27.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1659
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директорининг буйруғи, 27.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1659
Кучга кириш санаси
09.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2015
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 64-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 15-сон, 127-модда) асосан хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар (совуқ сув ва иссиқ сув таъминоти, сувоқова (канализациялар), иссиқлик (иссиқлик таъминоти), электр таъминоти ва газ таъминоти хизматларини кўрсатувчи корхоналар) ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарликни тартибга солади.