ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА ОЧИЛАДИГАН БАНК ҲИСОБВАРАҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 январда 1080-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» (рўйхат рақами 1948, 27.04.2009 й.) қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 7 ва 51-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
* Илова матни рус тилида берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 28 майдаги 11/6-сонли ва 2006 йил 26 августдаги 21/5-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Марказий банк раиси ўринбосари Ф.Х. Боқиев зиммасига юклатилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 декабрь,
30/5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 17-модда)