10.10.1991 йилдаги 253-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 10.10.1991 йилдаги 253-сон
Кучга кириш санаси
10.10.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.1993
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон ССР Президентининг «Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини ЎзССР Меҳнат вазирлигига айлантириш тўғрисида» 1991 йил 5 майдаги Фармонига мувофиқ республиканинг нуфузий ўзига хосликлари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва унинг иш билан бандлиги, меҳнат унумдорлиги сабабларининг кучайиши ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга катта аҳамият бериб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ вазирликнинг марказий аппарати тузилиши 2-иловага мувофиқ ва асосий ташкилотларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги* давлат бошқарувининг республика ижтимоий-иқтисодий органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Иттифоқ органи билан ўзига республика томонидан берилган ваколатлар доирасида ҳамжиҳатликни амалга оширади.