Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.02.2004 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида коммунал хизмат кўрсатишнинг инфратузилмасини ривожлантириш, хўжалик мақсадидаги ва ичимлик сув таъминоти тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, шунингдек ичимлик сув сарфланишини ҳисобга олишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар Кенгаши «Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда матнда «лойиҳа» деб юритилади) амалга ошириш учун 15 йил муддатга, шу жумладан уч йиллик имтиёзли даврга 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилишини маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган кредити бўйича қарз олувчи эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувсоз» трести лойиҳанинг бажарувчиси эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити бўйича асосий қарз, воситачилик ҳақи ва улар бўйича фоизлар «Сувсоз» трестининг ўз маблағлари ҳисобига қайтарилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан кредит битимини ва «Сувсоз» трести билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувсоз» трести Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг 1-иловага* мувофиқ асосий кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштиришнинг манбалари ва қисмлари бўйича схемаси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитларини қайтариш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан белгиланган тартибда кафолат битимини тузган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кафолат битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кафолат ва кредит битимлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосаларни берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа ўз вақтида амалга оширилиши таъминланиши, кредит ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Сувсоз» трестига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар ва хизматлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ лойиҳани бошқариш, кредит ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш масъулияти юклаган ҳолда 4 кишидан иборат таркибда лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувсоз» трести сув таъминоти ва канализация хизматларидан тушадиган маблағлар лойиҳа доирасида назарда тутилган капитал қўйилмаларни амалга ошириш ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредитига ўз вақтида хизмат кўрсатиш учун зарур миқдорда махсус ҳисоб рақамида йиғилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, материаллар ва ишлар (хизматлар) лойиҳани амалга ошириш даврида божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буюртмаси бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган чет эллик мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг буюртмаси бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган чет эллик мутахассисларга, уларни давлат божи ундиришдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.М.Шоабдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 27 феврал,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-сон