Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020 28.06.2006 йилдаги 124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОДДИЙ БАЛАНСЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ
УЧУН КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий балансларнинг прогноз параметрлари сифатли ишлаб чиқилиши, уларнинг тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида балансларни бевосита ишлаб чиқувчи идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда уларнинг биринчи ўринбосарлари), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимларини жалб этган ҳолда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиш амалиётга жорий этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ишчи гуруҳларнинг шахсий таркиблари ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадваллари ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 28 июндаги 124-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибиятларининг ўзаро ҳамкорлиги тартибини, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг асосий турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг моддий баланслари лойиҳаларини (кейинги ўринларда матнда «моддий баланслар» деб юритилади) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ишчи гуруҳлар таркибларини ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадвалини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда матнда «ишчи гуруҳлар» деб юритилади) таркибларини ҳамда моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисидаги фармойиши лойиҳасини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва ҳар йили 15 июлгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 25 июлгача моддий баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиш ҳамда кейинчалик Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан муддатлари ва масъул ташкилотлар кўрсатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш жадвалини тасдиқлайди.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвал билан бир вақтда Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодиёт вазирининг ўринбосарлари раҳбарлигида балансларни бевосита ишлаб чиқувчи идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарларини ёки раҳбарларнинг биринчи ўринбосарларини, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар таркиблари тасдиқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар, зарурият бўлса, баланслар лойиҳаларини ишлаб чиқиш даврида бошқа вазирликлар ва идораларнинг вакилларини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси котибиятларининг масъул ходимларини (келишув бўйича) жалб этиш ҳуқуқига эгадир.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тармоқ вазирликлари, идоралар, хўжалик бирлашмалари даражасида моддий балансларни ишлаб чиқиш ва уларни Иқтисодиёт вазирлигига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Моддий баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритилгунга қадар баланс ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги (агар тасдиқланган жадвал бўйича лойиҳа октябрь ойида ва ундан кейин киритилса — тўққиз ой) учун тармоқ ривожланишининг амалдаги натижалари баҳоланиши ва жорий йилга прогнозлар ҳисобга олинган ҳолда тармоқ даражасида прогноз моддий балансларнинг сценарий вариантлари тайёрланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Моддий баланслар лойиҳалари тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ уларни киритиш жадвалида назарда тутилган муддатларда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритиладиган моддий баланслар лойиҳаси бўйича ҳужжатлар туркумида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идора раҳбари томонидан имзоланган илова қилинадиган хат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, фармойиши ёки Ҳукумат қарори (Вазирлар Маҳкамасининг қарори, фармойиши) лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомга иловага мувофиқ Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича тавсияларга мувофиқ ишлаб чиқилган баланс лойиҳаси ва кўриб чиқиш жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланс лойиҳасига раҳбар томонидан имзоланган тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёжнинг, қувватлардан фойдаланиш даражасининг ҳисоб-китоби ва баланс моддасини асослайдиган бошқа зарур ҳисоб-китоб материаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 7-банди талабларига риоя қилинмасдан Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритилган моддий баланслар лойиҳалари тушган санасидан бошлаб 2 кундан кечикмай аниқ мулоҳазалар кўрсатилган ҳолда ишлаб чиқувчиларга қайтарилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда қайта ишланган моддий баланс лойиҳаси 3 кун муддатда такроран Иқтисодиёт вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Моддий балансларни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида ишлаб чиқиш
(4-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан қабул қилинган моддий баланслар лойиҳалари сўнгра ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилади. Моддий баланслар лойиҳаларини кўриб чиқиш давомида тармоқ ривожлантириш дастурлари, Инвестиция дастури, экспортнинг прогноз параметрлари, давлат стратегик захирасининг эҳтиёжлари ва иқтисодий ўсиш суръатларининг умумий кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳлар тармоқ вазирликлари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан киритилган моддий баланслар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, уларни келишади ва жадвалда назарда тутилган муддатларда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ иқтисодиёт ва саноат вазирининг имзоси билан Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий баланслар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибида белгиланган тартибда тегишли моддий балансларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармойишлари ёки Ҳукумат қарорлари (Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари) шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Моддий балансларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тегишли моддий балансларни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Зарурият бўлса, моддий баланслар лойиҳаларини ва уларни тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли қарорларни қайтариш Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳужжатлар мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ишчи гуруҳда пухта қайта ишланиши ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қайтарилган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай такроран Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Киритилган моддий баланслар лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари томонидан 10 кун муддатда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган муддатнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қарори билан узайтирилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволлар ва мулоҳазалар пайдо бўлган тақдирда моддий баланс лойиҳасини пухта қайта ишлаш ишчи гуруҳ вакилларини жалб этган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш учун киритиш тартиби
тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар асосий турларининг ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган моддий баланслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 4 майдаги Ф-4926-сон фармойишига, Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсияларда турлари Ҳукумат қарорлари билан белгиланган маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг тасдиқланадиган ва ҳисоблаб чиқиладиган моддий балансларини ишлаб чиқиш бўйича асосий йўналишлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланслари (кейинги ўринларда матнда «моддий баланслар» деб юритилади) республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Моддий баланслар маҳсулотларнинг стратегик турларини ишлаб чиқаришнинг прогнозлаштирилаётган ўсишини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада уларга бўлган талаб билан комплекс боғлаш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Прогноз моддий баланслар ҳар йили ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Моддий баланс икки қисмдан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ресурслар» қисми моддий ресурслар жалб этилишининг барча манбаларини, шу жумладан ишлаб чиқариш (қазиб олиш), импорт, давр бошидаги қолдиқ, давлат стратегик захирасидан тушум ва ҳоказоларни акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Тақсимлаш (талаб) қисми қуйидаги ҳажмларни акс эттиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат эҳтиёжлари (бюджет истеъмолчилари) учун маҳсулот етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ички истеъмоли, шу жумладан технологик эҳтиёжлар учун фойдаланиш ва ишлаб чиқариш нобудгарчилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ички истеъмоли, унда баланснинг ўзига хослигидан келиб чиқиб маҳсулотни биржа савдолари (ким ошди) орқали сотиш ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича етказиб бериш ҳажмлари алоҳида кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стратегик захирасини тўлдириш ва янгилаш учун етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга етказиб бериш, унда баланснинг ўзига хослигидан келиб чиқиб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг валюта майдончалари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари ва «Ўзпахтасаноат» АЖ орқали сотиладиган ҳажм алоҳида кўрсатилади;
(5-банднинг «б» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давр охиридаги қолдиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Балансларга ҳар қайси баланснинг хусусияти акс эттириладиган кўриб чиқиш жадваллари унинг моддалари (ресурслар ва тақсимланадиган қисми) мазмунини ҳамда ҳисобот, жорий ва прогноз даврларидаги кўрсаткичлар суръатларини ёйиб кўрсатган ҳолда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Баланслар ўз таркибида хом ашёнинг ушбу турини, материаллар ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган (қазиб оладиган ва улгуржи етказиб берадиган) вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари томонидан Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган прогноз моддий балансларга таклифлар мажбурий тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган бўлиши ҳамда уларга раҳбарлар имзолаган тушунтириш хатлари илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтириш хатида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурсларнинг у ёки бу тури учун ҳисобот ва прогноз йили бўйича баланснинг ҳар қайси моддасига алоҳида қисқача асослаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баланслар мазмунини баҳолаш, уларнинг ички бозорни тўлдириш муаммоларини ҳал этишга ва экспорт потенциалини ривожлантиришга, меҳнатга лаёқатли аҳоли бандлигини оширишга ва шу кабиларга таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурсларни биржа савдолари ва ким ошди савдолари орқали сотишнинг бозор механизмларини жорий этиш билан боғлиқ масалалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат даражасида алоҳида кўриб чиқишни талаб қиладиган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ёқилғи-энергетика комплекси маҳсулотлари баланслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ресурслар баланслари ва ёқилғи-энергетика комплекси маҳсулотларини тақсимлаш лойиҳалари умумлаштирилган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть ва газ конденсати, нефть маҳсулотлари, нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш хом ашёси, табиий газ, суюлтирилган газ бўйича — «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси томонидан;
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва кўмир бўйича — «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликлар, идоралар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган хўжалик бошқаруви органлари ўз тасарруфларидаги корхоналарнинг автомобиль бензинига, дизель ёқилғисига, кўмирга бўлган эҳтиёжини асослайдилар ҳамда тегишли ҳисоб-китобларни Молия вазирлигининг ҳудудий органларига юборадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги нефть маҳсулотлари ва кўмирни ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш бўйича баланслар лойиҳалари Иқтисодиёт вазирлигига киритилгунга қадар вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари бўйича бюджет маблағлари лимитларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ушбу мақсадлар учун ажратилган бюджет маблағлари доирасида натурал ифодада автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси лимитларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмлари давлат буюртмасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қора ва рангли металлургия маҳсулотлари баланслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қора ва рангли металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланслари лойиҳалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқитларини тайёрлаш ҳамда ишлатиш бўйича — «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи алюминий, рангли металлар парчалари ва чиқитларини тайёрлаш ҳамда ишлатиш бўйича — Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ томонидан;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1017-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рангли металлар (тозаланган мис ва металл рух) бўйича — «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи АЖ томонидан тақдим этилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 декабрдаги 1017-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирликлар, идоралар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Иқтисодиёт вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан юбориладиган шакллар бўйича, зарур асослашлар ва ҳисоб-китоблар билан бирга тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг металлургия саноати маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини, «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан етказиб бериладиган қора металлар прокати умумий миқдоридан ажратган ҳолда, адресли дастурларни амалга оширишга эҳтиёжни, шу жумладан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишга эҳтиёжни тақдим этадилар.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, фойдаланиш йўналишларини (қурилиш-монтаж ишларини, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни, фойдаланиш эҳтиёжларини) ҳамда ушбу йўналишлар бўйича солиштирма харажатларни кўрсатган ҳолда ҳисобот, жорий ва прогноз даврлари динамикасида муфассал ҳисоб-китоблар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қора ва рангли металлар парчалари, чиқитларини тайёрлаш (топшириш) бўйича топшириқлар Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти билан биргаликда, вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, холдинглар таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва ҳар йили октябрь ойидан кечикмай Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Кабель-сим маҳсулотлари учун ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар тасарруфидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган кабель-сим маҳсулотларининг тегишли турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этадилар, бунда ишлаб чиқариладиган кабель турини ва миснинг солиштирма сарфини ҳисобга олган ҳолда тозаланган мисга эҳтиёж ҳисоб-китоблари илова қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 367-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кабель-сим маҳсулотларига бўлган эҳтиёж тасарруфидаги корхоналар бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт вазирлиги юборадиган шакллар бўйича Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиёж фойдаланиш йўналишлари (қурилиш-монтаж ишлари, ишлаётган тармоқларни алмаштириш, саноат маҳсулоти ва шу кабилар билан комплектация қилиш) бўйича, ушбу йўналишлар бўйича сарфларнинг солиштирма нормаларини қўлланган ҳолда ҳисоб-китоблар билан асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Умумий эҳтиёжда «давлат эҳтиёжлари учун» сатри ажратиб кўрсатилади, у давлат молия маблағлари ҳисобига кабель-сим маҳсулотлари харид қилиш ҳажмларини акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Минерал ўғитлар баланси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Минерал ўғитларни турлари бўйича ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш баланси лойиҳаси физик вазн ва 100 фоиз озиқли модда миқдори бўйича ишлаб чиқилади ҳамда қуйидаги асослашлар билан бирга «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясига тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турларига кўра корхоналар бўйича ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш мўлжали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўғитларнинг амалдаги ва мўлжалланаётган экспорти тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика истеъмолчиларига ўғитларни амалда етказиб бериш тўғрисидаги маълумотлар ва прогноз қилинаётган давр учун таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, балансга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитлар етказиб бериш жадвали азот, фосфор ва калий ўғитлари бўйича ойларга бўлган ҳолда илова қилинади.
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси минерал ўғитлар баланси лойиҳасига аммиак, фосфор хом ашёси, техник олтингугурт, олтингугурт кислотаси ва шу каби хом ашёларни ишлаб чиқариш баланслари лойиҳаларини илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда экин майдонлари баланси, минерал ўғитлар солиш нормалари асосида қишлоқ хўжалигига, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини таъминлаш учун, шу жумладан биржа савдолари орқали ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича минерал ўғитлар ажратиш прогнози ҳисоблаб чиқилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитлар қиймати, қишлоқ хўжалигига етказиб бериладиган ўғитлар қиймати ҳисобини ҳамда прогноз қилинаётган йилда давлат эҳтиёжлари учун минерал ўғитлар харид қилишга ажратилиши кўзда тутилаётган маблағлар ҳажмларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» давлат–акциядорлик компанияси корхоналарининг молия ресурслари ва пул оқимлари ҳисоб-китоб балансларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қийматини ва корхоналар ихтиёрида қоладиган валюта тушумининг корхоналар бўйича ҳажмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар бўйича импорт қийматини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режали — олдини олиш таъмирлашларини ўтказиш жадвалларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар бўйича технологик эҳтиёжлар учун минерал ўғитларга эҳтиёж прогнозини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш баланси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қишлоқ хўжалигининг кимёвий препаратларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари баланси лойиҳасини тайёрлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Агросаноат комплекси қайта ишлаш тармоқлари маҳсулотларининг баланслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат буғдойи

21. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Иқтисодиёт вазирлигига жадвал материаллари ва таҳлилий хат тарзида озиқ-овқат буғдойи бўйича прогноз баланси кўрсаткичларини тақдим этадилар.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгра қайта ишлаш учун етказиб бериладиган буғдойни тайёрлаш ҳажмлари аниқланади, олдинги йилдаги ҳақиқий маълумотларни, прогноз йили бошидаги қолдиқларни кўрсатган ҳолда озиқ-овқат буғдойидан фойдаланишнинг ҳар ойдаги ҳажмлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Иқтисодиёт вазирлиги прогноз йили бошидаги қолдиқлар тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар асосида озиқ-овқат буғдойининг давлат ресурсларидан ун ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ва республика ичидаги истеъмолчиларга сотиш ҳажмларини прогноз қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда прогноз йили учун баланснинг ресурс қисми шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси

23. Пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг прогноз баланслари икки давр бўйича — январь — август (жорий йил пахта хом ашёси ҳосилидан) ва сентябрь — декабрь учун (прогноз даври ҳосилидан) шакллантирилади. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Иқтисодиёт вазирлигига ишлаб чиқилган қуйидаги жадвалларни ва ҳисоб-китобларни тақдим этади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сортлари бўйича пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмлари ва унинг умумий ҳажмлардаги салмоғи тўғрисидаги, тола ишлаб чиқариш ва унинг прогноз йилидан олдинги охирги уч йилда қайта ишлашда олинган миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлар бўйича пахта хом ашёси тайёрлаш, тола чиқиши миқдори, тола ишлаб чиқаришнинг, шу жумладан давлат ресурсларидаги ва хўжаликлар ресурсларидаги умумий ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сортлар бўйича жорий йил ҳосилидан пахта толаси ишлаб чиқаришнинг умуман, жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида ҳамда прогноз йилининг январь—июль ойларида кутилаётган ҳисоб-китоби. Бунда пахта хом ашёси тайёрлаш, қайта ишлашга етказиб берилаётган пахта хом ашёси ҳажмлари, тола ишлаб чиқариш ва унинг қайта ишланган хом ашёдаги салмоғи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларидаги ҳақиқий маълумотларни, прогноз йили бошидаги қолдиқларни ва январь—июль ойларидаги прогнозни кўрсатган ҳолда сортларига кўра пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг ойлар бўйича жадвали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Иқтисодиёт вазирлиги прогноз йили бошидаги пахта толаси қолдиқлари ва уни ишлаб чиқаришнинг мўлжали, экспорт прогнози ҳамда республика истеъмолчиларига етказиб бериш тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда баланснинг ресурс қисмини шакллантиради ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта линти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти давлат ресурсларини ва хўжаликлар ресурсларини ажратиб кўрсатган ҳолда жорий йилда пахта линти ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, унинг йил бошидаги қолдиқлари, ундан фойдаланиш йўналишлари, шу жумладан, саноатда қайта ишлаш учун республика корхоналарига етказиб бериш тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Иқтисодиёт вазирлиги пахта линтининг прогноз йили бошидаги қолдиқлари ва уни ишлаб чиқариш мўлжали, экспорт ва республика истеъмолчиларига етказиб бериш прогнози тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда баланснинг ресурс қисмини шакллантиради ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта шроти (кунжара) ва чигит шелухаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси шрот (кунжара) ишлаб чиқариш тўғрисидаги таклифларни шакллантиради ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади, бунда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг техник чигит етказиб бериш прогноз ҳажмлари тўғрисидаги ахборот асосида давлат ресурслари ва чигит ресурслари (давлат ресурслари ва хўжаликлар ресурсларини ажратиб кўрсатган ҳолда) даврлар бўйича: январь—август учун — жорий йил пахта хом ашёси ҳосили чигити ҳамда сентябрь—декабрь учун — прогноз қилинаётган давр ҳосили чигити бўйича ажратиб кўрсатилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Баланс лойиҳаси икки давр бўйича: январь—август учун — жорий йил пахта хом ашёси ҳосилидан ва сентябрь—декабрь учун — прогноз қилинаётган давр ҳосилидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Баланснинг ресурс қисмидан (давр бошидаги қолдиқлар ва ишлаб чиқариш) келиб чиққан ҳолда фойдаланиш, шу жумладан сотишнинг бозор механизмлари орқали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ресурслардан фойдаланиши учун кенг имконият яратиш ва экспорт қилиш йўналишлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимлик ёғи

30. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти даврларга бўлган ҳолда: январь—августда — жорий йил пахта хом ашёси ҳосили техник чигитини ва сентябрь—декабрда — прогноз қилинаётган давр ҳосилидан олинган техник чигитни етказиб бериш прогноз ҳажмлари тўғрисида балансга таклифларни шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прогноз йили бошидаги ўсимлик ёғи қолдиқлари ва уни ишлаб чиқариш мўлжали, экспорт қилиш ва республика истеъмолчиларига етказиб бериш прогнози тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлардан келиб чиққан ҳолда улардан фойдаланиш, шу жумладан сотишнинг бозор механизмлари орқали фойдаланиш йўналишлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил (озиқ-овқат) спирти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Этил (озиқ-овқат) спирти бўйича прогноз баланси кўрсаткичлари Иқтисодиёт вазирлигига «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, шунингдек «Ўздавзахира» қўмитаси томонидан давлат стратегик захираси норматив эҳтиёжи бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси, «Дори-дармон» акциядорлик компанияси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК республиканинг бошқа вазирликлари, идоралари, ташкилотларига сарфлашнинг солиштирма нормаларини ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлаб чиқариш ва фойдаланиш эҳтиёжлари учун спиртга бўлган асосланган эҳтиёж тўғрисида таклифлар тақдим қиладилар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 132-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. «Ишлаб чиқариш» моддаси прогноз қилинаётган даврда агросаноат комплексини ривожлантириш параметрлари асосида сўйилган вазнда гўшт етиштириш умумий ҳажмини ҳамда барча тоифалардаги хўжаликларда, шу жумладан уй хўжаликларида (тирик вазнда) гўшт етиштириш ҳажмини акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт импорт қилиш мамлакатнинг бир нафар аҳолиси ҳисобига эҳтиёжни қоплаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат стратегик захирасидан гўшт чиқариш ҳажми ғамланадиган ресурсларни янгилаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, параметрлар эса «Ўздавзахира» қўмитаси билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гўшт ресурслардан фойдаланиш ҳисоб-китоби давлат эҳтиёжлари (ижтимоий соҳа муассасалари контингентини, махсус истеъмолчиларни, уларга тенглаштирилган шахсларни таъминлашни ва давлат захирасини тўлдиришни, шунингдек саноатда қайта ишлашни (ички бозорни тўлдириш учун колбаса, гўшт маҳсулотлари ва гўшт консервалари ишлаб чиқаришни) ҳамда бир киши ҳисобига аҳоли истеъмолини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Цемент ишлаб чиқариш ва ишлатиш баланси лойиҳасини умумлаштирилган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигига «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кўрсатган ҳолда республика ишлаб чиқарувчи заводлари бўйича тақдим этади.
(34-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларининг асосланган ҳисоб-китоблари ва маҳсулот сарфлашнинг тасдиқланган нормалари асосида тармоқнинг шифер ва асбоцемент қувурлар ишлаб чиқариш учун цементга бўлган эҳтиёжи аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда, сарфлаш нормативлари бўйича аниқ дастурни бажариш, шу жумладан академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларини ва умумтаълим мактабларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш, болалар спортини, темир йўл ва йўл қурилишини ривожлантириш учун, шунингдек якка тартибдаги қурилишга ички бозорнинг цементга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинади.
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 237-модда; 37-38-сон, 379-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда; 14-сон, 132-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда, 29-сон, 693-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон; 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 16.02.2018 й., 09/18/121/0711-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 17.05.2019 й., 09/19/416/3146-сон, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон)