Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2017 09.06.2006 йилдаги 113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВНИ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш стратегик йўналишларини амалга оширишда иқтисодиёт фанининг ролини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқаришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий муносабатларни қайта ўзгартириш жараёнларини таҳлил қилиш, хусусий мулкни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга доир таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хусусийлаштириш жараёнларининг энг юқори даражада соддалаштирилишини ва ошкоралигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини бошқариш, хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни интеграциялаштирилган корпоратив тузилмаларга бирлаштириш назарияси ва амалиётини ўрганиш, фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмаларини ислоҳ қилиш ва уларнинг янгиларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмаларини ривожлантиришнинг аҳволи ва тенденцияларини таҳлил қилиш, уларнинг иқтисодиётни эркинлаштириш шароитларида фаолият кўрсатишини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларни тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек, Марказ фаолияти йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Давлат мулки қўмитаси тизими ходимлари малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг чекланган сони 43 нафардан, шу жумладан илмий ходимлари сони 37 нафардан иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг раҳбар ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари учун амалда бўлган иш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Марказни маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича илмий-техника дастурлари доирасида тадқиқот лойиҳаларини бажариш учун танлов асосида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий лойиҳаларни, таҳлилий қайдларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти ихтисослиги бўйича илмий-техника дастурлари топшириқлари рўйхатига киритилмаган бошқа ишларни бажариш учун шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет ташкилотлар ва корхоналар буюртмаси бўйича бажарилган ишлардан тушган маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига, зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонлар учун фойдаланиш хизматлари тўлови билан боғлиқ харажатларини Хусусийлаштириш давлат дастурини амалга ошириш харажатлари учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига қоплашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Марказ уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг раҳбарлари ва илмий ходимлари таркибини хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги малакали кадрлар билан мустаҳкамласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 15 январдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 2-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 9 июн,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
9 июндаги 113-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 211-модда,40-сон, 396-модда)