Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 13.11.2006 йилдаги ПҚ-510-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006-2008 ЙИЛЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик саноатини жадал ва барқарор ривожлантириш, тайёр, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари оширилишини рағбатлантириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекенгилсаноат» ДАК томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, 2006—2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури (кейинги ўринларда — модернизация Дастури) маъқуллансин, Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» ДАКнинг 1-иловага* мувофиқ 2006—2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳалари рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ 2006—2008 йилларда ҳудудий бошқарув тасарруфидаги тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекенгилсаноат» ДАК модернизация Дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъий назар, енгил саноат корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашга оид барча лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза қилишда асосий эътибор ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини оширишга, биринчи навбатда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 70—80 фоизини экспортга етказиб бериш шарти билан, корхоналарни юқори сифатли рақобатбардош маҳсулот чиқаришни таъминлайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозлашга қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларнинг мазкур шартларга мувофиқ бўлиши учун шахсий жавобгарлик «Ўзбекенгилсаноат» ДАК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 51-сон, 584-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари корхоналарнинг муассислари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган лойиҳаларнинг ТИАлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда улар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига экспертизага тақдим этилиши учун қатъий жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган корхоналар мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича шахсий эҳтиёжлар учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий эҳтиёжлар учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати Идоралараро экспертлар кенгаши хулосаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аниқланиши белгилаб қўйилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 июндаги ПФ-3883-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 23-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар томонидан тайёр истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 20 июндаги ПФ-3267-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартдаги 141-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар 2009 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган корхоналарга татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, мазкур қарорда берилган имтиёзларга мувофиқ бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш, тайёр маҳсулотлар янги турларини ўзлаштириш, шахсий айланма маблағларни тўлдиришга мақсадли йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бўшайдиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин. Улардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланган ҳолда давлат бюджетига тўла ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маъқулланган модернизация Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун «Ўзбекенгилсаноат» ДАК Бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенгилсаноат» ДАК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда модернизация Дастурининг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 27 январдаги 38-сонли қарорининг 1—4-бандлари ҳамда қарорнинг 1, 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзбекенгилсаноат» ДАК ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-510-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 454-модда; 2007 й., 23-сон, 232-модда; 2016 й., 51-сон, 584-модда)