14.01.1992 йилдаги 513-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия Ўзбекистон Республикаси халқлари миллий маданиятининг ажралмас қисми, жисмоний ва маънавий камолотнинг муҳим воситаси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг халқлари ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт ишига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун жисмоний тарбия ва спорт, шу жумладан спортнинг техник турлари соҳасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жинсидан, ёшидан, миллатидан, динидан, мулкий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш йўналишидаги жамоат ташкилотларига бирлашиш, жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан спортнинг техник турларини ривожлантиришга маблағ ажратади, бу соҳада давлат бошқаруви идораларини тузади, аҳолининг барча гуруҳларини жисмоний чиниқтириш тизимини ишлаб чиқади, мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда фуқароларнинг бу борадаги манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш ишларини уюштиради, жисмоний тарбия-спорт индустрияси ва инфраструктурасини ривожлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўз саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш, жисмоний чиниқишлари тўғрисида қайғуришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар, ҳомийлар, васийлар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар оиладаги болаларнинг жисмонан ҳар томонлама камол топиши ва саломатлиги тўғрисида қайғуришлари, жисмоний тарбия-спорт машқлари учун уларга зарур шароитлар яратиб беришлари ҳамда соғлом турмуш тарзида ўзлари шахсан намуна кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқ-ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалалари Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқ-ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Советлари ва уларнинг ижроия идоралари ўз ҳуқуқ-ваколатлари доирасида ўзларига қарашли ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга раҳбарлик қиладилар, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни пул билан таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур моддий-техника базасини яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларни жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ва сайёҳлик учун мўлжалланган моллар ишлаб чиқаришга жалб этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги давлат, кооператив, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг тузилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбиянинг моддий базасини ривожлантириш ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирлари ўтказиш учун ихтиёрийлик асосида давлат, кооператив, жамоат ташкилотларининг, муассасалар ва корхоналарнинг, айрим фуқароларнинг маблағларини жамлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойларда ва аҳолининг дам олиш жойларида ҳаваскорлик жисмоний тарбия ҳаракатини ривожлантирадилар, оилавий жисмоний тарбия-спорт машғулотлари учун шароитлар яратадилар, жисмоний тарбия-спорт хизматлари ҳажмини кенгайтирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ўқув базасини таъминлаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини, шунингдек ўспирин ёшларга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт клублари, жисмоний тарбия-спорт йўналишидаги мактабдан ташқари бошқа муассасалар ташкил этадилар ҳамда уларни пул билан таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий таълим мактабларида, мактабгача тарбия болалар муассасаларида қўшимча равишда жисмоний тарбия-спорт машғулотлари уюштирилишини пул билан таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортга раҳбарлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, вилоят Кенгашларининг жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари жисмоний тарбия ҳамда спортни бошқарувчи давлат идораларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига ёрдам кўрсатувчи «Ватанпарвар» ташкилоти амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни ўз мақсади деб билган жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт федерациялари, уюшмалари, жамғармалари ва фуқароларнинг ўзга уюшмалари жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари ўз фаолиятларида «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ўз уставларига риоя этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари давлатнинг молиявий, моддий ва бошқа ёрдамидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари спортни ривожлантириш, мусобақалар уюштириш, спортчиларни тарбиялаш ва уларни халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёрлаш ваколатларини спорт федерацияларига, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмаларига бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари билан жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқарув идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартномаларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Соғлиқни сақлаш идоралари ҳамда муассасаларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасалари, тиббиёт ўқув юртлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбиядан саломатликни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва касалликни даволаш воситаси сифатида кенг фойдаланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисининг жисмоний жиҳатдан ривожланганлигини таҳлил этадилар ва Ҳукуматга тегишли таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган шахсларни тиббий назоратдан ўтказадилар, республика терма командаларини Олимпия ўйинларига, халқаро ва республикалараро ҳамда бошқа мусобақаларга тайёрлашни тиббий жиҳатдан таъминлашда қатнашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия соҳасидаги соғлиқни сақлаш мутахассисларини тайёрлайдилар ва уларнинг малакасини оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний машқларнинг махсус дастурларини ишлаб чиқадилар, соғломлаштириш марказлари, тиббиёт-жисмоний тарбия диспансерларини ташкил этадилар, уларни махсус аппаратлар ва асбоб-укуналар билан жиҳозлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матбуот, телевидение, радио, бошқа оммавий ахборот воситалари, жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари, соғлиқни сақлаш идоралари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортда шафқатсизлик ва зулмни, инсон қадр-қимматини камситишни, киши саломатлигига зарар етказувчи тақиқланган гиёҳларни қўллашни тарғиб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишга жисмоний тарбия бўйича махсус маълумотга эга бўлган ёки махсус тайёргарлик курсини тугатган шахсларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш жисмоний тарбияси мутахассислиги бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишга жисмоний тарбия бўйича махсус маълумотга ёки тиббий маълумотга эга бўлган кишиларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тайёрлаш ишлари олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, дорилфунунларнинг, педагогика ва медицина институтлари ҳамда билим юртларининг махсус факультетлари ва бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Жисмоний тарбия ва спортга маблағ ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни маблағ билан таъминлаш республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, касаба уюшмаларининг маблағлари, аъзолик бадаллари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, айрим шахслар ихтиёрий равишда берадиган маблағлар, томошабоп спорт тадбирлари ва спорт лотереялари ўтказишдан, аҳолига хизматлар кўрсатишдан келадиган тушумлар, уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотларининг ажратмалари ва бошқа тушумлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси» республика бюджетида алоҳида моддада акс эттирилади. Пул билан таъминлаш ҳажмларини аҳоли жисмоний тарбияси ва оммавий спортни маблағ билан таъминлаш олий тоифадаги спортчиларни тайёрлашга маблағ ажратишга нисбатан устун эканлигини ҳисобга олган ҳолда Олий Кенгаш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, шу жумладан жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари қурилишига ажратиладиган банк ссудалари бўйича улардан фойдаланганлик учун имтиёзли фоизлар белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларига, спорт ва сайёҳликка мўлжалланган маҳсулотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишларига, спорт ва сайёҳликка мўлжалланган буюмлар, анжомлар ва техник воситалар халқ истеъмоли моллари гуруҳига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланадиган мулкчиликнинг турли шаклида бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари уй-жой қурилишига йўналтирилаётган жами маблағнинг камида 1,5 фоизини турар жой районларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги объектлар қурилишига ажратадилар ҳамда ўз ҳудудларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги объектлар қурилишини режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топширишни назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва умумтаълим мактаблари, бошқа ўқув муассасалари учун ишловчиларнинг сонига, ўқувчилар ёки тарбияланувчилар таркибига қараб, асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари билан энг кам таъминланганлик нормативлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур жисмоний тарбия ва спорт комплекси иншоотларини назарда тутмаган ҳолда янги мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари ва ўқув юртлари қуришга ҳамда мавжудларини таъмирлашга, шунингдек жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини айнан шу ҳудудда (мавзеда) худди шунга яраша иншоотни қурмай туриб тугатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Имтиёзли жисмоний тарбия-спорт хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп болали ва кам таъминланган оилаларнинг болаларига, ногиронларга, етим болаларга, Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига ҳамда имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга текинга, мактабгача ёшдагилар ва мактаб ўқувчиларига имтиёзли шартларда жисмоний тарбия-спорт хизматлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-спорт хизматларидан текинга ёки имтиёзли шартларда фойдаланадиган фуқаролар тоифаларининг рўйхати, бериладиган имтиёзлар ҳажми, уларни бериш тартиби ва тегишли харажатларни қоплаш манбалари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарорлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Мактабгача тарбия болалар муассасаларида, умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув юртларида жисмоний тарбия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар ва талабалар саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, уларда жисмоний баркамолликка эҳтиёжни шакллантириш мактабгача тарбия болалар муассасалари ва ўқув юртларининг устун вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув юртлари тайёргарликнинг нормативларини, маҳаллий шароитлар ва ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб, жисмоний тарбия машғулотлари ўтказишнинг шакллари, воситалари, услублари ва давомийлигини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва ўқув юртлари ҳар йили камида бир марта мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳамда ўқувчи ёшларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини кўрикдан ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларида, бошқа ўқув юртларида жисмоний тарбия бўйича имтиҳонлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриклар ва имтиҳонлар ўтказиш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув юртлари армияга чақирилиш ёшидагиларни ва чақирилувчиларни хизматга жисмоний жиҳатдан тайёрлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига пулли жисмоний тарбия-соғломлаштириш хизматлари кўрсатиш жисмоний тарбия муассасалари, корхоналар, шунингдек якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи айрим шахслар томонидан амалга оширилади. Бундай хизматлар кўрсатиш мактабгача тарбия болалар муассасаларида, мактабларда, бошқа ўқув юртларида, ишлаб чиқаришларда ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларига қўшимча бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулли жисмоний тарбия-соғломлаштириш хизматлари турларининг рўйхати жисмоний тарбия ва спортнинг давлат бошқаруви ҳудудий идораси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ҳарбий хизматчиларни ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар шахсий таркибини жисмоний жиҳатдан тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчиларни ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар шахсий таркибини жисмоний жиҳатдан тайёрлашнинг мазмуни ва шакллари тегишли давлат бошқаруви идоралари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларида жисмоний тарбия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмурияти, кенгаши (бошқаруви), касаба уюшмалари қўмиталари ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб беришлари шарт, бу машғулотлар иш куни давомида чарчоқёзди ва касбий-амалий машқлар, ишдан кейинги чарчоқёзди машқлари ўтказишни, оммавий спорт ишларини, спорт-соғломлаштириш сайёҳлигини, ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидагилар ва чақирилувчиларни жисмонан тайёрлашни қамраб олмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-спорт машғулотлари учун моддий база яратиш, уни маблағ ва мутахассислар билан таъминлаш тартиби жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари томонидан белгиланган низомлар ва нормативлар асосида ишлаб чиқилган жамоа шартномалари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир дастурлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маъмурияти, кенгашлари (бошқарувлари), касаба уюшмаси қўмиталари соғлиқни сақлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ходимларини, соғломлаштириш объектларини бирлаштирувчи ягона сиҳат-саломатлик хизматини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйларида ҳамда сайёҳлик қўнимгоҳларида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторий-курорт муассасалари, дам олиш уйлари ҳамда сайёҳлик қўнимгоҳларининг маъмурияти дам олувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун жисмоний машқлардан, жисмоний тарбиянинг бошқа шаклларидан фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйларида ва сайёҳлик қўнимгоҳларида якка тартибда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотлари ўтказиш учун жисмоний тарбиянинг моддий базалари, бошқа шарт-шароитлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш уларнинг ижтимоий камол топишига ҳамда жисмоний жиҳатдан қайта қувватга киришига қаратилган бўлиб, Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ногиронлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун махсус жисмоний тарбия-соғломлаштириш спорт иншоотлари яратилишини ҳамда умумий фойдаланишдаги иншоотларда зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини, спорт мусобақалари ва томошабоп спорт тадбирларини ўтказиш чоғида хавфсизлик қонун-қоидаларига риоя этиш, фуқароларнинг саломатлигини, шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг маъмурияти машғулотлар ҳамда мусобақалар ўтказиладиган жой жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари томонидан тасдиқланган қоидаларга, хавфсизлик техникаси ҳамда санитария-гигиена нормаларига мувофиқ зарур даражада техник жиҳатдан жиҳозланишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия-спорт машғулотлари ва мусобақалар уларнинг қатнашчилари ҳамда томошабинларнинг саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматига зиён етказмайдиган қилиб ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда аттестациядан ўтган шахсларнинг спорт мусобақаларида ҳакамлик қилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ўзбекистон Республикасида Олимпия ҳаракати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Олимпия ҳаракати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ғоялари ва қоидаларини оммалаштиришни, ёш авлодни ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстлик руҳида тарбиялашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ташвиқот қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси спортчилари олимпия ўйинларида қатнашишини ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Олимпия ҳаракати Ўзбекистон Республикаси миллий Олимпия қўмитаси томонидан йўналтириб турилади ҳамда бошқарилади. Бу қўмита ўз фаолиятини Олимпия хартиясига асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Юқори кўрсаткичлар спорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори кўрсаткичлар спорти шахснинг жисмоний ва маънавий имкониятларини очишга қаратилган бўлиб, у аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш воситасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро даражадаги спортчиларни ихтисослаштирилган спорт муассасалари тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортни бошқарувчи давлат ҳамда жамоат идоралари республика терма командаларининг аъзоларига спорт машғулотларини ўқиш, ишлаб чиқариш фаолияти, ҳарбий хизмат билан яхши қўшиб олиб боришда спортчига зарур шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт давлат ҳамда жамоат бошқаруви идоралари ўқув юртлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортчиларни тайёрлашга пул ажратиш давлат ташкилотлари ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш жамоат бирлашмалари томонидан шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Спортчиларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви идоралари, спорт федерациялари, жамоат бирлашмалари спортчиларга молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг ўйин турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма командалари ва мастерлар командаларининг спортчилари, тренерлари, бошқа мутахассислари ўртасидаги меҳнат муносабатлари контракт асосига қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спортнинг давлат бошқаруви идоралари, жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослашган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчилар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратиб беришлари, улар саломатлигини муҳофаза этишлари ҳамда спорт фаолиятини тугатгач уларни ишга жойлаштиришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спортнинг ўйин турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма командалари, штатдаги мастерлар командалари таркибига кирувчи спортчилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Уқтириб ўтилган пенсияларни тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан белгиланади.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт мусобақаларида қатнашаётган шахслар суғурта ҳуқуқига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Профессионал спорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари профессионал спорт билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал лигалар, уюшмалар, клублар ва бошқа профессионал ташкилотлар тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, спортчилар билан битимлар ҳамда меҳнат муносабатларининг бошқа шаклларини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт давлат бошқаруви идоралари томонидан меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда халқаро спорт ташкилотларининг уставлари, хартияси, низомлари ва бошқа ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Спортда қўлланиш ман этилган усуллар, воситалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт билан шуғулланишда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат идоралари, халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган тартибга солиб турувчи ҳужжатларда ман этилган воситаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори спорт кўрсаткичларига эришиш мақсадида атайин стимуляторлардан, допинг моддалардан, Халқаро олимпиада қўмитаси тасдиқлаган Медицина кодексида тақиқланган воситалардан фойдаланган спортчи мусобақалардан четлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стимуляторлар, допинг моддалар, Медицина кодекси рўйхатига кирувчи бошқа тақиқланган воситаларни тарқатишга атайин кўмаклашаётган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаси қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат, кооператив ва жамоат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар ушбу Қонунни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
513-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 160-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда)