Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ, ЧИҚИНДИЛАРИНИ ЙИҒИШ, ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 18 ИЮЛДАГИ ПҚ-419-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 15 сентябрь,
197-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/425/1322-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари омборларидаги тайёр маҳсулотнинг норматив қолдиғи тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 167-сон қарорига 1-иловада «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти» сўзлари «Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» очиқ акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 379-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/425/1322-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)