11.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3972
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи, 11.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3972
Кучга кириш санаси
12.11.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3972]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 апрелдаги ПҚ-150-сон «Маданият ва санъат соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 . Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир О. НАЗАРБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 октябрь

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 23 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг 2026 йил 28 октябрдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом маданият ва санъат соҳасида нодавлат ва хусусий сектор иштирокини кучайтириш мақсадида танлов асосида грант ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — танловда иштирок этиш учун «маданиятгрант.уз» платформасида рўйхатдан ўтган ва ариза топширган юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркор, ўзини ўзи банд қилган шахс ёки ижодий жамоа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант — танлов натижаларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун грант совриндорига ажратиладиган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант совриндори — маданият ва санъат соҳасида лойиҳаларни танлаш ва грант ажратиш бўйича танлов комиссиясининг (бундан буён матнда танлов комиссияси деб юритилади) қарори билан лойиҳаси молиялаштириш учун танлаб олинган танлов иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа — ариза берувчи томонидан мазкур Низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва амалга оширилиши режалаштирилган маданий, таълим, ижтимоий ёки инновацион ташаббус, маҳсулот ёки истиқболли ғоя;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маданиятгрант.уз» платформаси (бундан буён матнда махсус платформа деб юритилади) — танлов доирасида ариза берувчиларни рўйхатдан ўтказиш, аризалар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш, аризаларнинг кўриб чиқилиши жараёнини кузатиш ҳамда танловга оид ахборотни эълон қилиш учун мўлжалланган платформа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим самарадорлик кўрсаткичлари — лойиҳанинг белгиланган мақсад ва натижаларга эришиш даражасини ўлчаш ҳамда баҳолаш учун белгиланадиган кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов иштирокчиси — аризаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан текширувдан ўтказилиб, танлов комиссиясининг қарори билан кейинги босқичга ўтказилган ариза берувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Грантлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли молия йили учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Танлов комиссиясини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов комиссияси танловга умумий раҳбарлик қилади, аризалар ва лойиҳаларни мазкур Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда грант совриндорларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлов комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси камида етти нафар аъзодан иборат тоқ сонли таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари, молия ва маданият соҳасидаги мутахассислар, илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов комиссияси мажлиси унинг тасдиқланган таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Танлов комиссияси аъзосининг ўзи ёки яқин қариндоши ариза берувчи (танлов иштирокчиси) бўлса ёхуд лойиҳа натижасидан шахсий манфаатдор бўлса, аъзо бу ҳақда танлов комиссия раисига маълум қилади ҳамда мазкур аризани кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва овоз беришда қатнашмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси мажлиси баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) танловни ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайди, эълон ҳамда материалларни махсус платформага жойлаштиради, аризаларни қабул қилади, уларнинг тўлиқлигини текширади, танлов комиссияси ва апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Танловни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов ишчи органнинг таклифига асосан танлов комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда қуйидаги йўналишларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк, мусиқа, рақс, номоддий маданий мерос, кино ва анимация ҳамда маданият таълими соҳасидаги лойиҳаларга — 1,5 миллиард сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адабий асарлар яратиш, маданият соҳасида инклюзивлик ва ижтимоий йўналишларга — 1 миллиард сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартап ва ижодий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга — 1 миллиард сўмгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновациялар, сунъий интеллект ва рақамлаштиришга — 1 миллиард сўмгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов беш босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биринчи босқичда танлов комиссияси танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади, ишчи орган эса танлов эълонини махсус платформага жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЪлонда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов йўналишлари ва ҳар бир йўналиш бўйича ажратилган маблағларнинг умумий миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта лойиҳа учун грантнинг энг юқори миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчиларга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза топшириш тартиби ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш мезонлари ҳамда танлов босқичлари ва уларни ўтказиш муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иккинчи босқичда ариза берувчилар танлов эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кун ичида мазкур Низомнинг иловасидаги шакл бўйича ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни махсус платформа орқали топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус платформада ариза топширган ҳар бир ариза берувчига идентификация рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи махсус платформада танлов офертасини акцептлаш орқали мазкур Низомда ва танлов эълонида белгиланган танлов шартларига розилик билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи танлов офертасини акцептлаш орқали ўзига тегишли шахсга доир маълумотларга танловда рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилиш, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш танлов жараёни ҳамда натижалари тўғрисида хабардор қилиш, грант шартномасини тузиш ва унинг ижросини назорат қилиш мақсадларида ишлов берилишига розилик билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижодий жамоа аъзоларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришга розилик ҳар бир аъзодан алоҳида олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Учинчи босқичда ишчи орган аризаларни қабул қилиш муддати тугаган кундан эътиборан 5 иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини, шунингдек уларнинг мазкур Низом ва танлов эълони талабларига мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ишчи орган уларнинг рўйхатини кўрсатган ҳолда ариза берувчига электрон почта ёки махсус платформадаги шахсий кабинети орқали хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчига хабарнома етказилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва тузатилган ҳужжатларни махсус платформа орқали тақдим этиш учун муддат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузатилган ҳужжатлар ишчи орган томонидан 3 иш куни ичида қайта текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризаларни дастлабки текшириш ва камчиликларни бартараф этиш учун белгиланган муддатлар тугаганидан кейин 2 иш куни ичида ишчи орган текширув натижаларини, шу жумладан бартараф этилмаган камчиликлари бўлган аризалар ва улар юзасидан хулосасини танлов комиссиясига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси ишчи орган томонидан материаллар киритилган кундан эътиборан 20 иш куни ичида аризаларни кўриб чиқади ҳамда ариза берувчиларни танловнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза қуйидаги ҳолларда танловнинг кейинги босқичига ўтказилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи мазкур Низомда белгиланган танловда иштирок этиш талабларига жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёхуд аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ёки лойиҳа мазмуни мазкур Низом ёхуд танлов эълонида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи танлов эълонида белгиланган талабларни бузган ҳолда бир нечта йўналиш бўйича ариза топширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда танловда иштирок этиш ҳуқуқига ёки лойиҳани баҳолашга таъсир қилувчи нотўғри маълумотлар аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза кейинги босқичга ўтказилмаган тақдирда, қарорда рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ариза берувчига қарор ва унинг сабаблари электрон почта ёки махсус платформадаги шахсий кабинети орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги босқичга ўтган ариза берувчига «танлов иштирокчиси» мақоми берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов иштирокчиси лойиҳа тақдимоти санасидан камида 5 календар кун олдин топширилган лойиҳа тавсифи, амалга ошириш режаси, календар жадвали, жамоа аъзоларининг вазифалари, муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ўлчаш усуллари ёки тақдимот материалларига аниқлик ва қўшимчалар киритиш мақсадида янгиланган материалларни махсус платформага жойлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатдан кейин жойлаштирилган материаллар баҳолашда инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тўртинчи босқичда лойиҳа тақдимотлари учинчи босқич якунланганидан кейин 30 календар кун ичида танлов комиссияси томонидан белгиланган санада ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу босқичга ўтган танлов иштирокчилари ўзларининг лойиҳалари бўйича танлов комиссиясига тақдимот ўтказади ва уни ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар тақдимоти учун ҳар бир иштирокчига жами 20 дақиқа, шундан лойиҳа ҳақида қисқача маълумот бериш учун 3 дақиқа, тақдимот ва лойиҳа намунаси ёки имкониятларини намойиш этиш учун 12 дақиқа ҳамда савол-жавоб учун 5 дақиқа ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимот учун қўшимча вақт берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдимотлар бир ёки бир неча кун давомида, шу жумладан, онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси тақдимотлар якунланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида лойиҳаларни танлов эълонида кўрсатилган баҳолаш мезонлари асосида баҳолайди ҳамда грант совриндорларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бешинчи босқичда танлов комиссияси томонидан аниқланган грант совриндорлари ҳамда уларга ажратиладиган грант миқдорлари танлов комиссияси қарори қабул қилинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида тақдирлаш маросимида расман эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижалар эълон қилинган кундан эътиборан 2 иш куни ичида махсус платформага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдирлаш маросими танлов комиссияси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов босқичларининг саналари асослантирилган зарурат юзага келганда танлов комиссиясининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартириш сабаблари ва янги муддатлар ҳақидаги эълон махсус платформада тегишли босқич бошланишидан камида 7 календар кун олдин жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгартиришлар барча иштирокчиларга тенг татбиқ этилади ҳамда ариза топшириш ва шикоят бериш муддатларини қисқартирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Танловда иштирок этиш талаблари ва танлов иштирокчиларини четлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Танловда махсус платформада «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (ОнеИД) орқали рўйхатдан ўтган қуйидаги ариза берувчилар иштирок этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлмаган нодавлат юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий жамоалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчи танловда иштирок этиш учун фақат битта йўналиш бўйича ариза тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танловда иштирок этиш учун ариза берувчилардан тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аризани тайёрлаш ва танловда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов иштирокчиси қуйидаги ҳолларда танловдан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда танловда иштирок этиш ҳуқуқига ёки лойиҳани баҳолаш натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган муҳим нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айнан шу лойиҳа учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан грант ёки бошқа молиявий кўмак олингани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада бошқа шахсларнинг асарлари ёки интеллектуал мулк объектларидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз фойдаланилгани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси ёки ишчи орган фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатишга уриниш ҳолатлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов эълонида аниқ белгиланган танловда иштирок этиш талабларига риоя қилинмаганда ва аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи танловда иштирок этишни давом эттиришдан воз кечган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган иштирокчиларни танловдан четлаштириш бўйича танлов комиссиясига таклиф киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов иштирокчисини четлаштириш тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинганидан кейин 3 иш куни ичида танлов иштирокчисига қарор ва унинг сабаблари электрон почта ёки махсус платформадаги шахсий кабинети орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳаларни баҳолаш ва грант совриндорларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи орган лойиҳаларни саралаш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун танлов комиссиясига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссияси баҳолаш мезонларини танлов эълони жойлаштирилишидан камида 10 календар кун олдин тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш мезонлари, ҳар бир мезон бўйича ажратиладиган баллар ва лойиҳаларни баҳолаш тартиби танлов эълонида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризаларни қабул қилиш бошланганидан кейин баҳолаш мезонлари ва тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳалар танлов комиссияси мажлисида қатнашаётган ҳар бир аъзо томонидан баҳолаш варақаси асосида мустақил баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир лойиҳа бўйича якуний балл танлов комиссияси аъзолари томонидан қўйилган балларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳар бир лойиҳа якуний балларига кўра юқоридан пастга қараб рейтингга жойлаштирилади. 100 баллдан камида 60 балл тўплаган лойиҳалар танлов учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштиришга тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар тенг якуний балл тўплаган тақдирда, уларнинг рейтингдаги ўрни танлов комиссияси аъзоларининг очиқ овоз бериш натижаларига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш натижалари мажлис баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Грант совриндорлари ва уларга ажратиладиган грант миқдорлари танлов комиссиясининг қарори билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов иштирокчисининг розилиги билан лойиҳа сўралганидан камроқ миқдорда молиялаштирилиши мумкин. Бунда танлов иштирокчиси янгиланган харажатлар сметаси ва муҳим самарадорлик кўрсаткичларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳар бир танлов иштирокчиси махсус платформадаги шахсий кабинети орқали ўз лойиҳаси бўйича тўплаган баллари ва баҳолаш хулосаси билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Грант ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Грант совриндорлари эълон қилинган кундан эътиборан 10 иш куни ичида ишчи орган ва грант совриндори ўртасида грант шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант шартномасида грант миқдори, лойиҳани амалга ошириш муддати ва календар режаси, лойиҳа сметаси, муҳим самарадорлик кўрсаткичлари, грант маблағларини траншлар бўйича ўтказиш, ҳисоботларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби, шунингдек тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант совриндори ижодий жамоа бўлган тақдирда, грант шартномаси ариза топширишда жамоа вакили сифатида кўрсатилган шахс билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Грант маблағлари грант шартномасида кўрсатилган банк ҳисобварағига қуйидаги тартибда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи транш — грант шартномаси тузилган кундан эътиборан 15 иш куни ичида грант миқдорининг 50 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи траншлар — грант шартномасида белгиланган босқичларда муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилгани ва оралиқ ҳисоботлар ишчи орган томонидан кўриб чиқилиб, танлов комиссияси қарори билан маъқулланганидан сўнг, ҳар бири грант миқдорининг 25 фоизи миқдорида. Ҳисоботни кўриб чиқиш ва траншни ўтказиш муддатлари грант шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш муддати олти ойгача бўлган тақдирда, танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ грант маблағлари грант шартномаси тузилган кундан эътиборан 15 иш куни ичида тўлиқ миқдорда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Грант маблағлари фақат грант шартномасида белгиланган мақсадлар учун ва тасдиқланган сметага мувофиқ сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа амалга оширилиши давомида смета моддалари ўртасида қайта тақсимланадиган маблағларнинг жами миқдори грантнинг умумий миқдорига нисбатан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант миқдорининг 10 фоизигача бўлган маблағларни қайта тақсимлаш ишчи органнинг ёзма розилиги билан, 10 фоиздан ортиқ маблағларни қайта тақсимлаш эса танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тақсимлаш грантнинг умумий миқдорини оширишга ва лойиҳа мақсадини ўзгартиришга асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Грант совриндори махсус платформа орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги траншни олиш учун — грант шартномасида белгиланган муддатларда муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши ва грант маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги оралиқ ҳисоботни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа якунланган кундан эътиборан 30 кун ичида — грант маблағларининг сарфланишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган якуний ҳисоботни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Грант совриндори грант шартномаси ҳамда мазкур Низом талабларини бузганда ёки муҳим самарадорлик кўрсаткичларини бажармаган тақдирда, ишчи орган ҳолатни ўрганади ва грант совриндоридан ёзма тушунтириш олади. Ўрганиш натижалари танлов комиссиясига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қоидабузарлик бартараф этилгунига қадар ёки тегишли ҳисоботлар кўриб чиқилгунига қадар иккинчи ва учинчи траншларни ўтказиш тўхтатиб турилиши ёхуд улар тўланмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида грант совриндорига электрон почта орқали ёки махсус платформадаги шахсий кабинети орқали хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лойиҳани амалга ошириш натижасида яратилган асарлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муаллифларда ёки бошқа ҳуқуқ эгаларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги лойиҳа натижаларидан муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг розилиги асосида нотижорат, шу жумладан, тарғибот мақсадларида фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант совриндори лойиҳа материалларида лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги гранти кўмагида амалга оширилганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Грант маблағларидан фойдаланишни мониторинг қилиш ва уларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ишчи орган грант маблағларидан грант шартномаси ва тасдиқланган сметага мувофиқ мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг махсус платформага жойлаштирилган оралиқ ва якуний ҳисоботлар, харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашинуви маълумотлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Грант маблағлари қуйидаги ҳолларда грант совриндори томонидан қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант шартномасида белгиланган муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бажарилмаганда — бажарилмаган қисмга мутаносиб миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант маблағларидан грант шартномасида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилганда — мақсадсиз сарфланган маблағлар миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳужжатлар ёхуд маълумотлар асосида грант маблағлари асоссиз олинганда — асоссиз олинган маблағлар миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайтарилиши лозим бўлган маблағлар миқдори мониторинг натижалари ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Грант маблағларини қайтариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган мониторинг натижалари бўйича далолатнома тузади. Далолатнома ишчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни ичида унинг нусхаси грант совриндорининг махсус платформадаги шахсий кабинетига жойлаштирилади. Грант совриндори далолатнома жойлаштирилган кундан эътиборан 10 иш куни ичида унда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант совриндорининг тушунтиришлари ва ҳужжатлари кўриб чиқилгач, ишчи орган ўрганиш материалларини танлов комиссиясига киритади. Танлов комиссияси грант маблағларини қайтариш учун асослар мавжудлиги ва қайтарилиши лозим бўлган маблағ миқдори тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссиясининг қарори асосида ишчи орган қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида грант совриндорига маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида талабнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномада маблағларни қайтариш асослари, уларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қайтарилиши лозим бўлган сумма, маблағларни ўтказиш учун ҳисобварақ реквизитлари ва қайтариш муддати кўрсатилади. Ихтиёрий қайтариш муддати талабнома олинган кундан эътиборан камида 10 иш кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант совриндори талабномада белгиланган муддатда маблағларни қайтармаган тақдирда, ишчи орган маблағларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) грант совриндорига боғлиқ бўлмаган, фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар бўлиб, улар грант шартномасида белгиланган муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришилмаслигига бевосита сабаб бўлган тақдирда, кўрсаткичларга эришилмаганлиги грант маблағларини қайтариш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант совриндори енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юзага келган кундан эътиборан 5 иш куни ичида бу ҳақда ишчи органни махсус платформа орқали хабардор қилади ҳамда ҳолатларни ва уларнинг лойиҳа ижросига таъсирини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) сабабли мақсадли кўрсаткичларга эришилмаган тақдирда, грант совриндори томонидан лойиҳа мақсадлари учун сарфлангани ҳужжатлар билан тасдиқланган маблағлар қайтариб олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Танлов иштирокчиси танлов жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда, танлов комиссияси томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғига асосан апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун беш нафар аъзодан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш апелляция шикояти келиб тушган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Апелляция комиссияси таркиби апелляция берилган танлов жараёнида иштирок этмаган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов иштирокчиси шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш санаси ва жойи тўғрисида танлов иштирокчисини камида 3 иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция шикоятини қаноатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қабул қилинган қарор апелляция шикоятини берган танлов иштирокчисига ёзма шаклда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддати шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Танлов иштирокчиси Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Танловнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида лойиҳалар тақдимоти танлов ташкилотчилари томонидан ижтимоий тармоқлар ва бошқа ахборот ресурслари орқали жонли эфирда узатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жонли эфирни ташкил этишда шахсга доир маълумотлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Танлов натижалари, шу жумладан грант совриндорлари рўйхати, тақдирлаш маросимида эълон қилинган кундан эътиборан 2 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг расмий веб-сайтида, махсус платформада ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Танловни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар архив иши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасида грант ажратиш тартиби бўйича танловда қатнашиш учун ариза шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза берувчи ҳақида маълумот

1. Ариза берувчи тоифаси:

□ нодавлат юридик шахс (нодавлат нотижорат ташкилоти бундан мустасно);

□ якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс;

□ ижодий жамоа.

2. Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)

3. Ариза берувчи (жамоа етакчиси)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, телефон рақами ва электрон почтаси

4. Барча жамоа аъзоларининг ЖШШИР, телефон рақами ва электрон почтаси

5. Жамоа аъзоларининг вазифалари:

□ лойиҳа раҳбари (продюсер);

□ режиссёр;

□ актёр (ижрочи);

□ бастакор (мусиқачи);

□ хореограф (рақс ижрочиси);

□ ёзувчи (сценарист, драматург);

□ рассом (дизайнер, аниматор);

□ педагог (тренер);

□ дастурчи (сунъий интеллект мутахассиси);

□ бошқа.

6. Ариза берувчи фаолият юритаётган ҳудуд (вилоят)

7. Ариза берувчи ва жамоа аъзоларининг соҳадаги тажрибаси (портфолио) — юклаш ёки унга ҳавола

Лойиҳа тўғрисида маълумот

8. Грант йўналиши:

□ театр, цирк, мусиқа, рақс, номоддий маданий мерос, кино ва анимация ҳамда маданият таълими соҳасидаги лойиҳалар;

□ адабий асарлар яратиш, маданият соҳасида инклюзивлик ва ижтимоий йўналишлар;

□ стартап ва ижодий лойиҳалар;

□ инновациялар, сунъий интеллект ва рақамлаштириш.

9. Устувор мавзу (номинация) — танлов эълонида белгиланган бўлса

10. Лойиҳа номи

11. Лойиҳанинг тавсифи (мақсади, вазифалари ва долзарблиги)

12. Мақсадли аудитория ва лойиҳанинг қамрови

13. Лойиҳани амалга ошириш муддати ва календар режаси

14. Сўралаётган грант миқдори (сўмда)

15. Лойиҳа сметаси (харажатлар тақсимоти) — юклаш

16. Ўз маблағлари ва бошқа манбалардан жалб қилинган маблағлар миқдори (мавжуд бўлса)

17. Кутилаётган натижалар ва таклиф этилаётган муҳим самарадорлик кўрсаткичлари

18. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган)

19. Лойиҳанинг тақдимоти (ПДФ шаклида) — юклаш ёки унга ҳавола

20. Лойиҳа намунаси (сценарий, қўлёзма, партитура, эскиз, прототип ва бошқалар) — юклаш ёки унга ҳавола

21. Ҳамкор ташкилотларнинг ҳамкорлик (кафолат) хатлари (мавжуд бўлса) — юклаш

22. Лойиҳанинг логотипи ёки визуал материаллари (мавжуд бўлса) — юклаш

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 10/26/3972/1117-сон)