидан ва қоиданинг 3.9 банди, 26-бобнинг бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари) талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқмаёқча ва (ёки) махсус товушли ишора ёқиб бораётган транспорт воситаларининг кузатувидаги транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳам шу имтиёздан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Ҳайдовчилар кўк рангли маёқча ёки махсус товуш мосламасини қўллаб яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл беришлари, зарур бўлганда бу транспорт воситаларини бемалол ўтиб кетишлари учун транспорт воситасини йўлнинг ўнг томонига олиб, тўхташлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яқинлашиб келаётган транспорт воситаларида ялтировчи кўк ва қизил рангли маёқчалар ёқилган бўлсада йўналишда, иккитадан ортиқ, ҳаракат бўлаги бўлмаган йўлларда шу йўналишдаги, ажратувчи бўлак бўлмаганда эса қарама-қарши томондаги транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳам йўл четида тўхташлари шарт. Саф охирида бораётган кўк ёки яшил рангли маёқча ёқилган транспорт воситаси ўтиб кетгачгина ҳаракатни бошлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Ялтировчи зарғалдоқ рангли маёқчаси ёқилган, йўлдан фойдаланиш хизматига тегишли мослама ва транспорт воситаларининг ҳайдовчилари иш бажариш жараёнида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу қоидаларнинг йўл белгилари, йўл чизиқлари ҳамда 11.4., 11.5., 11.7 ва 18.1 бандларидаги талаблардан четга чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарғалдоқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди. У ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этиш ва хавф-хатардан огоҳлантириш учунгина хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ РЎЙ БЕРГАНДА ҲАЙДОВЧИНИНГ ВАЗИФАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дарҳол транспорт воситасини тўхтатиши, мажбурий тўхтаганини билдирувчи чироқни ёқиши ёки белги ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни қўзғатмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам бериш учун зарурий чораларни кўриши, «Тез тиббий ёрдам» хизматини чақириши, агар бунинг имкони бўлмаса, шикастланганларни ўз транспортида ёки бошқа йўловчи транспортида яқин орадаги даволаш муассасасига олиб бориши, у ерда ўз исми-шарифи, транспорт воситасининг давлат рақам белгисини айтиши ва воқеа содир бўлган жойга қайтиб келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳодиса ҳақида милицияга хабар бериши, гувоҳларнинг исми-шарифи, манзилгоҳини ёзиб олиши, милиция ходимлари келишини кутиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳодиса изларини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши, воқеа жойини тўсиб қўйиши ва у ердан четлаб ўтишни ташкиллаштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бошқа транспорт воситалари қатновини таъминлаш зарур бўлганда, гувоҳлар иштирокида, аввало транспорт воситасининг, ҳодисага алоқадор нарсалар ва изларнинг ҳолатини қайд этиб, кейин қатнов қисмини бўшатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Йўл-транспорт ҳодисасида шикастланганлар бўлмаса, етказилган моддий зарар қимматга тушмаса, транспорт воситаси ҳаракатланишини тақиқловчи носозликлар бўлмаса, ҳайдовчилар ўзаро розилик билдирсалар, ҳодиса чизмасини тузиб, уни имзолаб, яқин орадаги ДАН масканига ёки милиция идорасига ҳодисани расмийлаштириш учун боришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ПИЁДАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Пиёдалар тротуардан ёки пиёдалар йўлкасидан ўнг томонлама, агар улар бўлмаса, йўл ёқасидаги ёки қатнов қисмининг четидан (ажратувчи бўлаги бор йўлларда ташқи чеккасидан) бир қатор бўлиб юришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли яшамайдиган жойларнинг йўл ёқасида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қарши, ногиронлар юргизгичсиз кажавасида ҳаракатланаётган, мотоцикл, мопед, велосипед етаклаб бораётган шахслар эса транспорт воситаларининг ҳаракати бўйлаб юришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиёдалар йўлкасида, тротуарларда, йўлнинг марзаларида пиёдалар, хусусан ногирон ва қариялар ҳаракатига халақит берувчи қурилма ва жиҳозлар ўрнатиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Одамлар гуруҳи қатнов қисмининг ўнг томонидан саф қаторини тўрттадан оширмай юришлари мумкин. Сафлар олди ва орқасидаги кузатувчилар чап томонда қизил байроқча кўтариб, қоронғи ва етарли кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқча кўтариб боришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар гуруҳига фақат тротуар ва пиёдалар йўлкасида улар бўлмаганда эса йўл ёқасида катта ёшдагилар кузатувида юришларига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3 Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтишига мўлжалланган жойидан, у бўлмаган чорраҳаларда тротуар чизиғи ёки йўл ёқаси бўйлаб ҳаракатланишга хавф туғдирмасдан, кесиб ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Пиёдалар светофор ёки ҳаракатни тартибга солувчининг ишорасига бўйсунишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пиёдалар зарурат бўлмаганда қатнов қисмида ушланиб қолмасликлари, тўхтамасликлари керак. Ўтишга улгурмаган пиёдалар хавфсизлик оролчасида ёки қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат оқимини ажратувчи чизиқларда тўхтаб туришлари лозим. Хавфсизликка ишонч ҳосил қилингачгина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5 Пиёдаларга ман қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ажратувчи бўлаги бўлган йўлларда пиёдаларнинг ўтиши мўлжалланмаган, йўл тўсиқлари ўрнатилган жойлардан қатнов қисмини кесиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йўлнинг қатнов қисмида туришлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— чорраҳаларда ва йўлнинг қатнов қисмида тўхтаган транспорт воситаларининг ойналари ва бошқа қисмларини (айниқса болалар томонидан) ўзбошимчалик билан тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— яқинлашиб келаётган транспорт воситасининг йўқлигига ишонч ҳосил қилмасдан, кўринишни чекловчи бирор тўсиқ ёки тўхтаб турган транспорт воситаси орқасидан тўсатдан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳаракатланаётган транспорт воситасига осилиш, транспорт воситаси эшикларини ёпилишига тўсқинлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 6.6. белгиси билан белгиланган йўлда пиёдалар ўтиш, дам олиш ёки тўхтаб туриш жойларидан ташқарида юриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Автобус, троллейбус, трамвай, таксиларни фақат бекатларда, улар бўлмаган тақдирда йўл ёқасида туриб кутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Йўловчи транспорт воситаси тўхтагандан кейингина ундан тушиши ёки чиқиши мумкин. Йўловчиларни транспорт қатнови қисми томонидан тушиши ва чиқиши, пиёдалар йўлакчаси ёки йўл ёқаси томонидан иложи бўлмаган ҳолларда, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаракатига халақит бермайдиган ҳамда хавф туғдирмайдиган шароитдагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Трамвай бекатларида йўловчиларни тушириш ва чиқариш майдонлари бўлмаса, йўловчилар трамвай тўхтаганидан кейингина йўлнинг қатнов қисмига чиқишлари мумкин. Трамвайдан тушган йўловчилар йўлнинг қатнов қисмини тезда тарк этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Йўловчилар транспорт ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчини чалғитмасликлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракатланаётган вақтда унинг юкхонасида бўлган йўловчиларга тик туриш, бортда ёки ундан баланд юк устида ўтириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.6. Тўхтаб турган автобус ва троллейбуснинг орқа томонидан, трамвайнинг эса олди томонидан йўлни кесиб ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ЙЎЛЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Йўлларда ҳаракатланиш светофорнинг яшил, сариқ, қизил ва оқ рангли ёритгичлари ҳамда ДАН ходимининг (тартибга солувчи) ишоралари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Светофор ёритгичлари қуйидагиларни билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— доирасимон яшил ёритгич ҳаракатланишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қора асосга олинган, яшил йўналтиргичли ёритгич кўрсатилган йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— светофорнинг қўшимча қисмидаги яшил йўналтиргич ҳам шу маънони англатади (чапга бурилишга рухсат этувчи йўналтиргич орқага қайрилишга ҳам рухсат беради);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— милтилловчи яшил ёритгич ҳаракатланишга рухсат беради, таъсир вақти тугаётгани ва тақиқловчи ёритгич ёнишидан огоҳ қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— яшил ёритгичнинг ўчишига қанча сония қолгани ҳақида ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун рақамли табло қўлланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сариқ ёритгич ҳаракатни тақиқлайди, ёритгичлар ранги алмашиши ҳақида огоҳлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— милтилловчи сариқ ёритгич ёки навбат билан милтилловчи иккита сариқ ёритгич ҳаракатланишга рухсат беради ва ҳаракатланиш тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қизил ёритгич, жумладан милтилловчи ёки навбатма навбат милтилловчи иккита қизил ёритгич ҳаракатланишни тақиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ва сариқ ёритгичларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатни тақиқлайди ва тез орада яшил ёритгич ёниши ҳақида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизил ва сариқ ёритгичлардаги қора тасвирли йўналтиргичлар бу ёритгичлар маъносини ўзгартирмайди, балки у светофорнинг яшил ёритгичи ёнганда рухсат этилган ҳаракат йўналиши ҳақида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Светофорнинг асосий яшил ёритгичига туширилган қора тасвирли йўналтиргич, қўшимча қисм ёритгичидан фарқли бошқа йўналишда ҳаракатланишга рухсат беради ва ҳайдовчиларга қўшимча қисм борлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Светофор ёритгичларида одамлар тасвирининг кўриниши, пиёдалар ҳаракатини йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Йўл қатнов қисмининг ҳаракат йўналиши қарама-қарши томонга ўзгариши мумкин бўлган бўлакларида «X» симон қизил ёритқичли, яшил рангли йўналтиргичи пастга қаратилган реверсив светофорлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар қайси бўлак устига қўйилган бўлса, ўша бўлакдаги ҳаракатланишни тақиқлайди ёки рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёритгичлари ўчирилган реверсив светофор икки томони 1.9 чизиғи билан белгиланган йўл бўлаги устига қўйилган бўлса, бу бўлакка кириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Трамвайларнинг ҳаракати, шунингдек алоҳида бўлакда ҳаракатланувчи умум фойдаланадиган бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солиш учун «Т» симон оқ рангли, тўртта ёритқичли светофорлар қўлланиши мумкин. Пастки ва юқориги бир неча ёки битта ёритгичи баробар ёнганда ҳаракатланишга рухсат берилади. Улардан чапдагиси чапга, ўртадагиси тўғрига, ўнгдагиси ўнг томонга ҳаракатланишга рухсат беради. Юқоридаги учта ёритгич ёнса ҳаракатланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Тартибга солувчининг гавда ҳамда қўлларининг ҳолати ишора ҳисобланади ва қуйидаги маънони билдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қўллар ён томонга узатилса ёки пастга туширилса чап ва ўнг томондан трамвай учун тўғрига, рельссиз транспорт воситаси учун тўғри ва ўнгга ҳаракатланиш, пиёдалар учун эса қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўкрак ва орқа томондаги барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнг қўл олдинга узатилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— чап ёнидан трамвай учун чапга, рельссиз транспорт воситалари учун барча йўналишлар бўйича ҳаракатланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўкрак томондан барча транспорт воситалари учун фақат ўнг томонга ҳаракатланишга рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пиёдаларга тартибга солувчининг орқа томонидан қатнов қисмини кесиб ўтишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— орқа ва ўнг томондаги транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўл юқорига кўтарилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— барча транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солувчи ҳайдовчи ва пиёдалар учун тушунарли бўлган бошқа ишораларни ҳам бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тартибга солувчи ишораларнинг яққол кўринишини таъминлаш мақсадида ёритгичли таёқча, қизил ёритгичли ёки нур қайтаргичли доирача қўллаши, ҳаракатланувчилар эътиборини жалб этиш учун ҳуштакдан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Ҳайдовчилар светофор ёки тартибга солувчининг танловчи ишорасида тўхташ чизиғи (улар бўлмаганида, кесишманинг қатнов қисми олдида) ёки пиёдалар ўтиш жойига етмасдан, бошқа тартибга солинган жойларда эса светофор олдида тўхташлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Сариқ ёритгич ёнганда ёки тартибга солувчи қўлини юқори кўтарганда тўхташ керак, чорраҳага кирган ҳайдовчилар ҳаракатни давом эттиришлари мумкин. Қатнов қисмида бўлган пиёдалар эса ўтишни тугатишлари ёки хавфсизлик оролчасида ё қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситаларининг оқимини ажратувчи чизиқда тўхташлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Ҳайдовчи ва пиёдалар светофор ёритгичларига, йўл белгилари, тортилган чизиқларга зид бўлишига қарамай, тартибга солувчининг ишора ва кўрсаткичларига бўйсунишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ ИШОРАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Бурилишни кўрсатувчи ёруғлик ёки қўл билан берилаётган ишоралар, товушли ишоралар; фара чироғини учиб-ёқилиши, кундуз куни яқинни ёритувчи фара чироғини ёқилиши, мажбурий тўхташни англатувчи чироқлар — огоҳлантирувчи ишоралар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, қайта тизилиш, қайрилиш, бурилиш, тўхташ олдидан бурилишни билдирувчи ёруғлик кўрсаткичлари билан, улар носоз ёки умуман бўлмаган тақдирда қўл ишораси орқали огоҳлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.3. Чап қўлни ёнга ёки ўнг қўлни тирсакдан юқорига қарата букиш чапга бурилиш маъносини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнг қўлни ёнга ёки чап қўлни тирсакдан юқорига қарата букиш ўнгга бурилишни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўнг ёки чап қўлни юқори кўтариш — тўхташ демакдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.4. Бурилиш кўрсаткичи ёки қўл билан берилаётган ишора манёвр бажарилишидан олдин берилиши ва манёвр тугалланиши билан тўхтатилиши (қўл билан берилаётган ишора эса, манёвр бошланишидан олдин тугатилиши мумкин) лозим. Бундай ишоралар бошқа ҳаракат қатнашчиларини чалғитмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчи орқада келаётган, қувиб ўтишни бошлаган ҳайдовчига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилгачгина чапга бурилиш ёки қайрилиш ишорасини бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Огоҳлантирувчи ишоралар уни бераётган ҳайдовчига имтиёз бермайди ва уни зарурий эҳтиёт чораларини кўриш масъулиятидан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.5. Аҳоли яшайдиган жойларда товуш мосламаларидан фақат йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадидагина фойдаланиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган товуш мосламасини бошқа хил товуш чиқарувчи мосламалар билан алмаштириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.6. Қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг эътиборини жалб қилиш учун фара (чироқ)ларни ўчириб ёқиш, аҳоли яшамайдиган жойларда эса товуш мосламасидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.7 Бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштириши мумкин бўлган ҳолларда фараларнинг узоқни ёритувчи (орқа томонни кўрсатувчи кўзгу орқали ҳам) чироқларидан огоҳлантирувчи ишора сифатида фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.8 Кундузи ҳаракатланаётган транспорт воситасининг яқинни ёритувчи чироқлари қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сафланиб ҳаракатланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт оқими йўналишига қарши 5.9 белгиси билан белгиланган бўлакда ҳаракатланаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— автобус ёки махсус жиҳозланган юк автомобилларида болалар гуруҳи ташилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йирик ҳажмли (ташқи ўлчамлари) ва оғир вазнли юклар ташилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— механик транспорт воситаси шатакка олинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий тарзда ёритилган ер ости йўллари (тоннеллар)да ҳаракатланаётган транспорт воситасининг габарит чироқлари ёки фараларнинг яқинни ёритувчи чироқлари ёқилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.9. Шатакка олинган транспорт воситасининг габарит чироқлари ҳар қандай шароитда ёқилган бўлиши шарт. Агар улар техник носоз бўлса, шатакка олинган транспорт воситасининг орқасига мажбурий тўхташ (кейинги матнларда «Фалокат» деб берилади) белгиси ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.10. Тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхталганда, йўлнинг ёритилмаган қисмида ёки етарли кўринмаслик шароитида тўхталганда, тўхтаб турилганда, габарит ёки тўхтаб туриш чироқлари бузуқ бўлса, мажбурий тўхташ ёритгичлари ёқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.11. Мажбурий тўхташ ёритгичи бўлмаса ёки носоз бўлса, шунингдек бирор йўналишда йўлнинг 100 метрдан камроқ қисми кўринадиган жойларда мажбурий тўхтаган механик транспорт воситасининг (кажавасиз мотоциклдан бошқа) ҳайдовчиси аҳоли яшайдиган жойларда транспорт воситасининг орқа қисмига 1520 метр, аҳоли яшамайдиган жойларда эса 30-40 метр етмасдан ҳаракат йўналишига қараб, «Фалокат» белгисини ёки фонар, фонус, ялт-ялт этувчи қизил белги ўрнатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. ҲАРАКАТЛАНИШНИ БОШЛАШ, ЙЎНАЛИШЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлашда, қайта тизилишда, йўналишни ўзгартирганда бошқа ҳаракатланиш иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Ҳовли, тўхтаб туриш жойи, ёнилғи қуйиш тармоғи ва йўлга бевосита туташган бошқа жойлардан йўлга чиқаётган ҳайдовчи ўзи кесиб ўтаётган ҳаракат йўлидаги транспорт воситалари ва пиёдаларга йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3. Ҳайдовчи қайта тизилишда қўшни қаторда ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши лозим. Ёнма-ён ҳаракатланаётган транспорт воситалари бир вақтда қайта тизилаётганда, ҳайдовчи ўнг томонидаги транспорт воситасига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.4. Ҳайдовчи айланма ҳаракатланиш ташкил қилинган чорраҳадан ташқари ҳолларда ўнгга, чапга бурилиш ёки қайрилишда тегишли четки ҳолатни эгаллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчи бурилишни шундай бажариши керакки, транспорт воситаси қатнов қисмларининг кесишмасидан чиқишда қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига тушиб қолмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.5. Транспорт воситаси габарит ўлчамлари ёки бошқа сабаблари туфайли четки бўлакдан бурила олмаса, бошқа транспорт воситаларига халақит бермаган ҳолда бурилишни ушбу Қоидалар талабидан четга чиқиб амалга оширишига йўл қўйилади. Хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш учун ҳайдовчи бошқа шахслар ёрдамидан фойдаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.6. Рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси чорраҳадан ташқари йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилишда рўпарадан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қатнов қисмининг кенглиги четки чап бўлакдан қайрилиш учун етарли бўлмаса, уни қатнов қисмининг ўнг четидан амалга оширишга йўл қўйилади. Бунда қайрилаётган ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишдаги ва рўпарадаги транспорт воситаларига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.7. Транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишлари кесишадиган ҳолларда (ўтиш навбати ушбу Қоидаларнинг 15.3., 15.10, 15.13 бандлари, светофорнинг, тартибга солувчининг ишоралари, йўл белгилари талаблари ва бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно), ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.8. Секинлашиш бўлаги бўлган йўлларда бурилмоқчи бўлаётган ҳайдовчи ўз вақтида шу бўлакка тизилиши ва тезликни камайтириши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўлга чиқиш жойида тезланиш бўлаги бўлса, ҳайдовчи ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериб, сўнг оқимга қўшилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.9. Қуйидаги ҳолатларда қайрилиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пиёдаларни ўтиш жойларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тонелларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўприкларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— осма йўллар, осма кўприксимон иншоотлар ва уларнинг остида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— темир йўл кесишмасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йўлнинг кўриниши бир йўналишда 100 метрдан кам бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.10. Транспорт воситасини орқага ҳаракатлантираётган ҳайдовчи ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига халал бермаслиги керак. Зарур бўлганида хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш учун бошқа шахсларнинг ёрдамидан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. ЙЎЛНИНГ ҚАТНОВ ҚИСМИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЖОЙЛАШУВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.1 Рельссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган бўлаклар сони йўл чизиқлари ёки махсус белгилар (5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8) билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки белгилар бўлмаган тақдирда, ҳаракат қисмининг кенглиги, транспорт воситаларининг габарит ўлчамлари ва улар орасидаги зарурий оралиқ (интервал)ларни ҳисобга олган ҳолда ҳайдовчининг ўзи аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.2 Икки томонлама ҳаракатланиладиган тўрт ёки ундан ортиқ бўлакли йўлларда, қарши ҳаракатланишга мўлжалланган томонга чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.3. Икки томонлама ҳаракатланиладиган уч бўлакли йўлларда ўрта бўлакка фақат четлаб ўтиш, қувиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиш учунгина чиқишга рухсат этилади. Йўлнинг қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап бўлагига чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.4 Аҳоли яшамайдиган жойларда ҳайдовчи транспорт воситасини имкони борича қатнов қисмининг ўнг четига яқинроқ олиб ҳаракатланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли яшайдиган жойларда йўлнинг бир йўналишдаги ҳар қандай бўлагида ҳаракатланишга рухсат этилади. Бир йўналишда уч ёки ундан кўп бўлак бўлса, четки чап бўлакка фақат бошқа бўлаклар серқатнов бўлганда ҳамда чапга бурилиш, қайрилиш, бир томонлама ҳаракатланадиган йўлларда эса тўхташ учун чиқишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк ташувчи транспорт воситалари йўлнинг чап бўлагига фақат чапга бурилиш, қайрилиш, бир томонлама ҳаракатланадиган йўлларда эса юк ортиш, тушириш учун чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.5. Тезлигини соатига 40 км дан ошириши мумкин бўлмаган ёки техник сабабларга кўра тезликни бундан ошира олмайдиган транспорт воситалари қувиб ўтиш, ўзиб кетиш, айланиб ўтиш бурилиш ёки қайрилиб олишдаги тизилишдан бошқа ҳолларда, фақат йўлнинг четки ўнг бўлагида ҳаракатланишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.6. Бўлаклар, ҳаракат йўналиши алоҳида белгилар билан белгиланмаган, серқатнов (тирбанд) бўлганда айланиб ўтиш, ўзиб кетиш, чорраҳадан ўтиш вақтида чапда жойлашган бир йўналишдаги трамвай изидан ҳаракатланишга рухсат этилади. Бироқ бу трамвай ҳаракатига халал бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарама-қарши йўналишдаги трамвай изидан ҳаракатланиш тақиқланади. |
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.7. Чизиқлар билан бўлакларга ажратилган йўлларда транспорт воситалари бўлаклар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт. Қайта тизилиш вақтидагина узуқ-узуқ чизиқларни босиб ўтишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.8. 5. 37. белгиси билан ифодаланган реверсив ҳаракатли йўлга бурилаётган ҳайдовчи йўлнинг четки ўнг бўлаги бўйлаб ҳаракатланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реверсив светофордан ёки бошқа бўлакларда ҳам ҳаракатланишга рухсат берувчи 5.8.7. белгидан ўтилгандан кейингина қайта тизилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.9. Ҳамма бўлаклар банд бўлган серқатнов йўлларда ҳаракатланиш бўлагини фақат бурилиш, қайрилиш, тўхташ учунгина ўзгартиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.10 Тротуар бўйлаб жойлашган савдо ва бошқа корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларининг тротуарда хавфсизликни тўла таъминлайдиган ҳолда ҳаракатланишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.11 Секин ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, қўшимча йўл бўлагига тегишли белги ўрнатилган бўлса, шу бўлакдан фойдаланишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. ҲАРАКАТЛАНИШ ТЕЗЛИГИ ВА ОРАЛИҚ МАСОФА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. Ҳайдовчи белгиланган тезликни оширмаслиги, ҳаракатнинг серқатновлиги, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти, ҳолати, йўл, об-ҳаво шароити, шунингдек йўналишдаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайдовчи бирор хавф ёки тўсиқни аниқлаганда транспорт воситасининг тезлигини, зарур бўлса тухтагунга қадар камайтириши, тўсиқни бошқа ҳаракат иштирокчилари учун хавфсиз тарзда айланиб ўтиши ҳамда уни бартараф этиш чорасини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.2 Аҳоли яшайдиган жойларда барча транспорт воситаларининг тезлиги соатига 70 км дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.3 Аҳоли яшамайдиган жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— енгил ва тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари тезликни соатига 100 км дан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— барча турдаги автобуслар, тиркамали енгил ва тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари тезликни соатига 90 км дан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мотоцикл ҳайдовчиларига тезликни соатига 70 км дан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.4. Ҳайдовчиларга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган меъёрдан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситасига ўрнатилган таниқлик белгисида кўрсатилган тезликдан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бесабаб жуда секин юриб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— заруратсиз транспортни кескин тўхтатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.5 Ҳайдовчи, олдиндаги транспорт воситаси кескин тўхтаганда, урилиб кетмасликни кафолатловчи оралиқ масофани ва хавфсизликни таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани таъминламоғи шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.6 Тезликни соатига 50 км дан ошириш мумкин бўлмаган транспорт воситасининг, шунингдек тўла вазни 12 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситасининг ҳайдовчиси аҳоли яшамайдиган жойлардаги йўлларда ҳаракатланганда оралиқ масофани шундай сақлаши керакки, қувиб ўтаётган бошқа транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига бемалол қайта тизила олсин. Агар ҳайдовчи қувиб ўтишга тайёрланаётган ёки ҳаракат серқатнов бўлса, юқоридаги талаб ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. ҚУВИБ ЎТИШ ВА ҚАРАМА-ҚАРШИ ҲАРАКАТЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.1. Ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— орқада ҳаракатланаётган ҳайдовчининг уни қувиб ўтишига ҳаракат қилмаётганига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— олдинда кетаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг чапга бурилишга (қайта тизилишга) огоҳлантириш ишорасини бермаганлигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қувиб ўтиш вақтида рўпарадан келаётган транспорт воситасига тўсқинлик қилмаслигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қувиб ўтишни тугаллаганда, қувиб ўтилаётган транспорт воситасига тўсқинлик қилмасдан қайта тизила олишига ишонч ҳосил қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.2. Қувиб ўтилаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг тезликни ошириб ёки бошқа хил ҳаракатлар билан қувиб ўтаётган ҳайдовчига тўсқинлик қилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.3. Қуйидаги ҳолларда қувиб ўтиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кесиб ўтилаётган йўлга нисбатан асосий бўлган йўлларда қувиб ўтиш ҳолларидан ташқари, барча чорраҳаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— темир йўл кесишмасида ва уларга 100 метрдан кам масофа қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тепаликнинг юқори қисмида, кескин бурилишларда ва йўлнинг кўриниши чекланган бошқа жойларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.4. Аҳоли яшамайдиган жойларда йўлларнинг кенглиги, ҳолати, секин ҳаракатланаётган катта ҳажмли ёки маълум тезликка амал қилаётган транспорт воситасини қувиб ўтишга халақит берса, унинг ҳайдовчиси мумкин қадар йўлнинг ўнг томонидан ҳаракатланиши, зарур ҳолларда эса тўхтаб, орқада тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.5. Агар қарама-қарши ҳаракатланишдаги йўлнинг бирор бўлагида тўсиқ бўлса, тўсиқ ўз томонида бўлган ҳайдовчи йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли белгилар қўйилган тепаликларда тўсиқ бўлса, унинг қайси томондалигидан қатъи назар, нишаблик томонга қараб ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV. ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.1. Транспорт воситаларининг йўлни ўнг томонида, йўл ёқасида, мумкин қадар ўнгроқда тўхташи ва тўхтаб туришига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли яшайдиган жойларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга фақат ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлларда, ҳамда ўртасида трамвай излари бўлмаган, ҳар қайси йўналишда биттагина бўлаги бор йўлларда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.2. Йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг фақат бир қатор бўлиб тўхташи ва тўхтаб туришига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кажавасиз мотоцикллар, мопедлар ва велосипедларни эса икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа транспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қилмайдиган жойларда транспорт воситаларини қатнов қисмининг четига бурчак кўринишида қўйишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.3. Аҳоли яшамайдиган жойларда узоқ вақт тўхтаб туриш (дам олиш, тунаб қолиш ва ҳ. к.) га фақат тўхтаб туриш майдончаси ёки йўлдан ташқарида рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.4. Транспорт воситасини ўз-ўзидан юриб кетиши ёки ҳайдовчи йўқлигида ундан фойдаланишга имкон бермайдиган зарур чоралар кўрилган ҳолдагина ҳайдовчи ўз жойини ташлаб кетиши ёки транспорт воситасини қаровсиз қолдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.5. Тўхтаб туриш жойлари тротуарга яқин бўлса, тротуарга ёндошиб тўхтаб туришга рухсат этилади. Тўхтаб туриш усули махсус белгилар билан кўрсатилганда унга тўла амал қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгил транспорт воситалар ва мотоциклларга йўлга туташ тротуар четида тўхтаб туриш пиёдалар ҳаракатланишига халақит бермаслик шарти билангина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.6. Хавфсизликка таҳдид туғдирса ёки ҳаракатланишнинг бошқа иштирокчиларига халақит берадиган бўлса, тўхтаган транспорт воситасининг эшикларини очиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.7. Қуйидаги ҳолларда тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— трамвай ҳаракатига халақит берса трамвай изларида ва трамвай изларига яқин жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— темир йўл кесишмаларида, тонеллар, осма кўприклар, кўприклар, осма йўллар остида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тўхтаган транспорт воситаси билан сидирға чизиқ орасида 3 метрдан камроқ масофа қолган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— пиёдаларнинг ўтиш жойлари ва уларга 5 метрдан камроқ масофа қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қатнов қисмини кесиб ўтиш чегарасига 5 метрдан камроқ масофа қолганда (сидирға чизиқ тортилган ёки йўлни ажратувчи қисми бўлган уч томонли чорраҳаларда ёндошган йўлнинг қарши томонида тўхташ ва тўхтаб туриш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тўхташ майдонига, улар бўлмаганда эса умум фойдаланадиган транспорт воситалари ёки такси бекатларини кўрсатувчи белгиларга 15 метрдан яқинда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситаси светофор ёритгичларини ёки белгиларни бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган жойларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.8. Тўхтаб туриш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— аҳоли яшамайдиган жойлардаги йўлнинг хавфли бурилишларида, йўлнинг лоақал бир йўналишида 100 метрдан кам масофа кўринадиган жойларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— темир йўл кесишмаларига аҳоли яшайдиган жойларда 50 метрдан кам, аҳоли яшамайдиган жойларда эса 100 метрдан кам қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўприкларда, осма кўприк ва осма йўлларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари ёки пиёдаларнинг ҳаракатланишига халақит берадиган бошқа жойларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XV. ЧОРРАҲАЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.1. Ҳайдовчи чапга бурилишда ёки қайрилишда қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.2. Чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи ўзи бурилаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёдага, велосипедчига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.3. Ҳаракатланишга рухсат бир вақтда берилганда, аввал ҳаракатланиш имтиёзи трамвай ҳайдовчисига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.4. Ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлган ҳар қандай ҳолатда ҳам чорраҳа ёки йўлнинг қатнов қисмлари кесишадиган жойни банд қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБГА СОЛИНГАН ЧОРРАҲАЛАРДА ҲАРАКАТЛАНИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.5. Светофорнинг рухсат этувчи ёритгичлари ёнганда чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқиш пайтида тўхташ чизиғи бўлмаса, светофорнинг бошқа ёритгичлари ёнишидан қатъи назар, кўзда тутилган йўналишда чиқиб кетиши керак. Бироқ, чорраҳада ҳайдовчининг юрадиган йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиғи бўлса, у ҳар бир светофор ёритгичи ишорасига амал қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.6 Ҳайдовчи светофорнинг рухсат этувчи ёритгичи ёнганда ҳаракатланишни бошлаган, бурилишни ёки қайрилишни тугатаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.7 Светофорнинг сариқ ёки қизил чироғи қўшимча қисми билан ёнганда, йўналтиргич кўрсатиб турган йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи бошқа йўналишдаги транспорт воситасига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Т» симон чорраҳаларда тўғрига ҳаракатланишни кўрсатиб турган қўшимча қисмли светофор ёниб турган бўлса, йўлнинг қайси бўлагида тўхташ чизиғи бўлмаса, транспорт воситаларига шу бўлакдан тўғрига ҳаракатланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.8. Ҳаракатланиш қўшимча қисмли светофор билан тартибга солинган чорраҳада, бурилиш имконини берадиган бўлакда ҳаракатланаётган ҳайдовчининг тўхташи орқадаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, у йўналтиргич кўрсатаётган йўналишда ҳаракатни давом эттириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.9. Агар тартибга солинган чорраҳада светофор ўчирилган ёки милтилловчи сариқ чироқ ишлаётган бўлса, ҳайдовчи ўрнатилган имтиёз белгиларига амал қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБГА СОЛИНМАГАН ЧОРРАҲАЛАРДАН ЎТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.10. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар чорраҳасида, асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситасига йўл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.11. Тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасида ҳайдовчи ўнгдан келаётган транспорт воситасига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.12. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилиши керак. Иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.13. Агар ҳайдовчи ўзи ҳаракатланаётган йўлнинг қопламаси бор-йўқлигини аниқлай олмаса (қоронғи вақтда, лой, қор ва ҳ. к., имтиёз белгилари бўлмаса, унда бу йўлни иккинчи даражали деб ҳисоблаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVI. ПИЁДАЛАРНИНГ ЎТИШ, УМУМ ФОЙДАЛАНАДИГАН ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.1. Ҳайдовчи пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойларига яқинлашаркан, шу йўналишнинг қатнов қисмида бўлган пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тезликни камайтириши ёки тўхташи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.2. Пиёдаларнинг тартибга солинмаган ўтиш жойи олдида бирор транспорт воситаси тўхтаган ёки тўхтаётган бўлса, бошқа транспорт воситасининг ҳайдовчиси тўхтаб турган транспорт олдида пиёдалар йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан кейингина ҳаракатни давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.3. Ҳайдовчи ҳар қандай ҳолларда кўзи ожиз пиёдаларга йўл бериши керак. Кўзи ожиз пиёдалар қўлида оқ ҳасса ёки ҳуштак бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.4. Ҳайдовчи светофорнинг яшил чироғи ёки тартибга солувчининг рухсат ишорасига қарамай, пиёдаларнинг шу йўналиш бўйича ўтиб бўлишларига имкон бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.5. Ҳайдовчи ҳаракатланишнинг тирбандлиги ва бошқа сабаблар туфайли тўхташга мажбур бўлган тақдирда ҳам йўлнинг пиёдалар ўтиш жойини банд қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.6. Ҳайдовчи бекатда (йўл ўртасида) тўхтаган трамвайга бораётган ёки ундан тушиб келаётган пиёдаларга йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.7. «Болалар» белгиси бўлиб, тўхтаб турган транспорт воситасига яқинлашаётган ҳайдовчи қатнов қисмидан ўтаётган болалар гуруҳига йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XVII. ТЕМИР ЙЎЛ КЕСИШМАЛАРИДАН ЎТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.1. Ҳайдовчи темир йўлни кесиб ўтишда яқинлашаётган поездга (локомотив, дрезина) йўл бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.2. Ҳайдовчи темир йўл кесишмасига яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилиши, шлагбаум ҳолати, чироққа, йўл белгилари ва чизиқларига, навбатчининг кўрсатмасига амал қилиши керак. Навбатчининг кўкрак томони ёки орқа ўгириб, таёқча (қизил байроқча)ни бошидан юқори кўтариб туриши ёки қўлларини ён томонларига узатиб туриши ҳаракатланишни тақиқловчи ишора ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.3. Шлагбаум ёпиқ бўлганда ёки ёпила бошлаганда, шунингдек светофорнинг тақиқловчи ишорасида (шлагбаум ҳолатидан ёки унинг йўқлигидан қатъи назар) кесишмага чиқиш тақиқланади. Агар светофор, шлагбаум ишламаса ёки улар умуман бўлмаса, ҳайдовчи яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан кейингина ҳаракатланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.4. Темир йўл кесишмаларида ҳаракат тақиқланганда ёки яқинлашаётган поездни ўтказиб юборишда ҳайдовчи тўхташ чизиғида, махсус белги ёки светофор олдида тўхташи керак. Улар бўлмаган тақдирда шлагбаумга 5 метр етмай, агар шлагбаум бўлмаса биринчи рельсга камида 10 метр етмасдан тўхташи керак. Поезднинг йўқлигига ишонч ҳосил қилгачгина ҳаракатни бошлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.5. Ҳайдовчига ҳар қандай вазиятда темир йўл кесишмаларида тўхташ ёки уни банд қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17.6. Ҳайдовчи кесишмада мажбуран тўхтаганда, одамларни транспорт воситасидан тушириш ва кесишмани бўшатиш чораларини кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар транспорт воситасини кесишмадан узоқлаштиришнинг иложи бўлмаса, ҳайдовчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бор имкониятлардан фойдаланиб, темир йўлнинг ҳар икки томонига из бўйлаб 1000 метр масофага икки кишини (агар бир киши бўлса, уни темир йўлнинг яхши кўринмайдиган томонига) жўнатиши, уларга поезд ҳайдовчисига тўхташ ишорасини қандай бериш кераклигини тушунтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— транспорт воситаси ёнида қолиши ва умумий хатар борлиги ишорасини бериши.