Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасиНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасиНИНГ
Қарори
ЛОТЕРЕЯ, ТОТАЛИЗАТОРЛАР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН БОШҚА ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЯЛПИ ТУШУМИДАН ЯГОНА СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 26 августда 1234-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 26-сон ва 2007-22-сонли «Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1667, 28.03.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 2005 йил 15 июндаги ПҚ–100–сонли Қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) асосан қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 4 апрелдаги 51 ва 2003-42-сон қарори билан тасдиқланган Лотерея, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомга (2003 йил 21 апрель, рўйхат рақами 1234 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 август,
80-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 19 август,
48-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 267-модда)