Республиканинг баъзи комиссиялари ва кенгашлари таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси билан мувофиқлаштириш, шунингдек улар фаолиятини тартибга солиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини мувофиқлаштирувчи Давлат комиссияси тугатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган ижтимоий соҳа муассасаларини, махсус истеъмолчилар ва давлат резервини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Баъзи қонун ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин ҳамда айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 06/23/42/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат корхоналари (мулки) қисми бўйича, шунингдек якка тартибдаги лойиҳалар бўйича давлатга тегишли ва сотилиши зарур бўлган акциялар пакетлари ва улушларини сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон)
2. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб қилинган хорижий эксперт компаниялар ва маслаҳатчи-консультантларнинг сотишдан олдинги тайёргарлик ҳамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириладиган объектларни сотиш масалалари бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш;
ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги асосида тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер савдолари асосида сотиладиган корхоналарнинг давлат активларини харид қилишга номзодларнинг энг манфаатли таклифлари эксперт баҳолашини амалга ошириш ва танловини ўтказиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
давлат корхоналарини хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган Президент ва Ҳукумат ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини ташкил этиш, республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ролини янада ривожлантириш ва ошириш;
сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши ва объектларни хусусийлаштириш, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокида хусусийлаштириш ҳамда акциялар пакетларини ва корхоналарни тўлиқ танлов (тендер) савдолари ғолибларига сотишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатлари чўзиб юборилиши ҳолларини бартараф этиш;
иқтисодиёт тармоқларида Давлат комиссияси қарорлари қабул қилинган хусусийлаштирилган корхоналар ва объектларнинг фаолияти устидан мониторинг ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат активларини сотишнинг (тендер, танлов, кимошди, биржа) шартлари ва шаклларини, шунингдек, зарурат бўлганда Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифига мувофиқ давлат мулкини хусусийлаштиришнинг умумўрнатилган тартибидан бошқа шакл ва усулларини, муддатлари ва шартларини белгилаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
тендер ҳужжатларини ва шунингдек тендер объектларининг сотилиш баҳосини, тендер объектларини сотишга жалб қилинадиган эксперт, шу жумладан хорижий компаниялар ва воситачиларни танлаш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
хусусийлаштириладиган объектга (акциялар пакетига) талаб конъюнктурасига кўра ҳамда тегишли инвестиция мажбуриятлари бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тендер объектларининг бошланғич нархини ўзгартириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ёки унинг томонидан шартномавий асосда жалб қилинган маҳаллий ва хорижий инвестициялар воситачилари орқали ўтказиладиган тендер савдолари натижаларини тасдиқлаш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон)
объектлар ва акцияларни (улушларни) ҳам эркин муомаладаги валютада, ҳам миллий валютада, шу жумладан ҳақ тўлашнинг аралаш шаклларида ва инвестор томонидан эркин муомаладаги валютада аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш ҳисобига сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналар бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Комиссияга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур ахборотларни олиш;
объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги сансалорлик, бюрократизмнинг пайдо бўлиши, муддатларни чўзиш ҳоллари ҳамда корхоналар ва акцияларни хорижий инвесторларга сотишни жадаллаштириш бўйича мустақил қарор қабул қилиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тармоқ бирлашмалари, корхоналарнинг ижро этувчи органлари вакилларини Комиссия фаолияти учун жалб этиш;
давлат активларини муваффақиятли сотиш учун молиявий маслаҳатчи-консультантлар, экспертлар ва техник мутахассисларни жалб қилиш шартлари ва мезонларини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
паст рентабелли, зарар кўриб ишлайдиган, иқтисодий ночор давлат корхоналари ва объектлар, шу жумладан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси корхоналарини ташкил этиш учун қишлоқ жойларда фойдаланилмаётган бинолар ва хоналар рўйхатларини, шунингдек уларни инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари билан сотиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвесторларнинг буюртманомалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг балансида бўлган объектларни аниқ инвестиция мажбурияти остида инвестор билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан танлов ўтказмасдан сотиш;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектларни бир рўйхатдан бошқа рўйхатга ўтказиш, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар шартларини, сотиш усулларини, жумладан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари бўйича сотиш усулларини ўзгартириш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига киритилган хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари (акциялари, улушлари) рўйхатларига ўзгартишлар киритиш;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
корхоналар соф активларининг давлат акция пакетлари (улушлари)га нисбатан пропорционал қиймати 100 млн сўмдан ошмаса, соф активларининг пропорционал улушига тенг (соф активлари устав капиталидан кам бўлганда номинал) қийматда жамият қатнашчиларининг сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқини қўлламаган ҳолда оммавий савдоларга қўйиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
давлат активларини оммавий савдоларга чиқаришда уларнинг бошланғич нархини (баланс, номинал қийматларида, фонд биржаси котировкаси бўйича, соф активлари қийматида ёки давлат активлари баҳоланган нархининг 70 фоизгача пасайтирилган миқдорида) белгилаш;
давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш мақсадида хўжалик жамиятларига ўзгартиришда корхонанинг мол-мулклари ва мажбуриятларини хатлов ҳамда баҳолашни ўтказмасдан, уларнинг устав капитали миқдорини солиқ органларига топширилган охирги бухгалтерия баланси маълумотлари асосида соф активлари қийматида, соф активлари манфий бўлган тақдирда, корхона устав капитали миқдорида белгилаш;
давлат активларини устав капиталига бериш орқали хусусийлаштириш ёки давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорлари асосида уларнинг носоҳавий активларини давлатга бериш орқали улардаги давлат улушларини камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармонига асосан ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат акция пакетлари бўйича олди-сотди шартномаларини қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг савдо майдончаларидан ташқарисида рўйхатдан ўтказган ҳолда хусусийлаштиришнинг умумўрнатилган тартибидан бошқа шакл ва усуллари орқали сотиш;
кўчмас мулк объектлари ва келгусида шаклланадиган давлат акция пакетлари (улушлари) ҳамда давлат корхоналарини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни сотиш шартлари, савдо тури ва оммавий савдолардаги бошланғич нархини белгилаш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат муассасаларини (бундан хусусийлаштирилмайдиган давлат муассасалари мустасно) хўжалик жамиятларига ўзгартириш, шунингдек, давлат муассасаларини тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун муассисларга кўрсатма ва таклифлар киритиш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Комиссия шунингдек айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестицияларни жалб этишда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
корхона (акциялар улушлари) сотилгунга қадар бюджетдан ва давлат корхоналаридан, жумладан муддатлари кечиктирилган йиғилган қарзларини таркибий ўзгартириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
инвесторнинг сўровига кўра, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни оширишга мораторийларни белгилаш.
Комиссия давлат мулкини биринчи даражали стратегик инвесторларга уларнинг корхоналарни ривожлантириш бўйича инвестиция мажбуриятлари остида сотганида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги таклифларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли:
инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича корхоналарнинг қарзларини тўлиқ сўндирилиши бўйича қўшимча мажбуриятлар олиш шартларида корхонани яхлит ёки сотиладиган давлат улушини акцияларнинг назорат пакетигача ошириш ҳақида;
хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида олинган банкларнинг, шу жумладан хорижий банкларнинг кредитлари бўйича қарзларини қисман ёки тўлалигича таркибий ўзгартириш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тендер объектларини сотишни ташкил этиш бўйича қарорларини бажаришга;
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.
6. Комиссия ўзининг иш жараёнида ушбу Низомга амал қилади ва ўз фаолиятини тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширади.
7. Комиссия мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашган ҳолда заруратга қараб вақти-вақти билан ўтказиб турилади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашаётган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Комиссия қарорлари мажлисда қатнашган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имзоланаётганда Комиссия аъзолари унга ўзларининг алоҳида фикрларини илова қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тендер объектларини унинг ғолибларига бериш Комиссиянинг тегишли қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
9. Комиссия иши билан боғлиқ ахборотлар махфий ҳисобланади ва хусусийлаштириш жараёнида қатнашмайдиган учинчи шахсга ошкор қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия аъзолари, кўрсатиб ўтилган ахборотни ошкор қилганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
10. Комиссиянинг тендерларни ташкил этиш ва уларни ўтказиш, шунингдек, эксперт компанияларни ва воситачиларни, шу жумладан хорижий, тендер асосида танлаш харажатлари ҳамда уларга тўланадиган пул мукофотлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг савдоларни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил қилишни амалга оширувчи (тушаётган таклифларни эксперт баҳолаш, Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, реклама ишлари, Комиссияда иш юритиш) ишчи органи ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда, жумладан ихтисослаштирилган ташкилотлар ва воситачиларни жалб этган ҳолда кимошди, танлов, биржа, тендер ва хусусийлаштиришнинг умумўрнатилган тартибидан бошқа шакл ва усулларда савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш;
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
б) Комиссия томонидан белгиланган шартлар ва мезонларда, шу жумладан хорижий, техник, молиявий, юридик экспертларни ва воситачиларни давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлардан, кейинчалик харажатларни объектлар (акциялар) сотилишидан тушадиган тушумлар ҳисобидан компенсация қилиш билан уларнинг хизматларига ҳақ тўлаган ҳолда тендер ва кимошди савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш учун танлов асосида таклиф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро амалиётга мувофиқ ва (ёки) жалб қилинган хорижий эксперт компаниялари ва маслаҳатчи-консультантларнинг таклифига асосан давлат мулкини сотишнинг белгиланган тартиби, шакллари, усуллари, муддатлари ва шартларини ўзгартириш бўйича;
(16-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги ПҚ-4889-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2020 й., 07/20/4889/1515-сон)
тендер савдоларини тайёрлаш ва ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловлар тартиби ва шартлари бўйича таклифлар киритиш;
г) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик шахслар бирлашмалари ва хусусийлаштириладиган корхоналардан унга юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
е) Комиссия билан келишган ҳолда тендер савдоларини ўтказиш ва уларнинг якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ўз номидан эълонлар чиқариш.
ҳар бир хусусийлаштириш объекти тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, тартибга солиш ва ишлашни амалга ошириш;
потенциал инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга объектлар ҳақидаги умумий мажбурий ахборотлар ва уларнинг сўровлари бўйича қўшимча ахборот ўз вақтида жўнатилишини таъминлаш;
бевосита ёхуд сотиш бўйича бошқа агентлар билан биргаликда техник топшириқ, контракт лойиҳаларини ва Комиссия тасдиғига киритиладиган бошқа тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
тендерлар ва кимошди савдоларини ўтказиш бўйича реклама-маърифий ишларни ташкил этиш. Таркибига кирадиган корхоналар-эмитентлар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишчи орган корхоналар тўғрисидаги ахборотни очишни амалга оширади, потенциал инвесторларнинг корхоналар ва уларнинг асосий техник-иқтисодий, молиявий ҳамда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари билан танишиш учун шароитлар яратади, инвесторлар излаш ва улар билан музокаралар олиб боришни ташкил этади;
мунтазам равишда, чоракда камида бир марта тендер, ким ошди, биржа савдолари якунлари, шунингдек Комиссия томонидан тасдиқланган шартларда давлат активларини сотиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш натижалари бўйича Комиссияга ахборот бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссияда аниқ ва тўлиқ иш юритиш, Комиссия хат-хабарларини ҳисобга олиш ва туркумлаш, Комиссия барча мажлисларининг баённомаларини ўз вақтида расмийлаштириш.
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат активларини бошқариш агентлиги тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларининг сўзсиз бажарилиши, хусусийлаштиришдан валюта ресурсларининг қўшимча тўлдирилиши, шунингдек давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумларни тақсимлаш юзасидан талабларга қатъий риоя қилиниши учун тўлиқ жавоб беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 78-модда) 1-иловасининг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича Республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорининг 1-иловасидаги «В.А. Голишев — Бош вазир ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари» сўзлари «Б.А.Хўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, Комиссия раисининг ўринбосари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2005 йил 14 мартдаги ПҚ–29-сон қарорига 5-илованинг 8-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ–183-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 3-иловаси.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 20 майдаги 258-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 4-илованинг 4 ва 5-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 23-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига 6-илованинг 10-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 75-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорнинг 1-иловаси.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 25 ва 31-иловалар.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илова 36-бандининг йигирма биринчи хатбоши.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 16-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илова 10-бандининг ўн иккинчи хатбоши.