LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг таълим ва маданий даражасини ошириш, миллий анъаналарни тарихий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром рухида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Миллий сериал» комплекс ижодий-ишлаб чиқариш дастурини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириш;
телевизион сериаллар ишлаб чиқариш ҳажмини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига 2010 йилгача (ҳар йили 10 соатга) босқичма-босқич кўпайтириш;
замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ ягона видеоёзув, ёруғлик техникаси, монтаж қилиш тизими ва махсус бинолар билан жиҳозланган телевизион сериаллар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилган суратга олиш павильонини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига телевизион сериаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун суратга олиш павильонига бепул бино ажратиш масаласини ҳал қилсин.
4. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси суратга олиш павильони учун ажратилаётган бинонинг ўз маблағлари ҳисобига реконструкция қилиниши ва жиҳозланишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул бажарувчилар |
I. Ташкилий масалалар | ||||
1. | Телесериаллар ишлаб чиқариш бозорида маркетинг ва социологик тадқиқотлар ўтказиш, ушбу соҳадаги жаҳон тенденцияларини ўрганиш. | Доимий равишда | МТРК ўз маблағлари ва тасдиқланган молиялаштириш ҳажмлари доирасида бюджет маблағлари | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
2. | Ватанимизнинг телесериаллар ишлаб чиқариш индустриясини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш. | 2006 йил июль | — | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
3. | Телевизион сериалларнинг юксак ғоявий-бадиий ва профессионал даражасини таъминлашга қодир бўлган ижодий гуруҳларни шакллантириш, шунингдек, юқори малакали режиссёрларни, операторларни, шу жумладан сифатли режиссурани таъминлайдиган хорижий мутахассисларни жалб этиш. | 2006-2007 йиллар, кейинчалик доимий равишда | МТРК ўз маблағлари ва тасдиқланган молиялаштириш ҳажмлари доирасида бюджет маблағлари | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
4. | Ватанимизнинг телесериаллар ишлаб чиқариш индустрияси учун мамлакатимиз тегишли ўқув юртларида, шунингдек, ихтисослашган хорижий таълим марказларида, кино ва телевидение ташкилотларида миллий кадрларни касб жиҳатидан тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. | 2007-2010 йиллар | Ўз маблағлари ҳисобига | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
5. | Телевизион сериаллар ишлаб чиқариш ҳажмини 2010 йилгача ҳар йили босқичма-босқич кўпайтиришни таъминлаш: 2006 йил – 10 соат; 2007 йил – 20 соат; 2008 йил - 30 соат; 2009 йил – 40 соат; 2010 йил - 50 соат. | 2006-2010 йиллар | Ўз маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
II. Телевизион сериалларни ғоявий-тематик таъминлаш | ||||
6. | Ўзбекистон МТРК телеканаллари эшиттиришлари хусусиятларини, томошабинлар аудиторияси турли тоифалари қизиқишларининг кўп турлилигини ҳисобга олган ҳолда 2010 йилгача бўлган даврда телевизион сериаллар ишлаб чиқаришнинг тематик истиқбол режасини ишлаб чиқиш («сценарийлар портфели»ни шакллантириш). | 2006 йил октябрь | — | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
7. | Ўзбекистон МТРК Ижодий кенгаши қарори билан «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонасининг ҳар йилги телевизион сериаллар ишлаб чиқариш тематик режасини тасдиқлаш. | Ҳар йили 1 сентябргача | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси | |
8. | Кўп серияли телевизион, ҳужжатли, мультипликацион фильмлар ва бошқа киновидео маҳсулотларнинг ғоявий-тематик, жанр ва композицион турли-туманлигини кенгайтириш. | Доимий равишда | — | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
9. | Профессионал ёзувчилар, драматурглар, журналистлар, продюсерлар ва бошқалардан муаллифлар жамоаларини ташкил этиш. | 2006 йил июнь, кейинчалик доимий равишда | — | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
10. | Телесериал сценарийсини саралаб олиш бўйича танлов ўтказиш ва сценарийни «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон МТРК Ижодий кенгаши қарори билан тасдиқлаш. | Ҳар йили 1 ноябргача | — | Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
III. Моддий-техника базасини такомиллаштириш | ||||
11. | Телесериаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун суратга олиш павильонига махсус бино танлаш. Суратга олиш павильонини техник жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш. | 2006 йил июнь 2006 йил август | — МТРК ўз маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига | Ўзбекистон МТРК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси |
12. | Суратга олиш павильонининг техник рўйхатини ишлаб чиқиш ва уни телевизион сериаллар ишлаб чиқариш бўйича замонавий асбоб-ускуналар, шу жумладан турғун махсус ёритиш воситалари, овоз ёзиб олиш ускуналарига эга бўлган кондиционер тизими ва бошқалар билан жиҳозлаш. | 2006 йил – 2007 йил I ярим йиллик | Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳамда ўз маблағлари ҳисобига | Ўзбекистон МТРК, Молия вазирлиги |