Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 21.04.2006 йилдаги ПҚ-331-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЙ, СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА, ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш, молия органлари томонидан солиқ соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, коррупция, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш, нақд пул ва хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва молиявий соҳаларда қонунийликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти муҳим ўрин эгалламоқда. Ўзининг 5 йиллик фаолиятида Департамент томонидан солиқ ва валютага оид 52 мингтадан ортиқ қонун бузилишлари аниқланган бўлиб, 13530 таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, 38887 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чоралар натижасида жами 142,9 млрд. сўм миқдоридаги моддий зарар ва бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилди. Республикага ноқонуний олиб кирилган 22,4 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилди. Хорижий валютанинг яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиши, ноқонуний айланиши билан боғлиқ 2420 қонунбузарликлар фош этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, солиқ, валюта, бошқа иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ишларини ташкил этишда жиддий камчиликлар ва фойдаланилмаган резервлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, молиявий, солиқ соҳаларида содир этилган жиноятларнинг шарт-шароитлари ва сабабларини, «хуфёна бизнес»ни шаклланиш йўлларини, хорижий валютанинг четга чиқиб кетиш каналлари ва кўп миқдордаги пул маблағларининг банкдан ташқари ноқонуний айланиши манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш ишларининг самарадорлиги паст даражада қолмоқда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги ахборот-таҳлилий ишларида замонавий таҳлил усули, услублари ва воситалари кенг қўлланилмаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги тизимдаги барча тезкор-тергов, банк, бошқарув ва назорат қилувчи тузилмаларнинг иқтисодий ва молиявий соҳалардаги ҳуқуқ бузишларини ўз вақтида аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича комплекс ва аниқ мувофиқлаштирилган тарзда фаолият кўрсатишларини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий разведка ва мониторингнинг самарали тизимини яратиш, тезкор-қидирув фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган замонавий курашиш воситаларни жорий этиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор хизмат ва суриштирув бўлинмаларининг фаолияти асосан яққол кўриниб турган қонун бузилишларини аниқлаш ва олдини олишга йўналтирилган бўлиб, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларини чуқур ўрганиш ва сабабларини аниқлаш таъминланмаётир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ ва валюта соҳасидаги қонун бузилишлари ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш ва маълумотларнинг компьютер базасини яратиш ишлари тугалланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, молиявий жиноятларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш, криминоген вазият мониторингини амалга ошириш, ушбу соҳада профилактика ишларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, молия ва банк муассасаларининг ўзаро ҳамкорлик даражаси замон талабларига жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент органларида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ишлари, таҳлилий, тезкор бўлинмаларнинг махсус техника ва криминалистика воситалари билан таъминланиши тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, валюта-молия ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) айлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент тузилмасида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси ташкил этилсин, Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 20 нафарга кўпайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Департамент Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ихтисослаштирилган ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланади, солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, содир этилган қонун бузилишлари оқибатида етказилган иқтисодий зарарни ундириб олиш унинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчиларни қамраб олиниши ва ҳисобининг тўлиқлигини таъминлаш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, қочишнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини, «хуфёна» иқтисодиётнинг шаклланиш йўлларини, коррупция ҳолларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини назорат қилиш; хорижий валюта маблағларининг қонунга хилоф равишда четга чиқиб кетиши, олиб келиниши ва олиб чиқилиши, ноқонуний муомалада бўлиши ва валюта-айирбошлаш операциялари билан боғлиқ бошқа қонун бузилишларини олдини олиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий разведканинг замонавий тизимини яратиш; жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мулкий операциялар мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш; аниқланган ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларига жиноий таъқибни ташкил этиш, маъмурий таъсир чораларини кўришлик учун ўз вақтида ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валюта-молия соҳасида аниқланган жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ва шартномаларига мувофиқ валютани тартибга солиш соҳасида, шунингдек, жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳамда халқаро-ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ сиёсати ва валюта муомаласини тартибга солиш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича кенг тушунтириш, профилактика ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори (Р.Ҳ. Қодиров), Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бошқармасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқарув ва назорат органлари, молиявий ташкилотлар тизимида амалий иш тажрибасига эга бўлган, молиявий разведка соҳасида ишлаш учун зарур бўлган таҳлилий фикрлаш қобилиятига, ахборот тўплаш ва таҳлил қилиш кўникмаларига, юксак ахлоқ-иродага, бошқа касбий ва шахсий сифатларга эга бўлган мутахассислар (иқтисодчилар, юристлар, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари) билан икки ой муддатда бутланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг янги ташкил этилган бошқармаси ишини ташкил этиш учун зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А.Н. Арипов) билан биргаликда Департаментда солиқ, валютага оид жиноятларга қарши курашиш, ғайриқонуний йўллар билан топилган пул маблағларини қонунийлаштиришнинг олдини олиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш учун мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар, Департаментнинг янгидан ташкил этилган бўлинмаларини зарур алоқа ва телекоммуникация воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан, шунингдек, Интернет тармоғига уланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.С. Қосимов), Ички ишлар вазирлиги (Б.А. Матлюбов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р. Иноятов) Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) билан биргаликда Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси базасида молиявий разведка масалалари билан шуғулланувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун мўлжалланган «Молиявий-иқтисодий хавфсизлик» махсус курсини ташкил этиш тўғрисида уч ой муддатда таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) билан биргаликда ғайриқонуний йўллар билан топилган пул маблағларини қонунийлаштиришнинг олдини олиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларида аҳолининг, биринчи навбатда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес вакилларининг, молия, банк тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича 2006 йилда туркум ахборот-ташвиқот тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош прокуратура (Р.Ҳ. Қодиров) Марказий банк, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни Департаментга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқарув ва назорат қилувчи, рўйхатдан ўтказувчи ва лицензияловчи органлар бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш чора-тадбирлари комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Марказий банк билан биргаликда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан замонавий талаб ва меъёрларга мувофиқ келувчи ички назоратни амалга ошириш қоидаларини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт вазирлиги (Б.А. Хўжаев), Молия вазирлиги (Р.С. Азимов) Бош прокуратура билан биргаликда Департаментда солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ягона ахборот-компьютер тармоғини ва маълумотлар компьютер базасини яратиш тадбирларини 2007 йил инвестиция дастурига киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р.С. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг қайта ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг штат жадвалига ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Департамент ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг бюллетенлари ва статистика маълумотлари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатларининг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорига 1, 2, , 3, , 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари А.Э. Набиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–331-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–311-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Умумий қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, вазифалари ва функцияларини, тизими ва тузилмасини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (бундан кейин матнда Департамент деб юритилади):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ҳисобланиб, солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, террористик фаолиятни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида тезкор-таҳлилий, қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, давлатга етказилган иқтисодий зарарни ундириб олиш унинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Департаментнинг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколати доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарув, маҳаллий ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича жиноий иш қўзғашдан бошлаб уни судда кўриб чиқишгача бўлган процессуал ҳаракатларнинг узвийлиги ва изчиллиги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноий ишларни кўриб чиқувчи, судда улар бўйича давлат айбномасини қувватловчи барча даражадаги прокуратура органлари билан ўзаро узвий ҳамкорлиги ва ҳаракатларининг мувофиқлаштирилиши натижасида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Департамент бўлинмалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, бошқарув ва назорат органлари, молия ташкилотлари тизимида амалий иш тажрибасига эга бўлган, таҳлилий фикрлай оладиган ва ахборот-таҳлилий ишлар кўникмаларига, юксак маънавий иродага, молиявий разведка соҳасида ишлаш учун зарур бўлган бошқа касбий ва шахсий сифатларга эга бўлган мутахассислар (иқтисодчилар, юристлар, ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар) орасидан юқори малакали кадрлардан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Департамент мустақил юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси герби тасвири туширилган ва Департаментнинг тўлиқ номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II. Департаментнинг асосий вазифалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, валютага оид жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, солиққа тортиш базасини кенгайтириш, солиқ тўловчиларни қамраб олиниши ва ҳисобини тўлиқлигини таъминлаш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, қочиш мумкин бўлган каналлари ва механизмларини, «хуфёна» иқтисодиётнинг шаклланиши йўлларини, коррупция ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта операциялари бўйича ҳисобга олиш ва ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини назорат қилиш; хорижий валюта маблағларининг қонунга хилоф равишда четга чиқиб кетиши, олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, уларнинг ноқонуний муомалада бўлиши, валюта-айирбошлаш операциялари билан боғлиқ бошқа қонун бузилишларини олдини олиш ва бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий разведканинг замонавий тизимини яратиш; жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг мумкин бўлган каналлари ва механизмларини аниқлашга йўналтирилган молиявий, мулкий операциялар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш; аниқланган ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўлинмаларига жиноий таъқибни ташкил этиш, маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини кўриш учун ўз вақтида ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валюта-молия соҳасида аниқланган жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишлари, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинадиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари ва шартномаларига мувофиқ валютани тартибга солиш соҳасида, шунингдек жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ҳамда бошқа халқаро ихтисослашган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ сиёсати ва валюта муомаласини тартибга солиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича кенг тушунтириш, профилактика ишларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

III. Департаментнинг асосий функциялари ва фаолият йўналишлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Солиқ соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларига қарши курашиш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, фойда (даромад) ҳажмларини яшириш, сотилган маҳсулот, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини пасайтириш механизмларини ўрганиш ва аниқлаш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳисобга олинмаган (тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган) маҳсулотлар (товарлар) сотилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ инспекцияларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши механизмларини ўрганиш ва аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетга солиқлар ва тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Валютага оид жиноятларга қарши курашиш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валютада операцияларни амалга оширишда қонун бузилишларини аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш ва профилактик чора-тадбирларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланиши, яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиш каналларини, ҳамда хорижий валютани сотиш бўйича мажбуриятлардан бўйин товлаш йўлларини ўрганиш ва аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан хорижий валютада иш ҳақи тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва террористик фаолиятни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар (битимлар) устидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбурий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва террористик фаолиятни молиялаштиришга қарши курашишда қатнашувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ва бошқа молия ташкилотларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклари билан боғлиқ операциялар (битимлар) тўғрисида олинган ахборотларни уларни ноқонуний даромадларни легаллаштиришга ва терроризм (экстремизм)ни молиялаштиришга эҳтимолий дахлдорлигини аниқлаш мақсадида таҳлил қилиш ва қайта ишлашни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда, шунингдек террористик ташкилотларга молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиладиган шакл ва усулларни, ҳамда террористик фаолиятга дахлдорлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ҳужжатларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборотлар айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.31. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари учун нарх-наволарни асоссиз ва сунъий оширишга қарши курашиш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига (юртимизда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи ва ун, гўшт, шакар), шунингдек, шелуха ва шротга бўлган нарх-навони асоссиз ва сунъий оширишга, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж талабнинг вужудга келишига йўналтирилган қонунга хилоф ҳаракатларни аниқлаш ва чек қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган ресурслар ҳисобидан озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасини харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларига, шунингдек, шелуха ва шротни сотишда нарх-навони шакллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини тизимли ўрганиш, аниқланган қонунчилик бузилишлари бўйича материалларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ваколатли органларга йўналтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар ва бозорлар маъмурияти ходимлари томонидан йўл қўйилган коррупция, улар томонидан бозорлар фаолиятини ташкил этишнинг белгиланган тартиблари ва қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, шу жумладан, нархларни асоссиз ва сунъий кўтариш, уларнинг ҳудудларида ўз фаолиятини норасмий олиб бораётган шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳолатларини аниқлаш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига асосан 8.31-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Тезкор-қидирув фаолиятида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг тезкор-қидирув фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ҳудудий бўлинмаларида тезкор-қидирув ишлари ташкил этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Терговга кадар текширув ва суриштирув олиб бориш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий ишлар қўзғатиш, молия-иқтисодиёт, солиқ соҳасида жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини содир этиш ҳоллари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича терговга кадар текширув ва суриштирув ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг ҳудудий бўлинмаларида терговга кадар текширув ва суриштирув олиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш.
(8-банднинг 8.5 кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.6. Фаолиятни ташкилий-назорат жиҳатдан таъминлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва иқтисодиёт соҳасидаги, шу жумладан, хорижий валютадаги операцияларни амалга оширишдаги ҳуқуқ бузилишларининг, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш, олдини олиш ва пайини қирқишга йўналтирилган режали, режадан ташқари ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилишига доир ташкилий чора-тадбирларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ҳудудий бўлинмалари фаолиятини улар томонидан ўз функционал вазифаларининг бажарилиши ҳамда ижро ва хизмат интизомига риоя этилиши юзасидан мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш (шу жумладан, идоравий текширишлар ўтказиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича методик раҳбарлик қилиш, тегишли услубий йўриқномалар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларининг қўлланиш амалиётини умумлаштириш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Бош прокурорга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига оид статистика ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-хизмат фаолиятини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, валюта қонун ҳужжатлари, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолларини тўплаш, ҳар томонлама таҳлил қилиш ва баҳолаш, молия-иқтисодиёт, солиқ соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, иқтисодий, солиқ ва валютага оид жиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тегишли органларга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура раҳбариятига иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш натижалари ва муаммолари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ахборот бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.7. Кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, Департамент ва унинг жойлардаги бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг хизмат фаолиятини, уларнинг ўз функционал вазифаларини бажаришини, хизмат интизомига, амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари жамоасида соғлом маънавий-психологик муҳит яратишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, ходимларнинг касбий тайёргарлиги, қайта тайёргарлиги ва ижтимоий муҳофазаси ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни ўқитишни, шу жумладан иш жараёнида замонавий фан ютуқларидан ва янги технологияларидан фойдаланишни ташкил этиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.8. Ахборот-таҳлилий таъминлаш соҳасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, солиқ ва валюта соҳасида қонун бузилиши ҳоллари ва уларни содир этган шахслар бўйича ягона марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.9. Ахборот-тарғибот ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини мустаҳкамлаш, уларда молия-иқтисодий фаолият соҳасидаги конституциявий нормаларни ва амалдаги қонун ҳужжатларини бажаришнинг зарурлиги тушунчасини шакллантириш бўйича мунтазам профилактик ишларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифалар ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларидан, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан, мансабдор шахслар ва фуқаролардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларидан Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун зарур бўлган ахборот, маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда сўраб олиш, бундай ахборот олишнинг қонун томонидан махсус тартиби белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Департамент томонидан олинган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади ва у ошкора қилиниши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Департамент бўлинмалари ваколатига кирувчи масалалар бўйича тушунтиришлар, маълумотномалар, маълумотлар олиш учун таклиф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар солиқ ва валюта соҳаларида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноят содир этишда шубҳа қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг зарур ҳужжатларини белгиланган тартибда текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар, йиғимлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг бузилиши, ёхуд уларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирилиш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлиги аниқланган ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг телекоммуникация воситалари ва компьютер маълумотлар базалари, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг ҳужжатлари билан қонунда белгиланган тартибда танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилишига ва терроризмнинг молиялаштирилишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши масаласи бўйича текшириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор бўлиши мумкин бўлган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ, қисқа муддатли текширувлар ўтказиш.
(9-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги ПФ-5027-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 310-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валюта соҳаларидаги жиноятлар тўғрисида ишончли маълумотлар бўлган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши режасига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар (солиқ тўловчилар)нинг даромад (фойда) олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ ишлаб чиқариш, омбор, савдо биноларини ҳамда бошқа бино ва жойларини уларнинг жойлашган жойидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар текшириш, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш, товар-моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текшириш, тадқиқ этиш ва экспертиза ўтказиш учун товарлар, буюмлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар намуналарини, шунингдек ҳужжатларни олиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ валюта назорати органлари ва агентларига берилган функцияларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ва тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ҳужжатларни жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда қатнашувчи тегишли органларга, шу жумладан, жиноий таъқиб қилиш, маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари кўриш учун юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслардан ва фуқаролардан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, шелуха ва шротга бўлган нархларнинг асоссиз ва сунъий оширилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, танқислик ва уларга ажиотаж талабни сунъий вужудга келтириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини ўрганиш учун зарур бўлган маълумотлар ва тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни асоссиз ва сунъий ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини олиб бориш, бу молия-хўжалик фаолиятни текшириш ҳисобланмайди ҳамда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмайди;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига асосан ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терговолди текширишларни амалга ошириш ва жиноий ишлар қўзғатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга аниқланган қонун бузилишлари бўйича уларни содир этишга имкон яратган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимнома киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валюта ва молиявий-иқтисодий соҳада ҳуқуқ бузилишига қарши курашиш масалалари бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборот айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, жиноий йўллар билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ихтисослашган экспертлардан иборат доимий ёки вақтинчалик идоралараро гуруҳлар ташкил этиш тўғрисида Бош прокурорга таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан тегишли экспертизалар ўтказиш, ўқитиш дастурлари, методик ҳужжатлар ишлаб чиқиш, дастурий ва ахборот таъминоти, молиявий мониторинг соҳасида ахборот тизимларини яратиш учун илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларни, шу жумладан, шартнома асосида алоҳида мутахассисларни ишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлар ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент томонидан олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари натижалари, хусусан, таҳлилий материаллар, текширув харидлари ёки назорат харидлари натижалари бўйича олинган товар ёки касса чеклари, шунингдек, қонун бузилишини тасдиқловчи чекларни бермаслик ҳолатларини аниқлаш, кейинчалик қонунбузарликнинг кенг миқёсини, нархларни асоссиз ва сунъий ошириш усуллари ва механизмларини аниқлаш учун зарур ҳолларда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгашининг махсус рухсати талаб этилмаган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун асос ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5196-сон Фармонига асосан йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Департамент ходимлари давлат, хизмат, тижорат сирини, жисмоний шахсларнинг омонатлари тўғрисидаги маълумотлар сирини ва улар ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган бошқа ахборотни сир сақлашлари керак. Сир ошкор қилинган тақдирда ходим қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бош прокурор ва унга бўйсунувчи прокурорлар Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларига келиб тушган хабарлар ва аризаларни ҳисобга олиниши, рўйхатдан ўтказилиши, текширилиши ва кўриб чиқилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши, терговга кадар текширув, суриштирув олиб бориш ва улар билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни амалга оширилиши, солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар ҳамда прокурорнинг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги устидан назоратни амалга оширилишини таъминлайдилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

V. Департаментнинг тузилмаси ва унинг фаолиятини ташкил этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Департаментга мақомига кўра Бош прокурор ўринбосарига тенглаштирилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган Департамент бошлиғи раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи уч нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга. Биринчи ўринбосар айни вақтда Йиғма ахборот-таҳлил бошқармасининг бошлиғи ҳисобланади, унинг асосий функциялари қилиб Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича режалар ишлаб чиқиш; уларнинг ижроси устидан тезкор назоратни амалга ошириш; Департамент раҳбарларига ҳисобот бериш учун якуний ҳужжатларни умумлаштириш белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ўз лавозимларига Департамент бошлиғи тақдимномасига биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Бош прокурор томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари тегишли лавозимларга Департамент бошлиғининг тақдимномасига биноан Бош прокурор томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошлиқ бошчилигидаги Департамент ягона марказлаштирилган тизимни ташкил этади ҳамда қуйи органларнинг юқори турувчи органларга ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига тўлиқ бўйсуниши ва ҳисобот бериши асосида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент берилган ваколатларга мувофиқ ўз ҳудудий бўлинмаларининг барча турдаги фаолияти устидан тезкор назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

VI. Прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва унинг жойлардаги органларига қуйидагилар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларнинг легаллаштириши ва терроризмни молиялаштирилиши билан боғлиқ жиноят ишларини ўз вақтида текшириш, уларни қўзғатиш вақтидан бошлаб суд томонидан қарор қабул қилингунгача бўлган даврда жиноят ишини кўриб чиқиш муддатларини мумкин қадар қисқартиришни назарда тутган ҳолда уларни тезда судга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда қонунийликка ҳамда Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик ва Фуқаролик-процессуал кодекслари нормаларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Департамент Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан белгиланган муддатларда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти тўғрисида, ҳамда солиқ ва валюта муомаласи соҳасида қонунийликнинг ҳолати ҳақида ҳисобот, ахборот ва ҳисоб-таҳлилий маълумотлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Валютани тартибга солиш, солиққа тортиш ва бюджетга тўловлар соҳасида қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олинадиган маълумотлар асосида амалга ошириладиган Департамент тадбирларини жорий ва истиқболли режалаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бош прокурорнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган буйруқлари ва кўрсатмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳайъатининг Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарорлари Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг барча ходимлари томонидан сўзсиз бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ, бюджет ва валюта назорати соҳаларида қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш, ҳамда ушбу соҳаларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазонинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш бўйича қўшма тадбирлар амалга оширилишида Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

VII. Давлат солиқ хизмати ҳамда валютани назорат қилиш органлари ва агентлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Департамент давлат солиқ хизмати органлари, валютани назорат қилиш органлари ва агентлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валютага оид ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш, ойлик, чорак ва йиллик профилактика тадбирларига мувофиқ тегишли тафтишлар ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ инспекцияларига режа кўрсаткичларни бажаришда, солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўз муддатида тўланмаган тўловларни ундиришда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
валютани назорат қилиш органлари ва агентлари томонидан валютага оид ҳуқуқ бузилишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валютага оид ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қўшма рейдлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари томонидан Департамент бўлинмаларига аниқланаётган ҳуқуқбузарликлар ва бошқа тезкор-аҳамиятли маълумотлар тўғрисида ахборот тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Департаментнинг вазифалари, функциялари ва мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда бошқа йўналишлар бўйича ҳам ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

VIII. Марказий банк бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Департамент Марказий банк бўлинмалари билан қуйидаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ қонунбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш, уларнинг профилактикаси бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари ва бошқа молия ташкилотларидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар (битимлар) тўғрисида уларнинг терроризмни (экстремизмни) молиялаштиришга алоқадорлиги эҳтимолини аниқлаш мақсадида қонунчиликда ўрнатилган тартибда ахборотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширадиган ташкилотлар ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда қатнашадиган органларга жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича фаолиятда қатнашадиган ёки қатнашишда шубҳа қилинадиган юридик ёки жисмоний шахслар тўғрисида ўрнатилган тартибда ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш борасида қўшма тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-аҳамиятли ахборотни айирбошлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Департаментнинг вазифалари, функциялари ва мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда бошқа йўналишлар бўйича ҳам белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IX. Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишган ҳолда, прокуратура томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, солиқ ва валютага оид жиноятларга, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг узоқ муддатли ва жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва валютага оид жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноий ишларни, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда процессуал кўмаклашиш учун масалаларнинг бутун доираси юзасидан прокуратуранинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокуратура органлари билан ўзаро ҳамкорликда Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қўзғатилган жиноий ишлар бўйича улар қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилган вақтдан бошлаб ишлар кўриб чиқилиши ва суд инстанцияларида қарор қабул қилингунга қадар назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари билан биргаликда тезкор ахборот алмашиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаган ҳамда солиқ ва валюта, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахсларни қидириш ва ушлаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ушбу соҳадаги ҳуқуқ бузилишлари ҳолатлари бўйича ўзаро ахборот айирбошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

X. Департамент ходимларининг жавобгарлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Департамент ходимлари ўз функционал вазифаларини бажарилмаганликлари ёхуд зарур даражада бажарилмаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

XI. Департаментни ташкил этиш ва тугатиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Департамент Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади ва тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПФ-4815-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 32-сон, 387-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2016 й., 32-сон, 387-модда; 2017 й., 18-сон, 310-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 06/17/5196/0034-сон; 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон)