ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 12 ОКТЯБРДАГИ ПФ–3808-СОНЛИ «2006 ЙИЛНИНГ 1 НОЯБРИДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ БЎЙИЧА ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 27 октябрда 1632-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Ушбу қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг2007 йил 19 июлдаги М-37, 74-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 июлдаги пф-3880-сонли «2007 йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1699-сон, 23.07.2007 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 октябрдаги ПФ-3808-сонли «2006 йилнинг 1 ноябридан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2006 йил 15 июндаги 117 ва 55 сонли, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сонли «2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида қарор (2006 йил 19 июнь, рўйхат рақами 1585 — Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 25-26-сон, 240-модда) 2006 йил 1 ноябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 октябрь,
М-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 26 октябрь,
93-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 43-44-сон, 432-модда)