Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 10.01.2004 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧИМЁН-ЧОРВОҚ КУРОРТ-ДАМ ОЛИШ ЗОНАСИДА «ЧОРВОҚ ОРОМГОҲИ» СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИНИ ТУГАЛЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасида фаол дам олиши билан боғлиқ даволаш-соғломлаштириш хизматлари ва хизматларнинг бошқа турларини ривожлантириш, шунингдек «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказининг «Спорт-соғломлаштириш комплекси» объектини ўз вақтида қуриш ва уни зарур анжомлар ва мебеллар билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ ҳавзалар ва маданий-кўнгил очиш муассасалари комплексини ўз ичига олувчи алоҳида спорт комплексини қўшимча равишда қуриш, ётоқхона корпусларидаги пардозлаш ишларини тугаллаш, шунингдек комплексни меҳмонхона хўжаликларининг халқаро нормаларига мувофиқ даражага етказиш учун уни зарур мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият кўрсатадиган Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонасининг соғломлаштириш марказларини бошқариш бўйича «Оромгоҳ» компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази билан «ИНПРО Гмбх» (Германия) фирмаси ўртасида тендер натижалари асосида, фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан спорт комплексини қуриш ва соғломлаштириш комплексини жиҳозлаш юзасидан 4720 минг АҚШ доллари миқдоридаги контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, контрактни молиялаштириш қуйидаги тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг 657 минг АҚШ доллари — тузилган шартномага мувофиқ «ИНПРО Гмбх» (Германия) фирмаси томонидан «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказига хизматлар, материаллар ва асбоб-ускуналар сифатида бериладиган субординация кредити ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4063 минг АҚШ доллари — Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» банкининг кредит линияси доирасида кейинчалик «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказига қайта молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Ўзуйжойжамғармабанк»ка бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий банк ва суғурта агентлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фоизлар, воситачилик ҳақи ва суғурта мукофотлари тарзида олинган даромадлари тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган кредитлар, шу жумладан воситачилик ҳақи ва Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» банки кредитига хизмат кўрсатиш харажатлари 1 ва 2 иловаларга* мувофиқ «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказининг хўжалик фаолиятидан олинган ўз маблағлари ҳисобига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек спорт-соғломлаштириш комплексини қуриш ва «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказини жиҳозлаш юзасидан контрактларни рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзуйжойжамғармабанк» лойиҳа экспертизадан ўтказилгандан ва унинг техник-иқтисодий асослари тасдиқлангандан кейин Германиянинг «Байерише Хипо Ферайнс банк» банки билан белгиланган тартибда кредит битими тузсинлар ва тақдим этилган ликвидли таъминлаш асосида маблағларнинг «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш марказига молиялаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт комплекси қурилишини, бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ишларини олиб борган ва лойиҳа-смета ҳужжатларини 2004 йил 1 мартгача тасдиқлаган ҳолда, ишчи чизмалар бўйича амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш даврида — етказиб берувчилар билан тузиладиган контрактлар доирасида комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун четдан келтирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар, анжомлар ва мебеллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек кўрсатилаётган импорт хизматлар учун барча умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит тўлиқ қайтарилгунгача бўлган даврда, бироқ кредит шартномасида белгиланганидан ортиқ бўлмаган муддатга — даромад (фойда) солиғи, мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 февралдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 52-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган солиқ имтиёзлари берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар тўлиқ ҳажмда соғломлаштириш маркази қурилиши ва уни жиҳозлаш учун жалб этилган кредитни қайтаришга йўналтирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси кўрсатиб ўтилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлардан «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази қурилиши ва уни жиҳозлаш учун жалб этиладиган кредит бўйича гаров таъминоти сифатида «Чорвоқ оромгоҳи» соғломлаштириш маркази мол-мулкининг бир қисмига «Ўзуйжойжамғармабанк» ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига гаров шартномаси (ипотека)ни расмийлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган мол-мулк гарови тўғрисидаги шартнома нотариал тасдиқланганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги йирик ва стратегия жиҳатидан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (К.Н.Тўлаганов) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда кўрсатиб ўтилган объектни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Чорвоқ сув омборининг жанубий-ғарбий қирғоғидаги ҳудудларнинг географик жойлашувини ва дам олишдаги вазифасини ўрганиб чиқсинлар ҳамда тегишли ер участкаларини белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва «Ўзтелерадио» компанияси билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зонаси объектларидан соғломлаштириш-реабилитация мақсадларида йил давомида фойдаланиш, республика аҳолиси ва хорижий фуқароларни даволаш-профилактика комплекслари ихтисослашувига мувофиқ курорт-реабилитация хизматлари билан мақбул даражада қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Угом-Чотқол Давлат миллий табиий боғининг энг хушманзара зоналари, Чимён-Чорвоқ курорт-дам олиш зоналарида олиб борилаётган ишлар тўғрисида телевидениеда кўрсатувлар туркумини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 10 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон