11.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3971
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 11.11.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3971
Кучга кириш санаси
12.11.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3971]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сон «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банки раиси Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 10 августдаги 25-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида фонд биржасининг тегишли майдончаси ва инвестиция воситачисининг электрон платформасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомалада бўлиши тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агент-банк — банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан мазкур Низом доирасида хизмат кўрсатиш учун танланган банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий актив — ваколатли давлат органи томонидан муомалага маъқулланган, Марказий депозитарий томонидан молиявий воситани ҳисобга қўйиш учун таъминот сифатида фойдаланиладиган хорижий қимматли қоғоз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварағи — Марказий депозитарий ва инвестиция воситачисининг ёхуд хорижий ҳисобга олувчи ташкилоти ва хорижий инвестиция воситачисининг қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларни сақлаш, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаси — оммавий ва ошкора биржа савдоларини олдиндан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган қоидалар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали қимматли қоғозлар савдоси учун шароитлар яратиб берувчи, Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржасининг тегишли майдончаси — молиявий воситалар муомаласи учун мўлжалланган фонд биржасининг алоҳида савдо майдончаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция воситачиси фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачисининг электрон платформаси — инвестиция воситачиси томонидан қўлланиладиган, фойдаланувчиларнинг ўзаро алоқасини, электрон шаклда ахборот алмашинувини таъминлайдиган ҳамда хорижий қимматли қоғозлар муомаласи жараёнида савдо интерфейсини тақдим этадиган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамланган ҳисобварақ — қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар учун инвестиция воситачисининг мижозларига тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақ бўлиб, унда ҳисобга олиш, назорат қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида бир нечта мижозлар, иштирокчилар ёки операцияларнинг пул маблағлари бирлаштирилади (жамланади). Жамланган ҳисобварақ пул маблағларининг умумий суммасини ҳисобга олади ҳамда ҳар бир иштирокчига тегишли улушлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кастодиан — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, мижозларнинг қимматли қоғозлари ва пул маблағларини ҳисобга олиш, уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлаш, мижозларнинг қимматли қоғозларини сақлаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олиш функцияларини амалга оширувчи молиявий ташкилот, шу жумладан банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиринг ва ҳисоб-китоблар — фонд биржасининг тегишли майдончаси, хорижий савдо майдончаси ёки инвестиция воситачисининг электрон платформасида рўйхатга олинган хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар бўйича битимларга оид тарафларнинг мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ўзаро ҳисобга олиш, шу жумладан хорижий қимматли қоғозлар, молиявий воситаларни ва пул маблағларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий — депо ҳисобварақлари бўйича қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларни сақлашнинг, ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва уларнинг ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий восита — Марказий депозитарий томонидан базавий актив асосида ҳисобга қўйилган, индивидуал идентификация рақамига эга бўлган ҳамда фонд биржасининг тегишли майдончаси ёки инвестиция воситачисининг электрон платформасида муомалада бўлиш учун мўлжалланган қимматли қоғоз. Бунда Марказий депозитарий томонидан ҳисобга олинаётган вақтда молиявий воситанинг бир бирлиги базавий активнинг бир бирлигига мос келиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича хорижий ваколатли орган (бундан буён матнда хорижий ваколатли орган деб юритилади) — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомалага рухсат этилган хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) — капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида муомалада бўлиши ваколатли давлат органи томонидан маъқулланган хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар муомаласини ташкил этиш ташаббускори (бундан буён матнда ташаббускор деб юритилади) — хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг муомаласини ташаббус қилувчи инвестиция воситачиси, банк, шу жумладан чет эллик номинал сақловчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган эгаси — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек Марказий депозитарий ва хорижий ҳисоб ташкилоти ҳисоб тизимида, шу жумладан номинал сақловчи орқали хорижий қимматли қоғоз ёки молиявий воситага бўлган ҳуқуқлар унинг номига ҳисобга олинадиган инвестиция воситачиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тан олинган хорижий юрисдикция — Капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3493, 2024 йил 29 январь) 2-иловасида кўрсатилган хорижий юрисдикция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик ҳисобварағи — Марказий депозитарийнинг тан олинган хорижий юрисдикциялардаги банклар, кастодианлар, халқаро ва миллий марказий депозитарийларда очилган ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий эмитент — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қонунчилигига мувофиқ хорижий қимматли қоғозларни чиқарган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ҳисобга олувчи ташкилот — тан олинган хорижий юрисдикциянинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган хорижий инвестиция воситачиси, қимматли қоғозларнинг хорижий ёки халқаро марказий депозитарийси, глобал кастодиан, кастодиан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестиция воситачиси — инвестиция воситачиси ёки брокери сифатида фаолият юритувчи, тан олинган хорижий юрисдикциядаги қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий савдо майдончаси — хорижий фонд биржаси ёки фаолияти хорижий фонд биржаси ёхуд хорижий ваколатли орган томонидан тартибга солинадиган биржадан ташқари савдо майдончаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар — хорижий фонд индексларига киритилган акциялар, хорижий компаниялар облигациялари ва хорижий давлат облигациялари, савдо қилинадиган биржа фондлари (ETF), индекс фондларининг қимматли қоғозлари, шунингдек хорижий компанияларнинг депозитар тилхатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик номинал сақловчи — профессионал фаолиятни амалга ошириш ваколатига эга бўлган хорижий инвестиция воситачиси, хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган эгалари номидан ва уларнинг топшириғига биноан ҳаракатларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ваколатли давлат органи томонидан тартибга солинадиган хорижий биржалардаги савдолар натижасига кўра хорижий ёки халқаро қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ҳисоб-китоблари асосида рўйхатга олинган эгалар учун қимматли қоғозлар ва пул маблағлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган эгалари номидан ёки уларнинг топшириғига биноан қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ўтказиш, рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва (ёки) тасдиқлашни амалга оширувчи чет эллик номинал сақловчи ёки шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи қуйидаги йўллар билан ташкил этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фонд биржаси майдончасида ва инвестиция воситачисининг электрон платформасида молиявий воситаларнинг муомалада бўлишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлар билан савдоларга киришни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестиция воситачилари, хорижий инвестиция воситачилари хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласини ташкил этиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий ва фонд биржасининг мазкур Низом доирасидаги операцияларни амалга ошириш учун махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг муомаласи улар ваколатли давлат органи томонидан Реестрга киритилганидан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом доирасида хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларни қарз маблағлари ҳисобидан сотиб олишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қилишдан ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан (конвертациядан ташқари) олинган чет эл валютасидаги ўз маблағлари ҳисобидан хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларни сотиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операцияларни амалга оширишга мазкур Низомнинг 1-иловасида тасдиқланган тартибга мувофиқ малакали инвесторлар деб эътироф этилган жисмоний ва юридик шахслар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг ҳисоби ва муомаласи, шунингдек уларнинг фонд биржаси тегишли майдончаси ҳамда инвестиция воситачисининг электрон платформасида муомалада бўлиши билан боғлиқ тўловлар ва ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги «Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-254-сон Фармони билан тасдиқланган «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича чет эл валютасида ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш қоидаларида белгиланган тартибда чет эл валютасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операциялардан олинган даромадларга солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида молиявий воситаларнинг муомаласи ушбу Низом ҳамда қимматли қоғозлар бозори, валютани тартибга солиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бунда молиявий инструментларнинг мажбуриятлар билан чекланиши ва юкланишини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган қимматли қоғозлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инвестиция воситачиси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган, мазкур Низомда тартибга солинмаган хизматлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реестрга киритиш учун хорижий қимматли қоғозлар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган хорижий қимматли қоғозларнинг турларидан бирига мансуб бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент ва хорижий қимматли қоғоз тан олинган хорижий юрисдикцияда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро идентификация рақамига (ISIN) ёки уни идентификация қилиш имконини берувчи бошқа расмий идентификаторга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар охирги тўлиқ якунланган календар йил якунлари бўйича листингга киритилган қимматли қоғозларнинг умумий капиталлашуви камида 1 триллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган хорижий савдо майдончасининг листингда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий актив сифатида фойдаланиладиган хорижий қимматли қоғоз Марказий депозитарийнинг вакиллик ҳисобварағи очилган хорижий ҳисобга олувчи ташкилот томонидан ҳисобга олиш ва сақлаш учун қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хорижий қимматли қоғозларни Реестрга киритиш учун Ташаббускор ваколатли давлат органига ёзма ёки унинг электрон почта манзилига электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташаббускор ваколатли давлат органига ариза бергунига қадар Марказий депозитарий билан депозитар хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускор ва хорижий инвестиция воситачисининг номи (хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлар билан савдоларга киришни ташкил этишда), уларнинг махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари реестридаги идентификация маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғознинг тури, эмитентнинг тўлиқ номи, эмитент юрисдикцияси ва қимматли қоғоз рўйхатдан ўтказилган юрисдикция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғознинг халқаро идентификатори (ISIN) ёки хорижий қимматли қоғознинг бошқа расмий идентификатори, тикери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
листингида хорижий қимматли қоғоз бўлган хорижий савдо майдончаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий савдо майдончасида муомалага киритиш учун ариза берилаётган хорижий қимматли қоғозларнинг чекланган сони ва умумий ҳажми (пул ифодасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий восита учун базавий актив сифатида фойдаланиш учун хорижий қимматли қоғозларининг сони ва умумий ҳажми (пул ифодасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар орқали хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласини ташкил этиш режалаштирилаётган хорижий савдо майдончаси, фонд биржаси майдончаси, инвестиция воситачисининг электрон платформаси, хорижий инвестиция воситачисининг электрон платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар тўғрисидаги расмий очиқ ахборот манбайига, шу жумладан эмитентнинг, савдо майдончаси ёки хорижий ваколатли органнинг веб-сайтидаги ахборотга ҳавола.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлар билан савдоларга киришни ташкил этишда Ташаббускор ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон платформалар интеграциясини, шунингдек, ҳисобварақ очиш, хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳамда хорижий қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртманомаларни қабул қилишни назарда тутувчи хорижий инвестиция воситачиси билан тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускор томонидан хорижий инвестиция воситачисида пул маблағларини ҳисобга олиш учун жамланган ҳисобварақ ва рўйхатга олинган эгаларининг хорижий қимматли қоғозларини ҳисобга олиш учун номинал ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли давлат органи ташаббускорнинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда хорижий қимматли қоғозлар Реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида муомалага киритиладиган қимматли қоғозлар ва молиявий инструментлар ҳажми ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) билан келишилади. Бунда ташаббускорнинг аризасини кўриб чиқиш муддати Марказий банк билан келишиш даврига, бироқ 10 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк билан келишиш жараёнида Ташаббускорга хорижий қимматли қоғозлар ва (ёки) молиявий воситаларни муомалага киритишнинг режалаштирилган ҳажмини камайтириш (кўпайтириш) таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Реестрга киритиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускор мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабга жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада атайин нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар ҳажми Марказий банк билан келишилмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Реестрга киритиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақда ташаббускорга хабарнома юборилади. Реестрга киритилиши рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилади. Рад этиш асослари бартараф этилганидан кейин ташаббускор такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин ҳамда унинг аризаси умумий тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хорижий қимматли қоғозлар Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Реестрга киритилади. Реестрга киритилган сана хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласига рухсат берилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Реестр ваколатли давлат органи томонидан электрон шаклда юритилади ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Реестрда камида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғознинг тури ва номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғознинг ИСИН рақами ёки хорижий қимматли қоғознинг бошқа расмий идентификатори, тикери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитентнинг ва хорижий қимматли қоғознинг юрисдикцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестиция воситасининг номи (хорижий савдо майдончасида савдоларга кириш ташкил этилган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлари ва молиявий воситаларининг муомаласи ташкил этиладиган хорижий савдо майдончаси, фонд биржаси майдончаси, инвестиция воситачисининг электрон платформаси, хорижий инвестиция воситачисининг электрон платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорга хорижий савдо майдончасида муомалани ташкил этиш учун рухсат этилган хорижий қимматли қоғозларининг чекланган сони ва умумий ҳажми (пул ифодасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий актив сифатида фойдаланишга рухсат этилган хорижий қимматли қоғозлар сони ва унга мос келадиган молиявий восита ва унинг идентификатори сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғоз Реестрга киритилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар ёки молиявий воситалар айланмаси фаоллигининг жорий ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар муомала тўхтатилган бўлса — хорижий қимматли қоғоз ёки молиявий воситалар муомаласи тўхтатилган сана, тўхтатиш учун асос кўрсатилган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташаббускор қимматли қоғознинг ҳуқуқий мақоми, листинги, идентификация маълумотлари ёки қимматли қоғознинг Реестрда бўлиши имкониятига таъсир этувчи бошқа муҳим ҳолатлар ўзгарганлигини билган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ва Марказий депозитарийни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Реестрга ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келган тақдирда ташаббускор ваколатли давлат органига ўзгартиришлар сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли буюртманома беради. Бундай буюртманома ваколатли давлат органи томонидан Реестрга хорижий қимматли қоғоз бўйича ариза кўриб чиқишдагидек тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фонд биржасининг тегишли майдончасида ва инвестиция воситачисининг электрон платформасида молиявий воситалар муомаласини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хорижий қимматли қоғозлар Реестрга киритилгандан сўнг, ташаббускор хорижий қимматли қоғозларни Реестрга киритилган турлар ва миқдорларда Марказий депозитарийнинг хорижий юрисдикциядаги вакиллик ҳисобварағига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хорижий юрисдикциядаги Марказий депозитарийнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилган хорижий қимматли қоғозлар Марказий депозитарий томонидан Марказий депозитарийнинг ҳисоб тизимида тегишли молиявий воситаларни тавсифлаш учун базавий актив сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Марказий депозитарий ўз ҳисобга олиш тизимида хорижий қимматли қоғозлар ёзувини яратади, уларга ички кодлар беради ва Ташаббускорнинг депо ҳисобварағида зарур миқдордаги молиявий воситаларни акс эттиради ва кейинги иш кунидан кечиктирмай қуйидагиларни юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорга — молиявий воситалар бўйича депо ҳисобварағидан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органига — молиявий воситаларни ҳисобга ўтказиш жараёни якунлангани тўғрисида хабарнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржасига — савдоларга рухсат этилган молиявий воситалар рўйхатларига киритиш учун молиявий воситалар маълумотлари мавжуд бўлган маълумотларни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Молиявий воситалар савдо тизимига киритилганидан сўнг, тегишли молиявий воситалар билан фонд биржасининг тегишли майдончасида ва инвестиция воситачисининг электрон платформасида битимлар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Молиявий воситалар муомаласи бўйича битимларни амалга ошириш учун инвестиция воситачиси Марказий депозитарийнинг агент-банкида алоҳида валюта ҳисобварағини очади, унда чет эл валютасидаги пул маблағларининг алоҳида ҳисобга олиниши ва сақланиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жисмоний шахслар молиявий воситаларни сотиб олиш учун чет эл валютасидаги маблағларни инвестиция воситачисининг агент-банкда очилган валюта ҳисобварағига банк-агентнинг бўлинмалари ёки филиалларида нақд пул шаклида киритадилар ёки банклардаги ўз ҳисобварақларидан инвестиция воситачисининг юқорида кўрсатилган ҳисобварағига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестиция воситачиси жисмоний шахслардан нақд пул маблағларини кассаларда ёки нотариуслар орқали қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Молиявий воситалар муомаласи доирасида ҳисобга олиш ва депозитар хизмат кўрсатиш Марказий депозитарий томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Муомалада бўлган молиявий воситаларни таъминловчи базавий активлар уларнинг тегишли молиявий воситалари бекор қилинмагунча Марказий депозитарийнинг хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдаги ҳисобварағидан чиқариб олиниши, гаровга қўйилиши ёки молиявий восита эгаларининг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда тасарруф этилиши мумкин эмас, бундан хорижий эмитентнинг корпоратив ҳаракатлари ва қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказий депозитарий муомаладаги молиявий воситалар сони билан уларни таъминловчи базавий активлар сонининг мувофиқлигини мунтазам солиштириб боради. Номувофиқлик аниқланган тақдирда, Марказий депозитарий бу ҳақда ваколатли давлат органини ва ташаббускорни дарҳол хабардор қилади ҳамда номувофиқлик бартараф этилгунига қадар тегишли молиявий воситалар билан янги битимлар тузилишини чеклаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек фонд биржасининг тегишли майдончасида ва инвестиция воситачисининг электрон платформасида савдо қилинадиган молиявий воситалар бўйича даромадларни тўлаш ва сўндириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Молиявий воситалар билан операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар Марказий депозитарий томонидан корпоратив қимматли қоғозлар билан битимлар якунлари бўйича ҳисоб-китобларни (клирингни) амалга оширишда Марказий депозитарий томонидан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Молиявий воситалар билан битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий депозитарий агент-банкда чет эл валютасида алоҳида банк ҳисобварағини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Агент-банк кўрсатилган ҳисобварақлар бўйича маблағлар ҳаракатига оид ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли давлат органига тақдим этиши шарт. Бунда трансчегаравий валюта операциялари тўғрисидаги маълумотлар агент-банк томонидан Марказий банкнинг «Валюта операциялари ҳисобини юритиш» (FERUz) ахборот тизимида операция амалга оширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Марказий депозитарий молиявий воситаларни ҳисобга олиш ва сақлашни, шунингдек, молиявий воситалар билан тузилган битимлар натижаларига кўра чет эл валютасидаги ҳисоб-китобларни агент-банк орқали амалга оширишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Молиявий воситалар бўйича даромадларнинг тўланиши ва сўндирилишини ташкил этиш учун хорижий ҳисобга олувчи ташкилот Марказий депозитарийга тегишли хабарнома юборади, Марказий депозитарий ушбу хабарнома асосида рўйхатдан ўтган молиявий воситалар эгаларининг рўйхатини хабарномада кўрсатилган сана бўйича шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Марказий депозитарий пул маблағлари келиб тушгандан кейин ва тўловларни амалга ошириш бошлангунга қадар агент-банкда рўйхатга киритилган эгаларга шахсий валюта ҳисобварақларини очади ва уларга тегишли пул маблағларини ўтказишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Шахсий валюта ҳисобварақлари рўйхатга олинган эгалари томонидан Марказий депозитарийнинг мобил иловаси ёрдамида масофадан туриб бошқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Молиявий воситалар муомаласи доирасида ҳисобга олиш ва депозитар хизмат кўрсатиш Марказий депозитарий томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлар билан савдоларга киришни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлари билан савдоларга киришни ташкил этиш хорижий инвестиция воситачиси билан биргаликда инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлари билан савдоларга киришни ташкил этишда иштирок этувчи инвестиция воситачисининг электрон платформаси ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачилари хорижий қимматли қоғозлар муомаласини ташкил этиш учун инвестиция воситачиларининг электрон платформалари сифатида ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ўз ахборот тизимларидан ёки тузилган шартнома асосида учинчи шахсларнинг ахборот тизимларидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали хорижий савдо майдончасида хорижий қимматли қоғозлар билан савдоларга киришни ташкил этиш бўйича операцияларни бошлаш учун инвестиция воситачиси, шу жумладан хорижий инвестиция воситачиси Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси ва хорижий инвестиция воситачиси ўртасида электрон платформалар интеграциясини, шунингдек ҳисобварақ очиш, хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳамда хорижий қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун буюртманомаларни қабул қилишни назарда тутувчи шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси томонидан хорижий инвестиция воситачисида пул маблағларини ҳисобга олиш бўйича жамланган ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси томонидан хорижий инвестиция воситачисида хорижий қимматли қоғозларни ҳисобга олиш бўйича номинал сақловчи ҳисобварағи очилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Хорижий қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш учун инвестиция воситачиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкда рўйхатга олинган эгаларининг чет эл валютасидаги пул маблағлари алоҳида ҳисобга олиниши ва сақланиши таъминланадиган алоҳида валюта ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар эгасининг ёки у ваколат берган шахснинг топшириғига биноан ҳисобини юритиш ва операцияларни амалга ошириш, шунингдек хорижий қимматли қоғозларнинг ҳақиқий эгаси бўлмасдан туриб, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва тасдиқлаш учун хорижий қимматли қоғозлар номинал сақловчисининг чет эл инвестиция воситачисидаги ҳисобварағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Махсус ҳуқуқий режим доирасида инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинган эгаларининг пул маблағларини хорижий инвестиция воситачисида очилган жамланган ҳисобвараққа ўтказиш ташқи савдо операцияси сифатида таснифланмайди. Мазкур ўтказмалар хизмат кўрсатувчи тижорат банклари томонидан инвестиция воситачисининг топшириғи асосида шартномаларни (контрактларни) «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш талабисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Рўйхатга олинган эгаси учун депо ҳисобварағи очишда инвестиция воситачиси шартномалар тузишда унинг малака талабларига мувофиқлигини текширишдан ташқари (қонунчиликда талаб қилинган ҳолларда), унинг ишончлилигини Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилигига ва жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ФАТФ тавсияларига мувофиқ текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Инвестиция воситачиси рўйхатга олинган эга билан шартномани ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорида мижозларни масофавий рақамли идентификациялашдан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Агар хорижий савдо майдончасининг қоидалари битим тузиш ва қимматли қоғозлар эгасининг амалда ўзгариши ўртасида вақтинчалик узилиш мавжудлигини назарда тутса, битим тузиш натижаси инвестиция воситачисининг электрон платформасида дарҳол акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Инвестиция воситачиси электрон платформада ҳар бир рўйхатга олинган эгасининг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши, рўйхатга олинган эгаси билан тузилган шартномага мувофиқ қимматли қоғозлар билан битимлар ва операцияларни амалга ошириши, шунингдек амалга оширилган битимлар ва операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Инвестиция воситачиси электрон платформада қонунчиликда тақиқланган ҳаракатлар содир этилганлиги тўғрисидаги ҳар қандай аниқланган фактлар ёки шубҳалар ҳақида ваколатли давлат органини дарҳол хабардор қилиши, шунингдек унинг сўровига кўра текширувлар ўтказиш учун барча зарур ахборотни ва тизимлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ваколатли давлат органи инвестиция воситачисининг электрон платформадаги фаолияти устидан назоратни, шу жумладан текширувлар ўтказишни, савдоларни ва мониторинг тизимларини манипуляцияга йўл қўймаслик талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилишни амалга оширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Инвестиция воситачисининг электрон платформасида муомалада бўлган хорижий қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни, шунингдек улар бўйича даромадларни тўлаш ва сўндиришни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Хорижий савдо майдончасида муомалада бўлган хорижий қимматли қоғозлар билан инвестиция воситачисининг электрон платформасида амалга оширилган операциялар бўйича клиринг ва ҳисоб-китоблар тегишли хорижий юрисдикциянинг белгиланган қоидалари ва қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Номинал сақловчи сифатида иш юритувчи хорижий инвестиция воситачиси хорижий қимматли қоғозларни сотиш, улар бўйича даромадларни тўлаш ва уларни сўндиришдан келиб тушган пул маблағларининг рўйхатга олинган эгалар учун номинал сақловчи сифатида иштирок этувчи инвестиция воситачиси фойдасига қабул қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси кўрсатилган пул маблағларининг ҳисобини ҳар бир рўйхатга олинган эга кесимида юритади. Бунда пул маблағларининг келиб тушиши тўғрисидаги ахборот ва уларнинг ҳисоби инвестиция воситачисининг электрон платформасида ҳар бир рўйхатга олинган эга кесимида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Хорижий қимматли қоғозларни сотиш, улар бўйича даромадларни тўлаш ва уларни сўндиришдан пул маблағлари келиб тушганидан кейин инвестиция воситачиси рўйхатга олинган эгасининг ҳисобига киритилган пул маблағлари тўғрисидаги ахборотнинг ўз электрон платформасида акс эттирилишини таъминлайди ҳамда маблағлар ҳисобга киритилган кундан эътиборан бир иш куни ичида рўйхатга олинган эгага тегишли хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган пул маблағлари рўйхатга олинган эга томонидан хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланилиши, инвестиция воситачисининг ҳисобварағида сақланиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда очилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига ёки банк карталарига чиқариб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Инвестиция воситачисининг электрон платформаси рўйхатга олинган эгаси томонидан пул маблағларини кунига камида бир марта ечиб олиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Рўйхатга олинган эга инвестиция воситачисининг электрон платформаси орқали пул маблағларини чет эл валютасида чиқариб олаётганда тегишли пул маблағлари суммаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестиция воситачисида очилган жамланган ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади ҳамда инвестиция воситачисининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган банкда очилган банк ҳисобварағига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағидан рўйхатга олинган эгага унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда очилган чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига ёки банк карталарига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинган эгасининг пул маблағларини чиқариб олиш тўғрисидаги топшириғини бажариш муддати уч банк кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агар рўйхатга олинган эга пул маблағларини чиқариб олиш тўғрисида топшириқ берган кундан эътиборан беш иш куни ўтганидан кейин пул маблағлари инвестиция воситачисининг банк ҳисобварағига келиб тушмаса, инвестиция воситачиси ўз маблағлари ҳисобидан тегишли пул суммасининг рўйхатга олинган эгасининг ҳисобварағига ўтказилишини таъминлаши, сўнгра хорижий инвестиция воситачиси билан ҳисоб-китобларни тартибга солиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги талаб пул маблағлари рўйхатга олинган эгасининг ҳисобварағи хорижий инвестиция воситачиси ёки хорижий савдо майдончаси томонидан рўйхатга олинган эгасининг ўз ҳаракатлари, санкциявий чекловлар, хорижий ваколатли органлар ёки судларнинг қарорлари муносабати билан блокланганлиги сабабли келиб тушмаган ҳолларда қўлланилмайди. Бундай ҳолда инвестиция воситачиси бир иш куни ичида рўйхатга олинган эгасини ва ваколатли давлат органини сабабини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Хорижий савдо майдончасида муомалада бўлган хорижий қимматли қоғозлар бўйича корпоратив ҳаракатлар амалга оширилганда инвестиция воситачиси чет эллик номинал сақловчи сифатидаги хорижий инвестиция воситачиси билан биргаликда ушбу ҳаракатларнинг рўйхатга олинган эгалар фойдасига ижро этилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Инвестиция воситачисининг электрон платформасида хорижий эмитентларнинг корпоратив ҳаракатлари натижасида шаклланган, хорижий савдо майдончасида муомалада бўлган хорижий қимматли қоғозларнинг каср қисмларини ҳисобга олишга йўл қўйилади. Бунда рўйхатга олинган эгада кўрсатилган каср қисмларга мутаносиб мулкий ҳуқуқлар сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Низомнинг 58-бандида кўрсатилган ҳолларда рўйхатга олинган эгага беш иш куни мобайнида хорижий қимматли қоғознинг етишмаётган қисмини фақат уни бутун бирликкача яхлитлаш мақсадида сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Кўрсатилган муддат тугагач, яхлитланмаган каср қисми инвестиция воситачиси томонидан кейинги иш кунида бозор қиймати бўйича автоматик равишда сотилиши ва тушган пул маблағлари рўйхатга олинган эгасининг ҳисобварағига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг муомаласини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ваколатли давлат органи хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг муомаласини, шу жумладан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозларнинг хорижий савдо майдончасидаги муомаласи тўхтатиб турилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий актив ҳисобланган хорижий қимматли қоғозларни ҳисобга олиш ёки сақлашга тўсқинлик қилувчи, шунингдек уларнинг бозор котировкасини аниқлаш имконсиз бўлган ҳолатлар юзага келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий активлар сони билан муомаладаги молиявий воситалар сони ўртасида номувофиқлик аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаси ёки инвестиция воситачисининг электрон платформасида ахборот хавфсизлиги, ҳисоб-китоблар ёки бозор яхлитлигига жиддий хавф туғдирувчи техник носозлик юзага келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик бузилиши, бозорни манипуляция қилиш ёки инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига бевосита хавф туғдирувчи бошқа ҳолатлар аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда тўхтатиб туриш асоси, бошланиш санаси, муддати, ушбу даврда йўл қўйиладиган операциялар ва муомалани тиклаш шартлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ваколатли давлат органи қарор қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида фонд биржаси ва Марказий депозитарийни хабардор қилади ҳамда бу ҳақида ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Инвестиция воситачиси хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар муомаласи тўхтатиб турилганлиги ҳақида рўйхатга олинган эгаларни ваколатли давлат органининг тегишли қарори эълон қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида хабардор қилиши шарт. Инвестиция воситачиси томонидан рўйхатга олинган эгаларга ёзма (қоғоз ёки электрон) шаклда шахсийлаштирилган хабарнома юборилганлиги факти, юбориш факти тўғрисидаги ахборот сақланган ҳолда, қабул қилувчилар томонидан ушбу хабарноманинг ўқилганлик мақомидан қатъи назар, мазкур талабнинг бажарилиши деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ваколатли давлат органи бозор иштирокчилари томонидан мазкур молиявий восита бўйича операцияларни якунлаш ва якуний инвестиция қарорларини қабул қилиш учун ўтиш даврини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш даврини белгилаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди, унда ўтиш даврининг муддатлари (бошланиш ва тугаш саналари) ҳамда йўл қўйиладиган операциялар рўйхати кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қарорни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржаси ва Марказий депозитарийга хабарнома юборади ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ўтиш даври доирасида фонд биржаси, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларга «муомаласи чекланган» махсус мақомини беради, шунингдек операцияларни амалга оширишнинг функционал имкониятларини чеклайди ва белгиланган режимга мувофиқ назорат механизмларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Тўхтатиб туриш эълон қилинган санадан бошлаб ёки ўтиш даври тугаганидан кейин фонд биржасида ва инвестиция воситачиларининг электрон платформаларида тегишли хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан битимлар тузиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Қуйидаги ҳолларда хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг муомаласи тўхтатилиши ва тегишли хорижий қимматли қоғозлар ҳамда молиявий воситалар Реестрдан чиқарилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббускорнинг аризасига кўра ёки ташаббускор махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилганда, агар ушбу хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар бўйича бошқа ташаббускор аниқланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар чиқарилиши бекор қилинганда, сўндирилганда ёки хорижий савдо майдончасидаги муомаласи тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат олиш учун атайин нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомалани тўхтатиб туришга сабаб бўлган қонунчилик бузилишлари ёки номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ваколатли давлат органининг муомалани тўхтатиш тўғрисидаги қарорида эгаларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган ҳолда хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар бўйича мажбуриятлар ижросини якунлаш тартиби ва муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Ваколатли давлат органи муомала тўхтатилганлиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида Реестрга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Муомаласи тўхтатилган хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан битимлар тузиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Мониторинг ва ахборот тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Инвестиция воситачилари ва фонд биржаси ҳар ойда кейинги ойнинг бешинчи санасидан кечиктирмай ваколатли давлат органига ушбу Низом доирасида амалга оширилган операциялар тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида фонд биржаси, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачиларидан мазкур Низом талабларига риоя этилишини текшириш учун зарур бўлган ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда олишга ҳақли. Ахборот тизимларига кириш ёки электрон маълумот алмашиш ахборот хавфсизлиги, банк сири, қимматли қоғозлар бозори ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Фонд биржаси, Марказий депозитарий ва инвестиция воситачилари мазкур Низом доирасидаги операциялар тўғрисидаги ахборот, ҳужжатлар ва электрон қайдларнинг қонунчиликда белгиланган муддатларда бут сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Манфаатдор шахслар ваколатли давлат органининг мазкур Низом доирасида қабул қилинган қарорлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малакали инвестор мақомини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операцияларни амалга оширишга рухсат бериш учун жисмоний шахс ёки юридик шахсни малакали инвестор тоифасига киритиш мезонлари, малакали инвестор мақомини бериш ва бекор қилиш тартиби, шунингдек мазкур мақомнинг белгиланиши муносабати билан қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Малакали инвестор мақомини бериш жисмоний ва юридик шахсда билим, тажриба ва капитал мавжудлигини тасдиқлайди, шунингдек мазкур шахс томонидан хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан боғлиқ операцияларга доир инвестиция қарорларининг онгли равишда қабул қилинишини ҳамда унинг тегишли молиявий таваккалчиликларга розилигини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Тартиб мақсадлари учун қуйидаги тушунчалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция воситачиси — Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ берилган лицензия асосида мижозлар номидан ва уларнинг ҳисобидан брокерлик, депозитарий, андеррайтинг хизматларини кўрсатувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали инвестор — ушбу Тартибда белгиланган мезонларга мувофиқ бўлган ва белгиланган тартибда малакали инвестор деб эътироф этилган, хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операцияларни амалга ошириш имконияти бериладиган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакасиз инвестор — малакали инвестор мезонларига мос келмайдиган ёки мазкур Тартибга мувофиқ малакали инвестор деб тан олинмаган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорида операцияларни амалга оширувчи ёки қимматли қоғозлар бозорида хизматлар кўрсатиш учун инвестиция воситачиси билан шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови — мижознинг қимматли қоғозлар бозорининг ишлаш тамойиллари, молиявий воситалар турлари, инвестиция рисклари ва Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари асослари ҳақидаги билимлари ва тушунчаларини баҳолаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малакали инвестор деб тан олиш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жисмоний шахс қуйидаги талабларнинг биттаси ёки бир нечтасига мувофиқ бўлган тақдирда малакали инвестор деб тан олиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) камида 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари ва (ёки) қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) охирги 12 ой давомида инвестиция воситачисининг ички ҳужжатларида белгиланган миқдор ва суммада қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан битимлар тузиш тажрибасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) молиявий бозорлар соҳасида CFA (Chartered Financial Analyst), CIIA (Certified International Investment Analyst), FRM (Financial Risk Manager) ва инвестиция воситачисининг ички ҳужжатлари билан тан олинадиган бошқа халқаро сертификатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) молия, иқтисодиёт, математика, бизнес-таҳлил, бухгалтерия ҳисоби, инвестициялар ёки молиявий ҳуқуқ соҳасида, шунингдек инвестиция воситачисининг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситалар билан битимлар тузиш, инвестиция тавсияларини тайёрлаш, инвестиция қарорларини қабул қилиш билан бевосита боғлиқ лавозимларда ва (ёки) қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш соҳасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мижознинг пул маблағлари, қимматли қоғозлари ва молиявий воситалари ҳажмини баҳолаш учун мақомни аниқлаш санасидаги мижознинг банк ҳисобварақлари, депо ҳисобварақлари, брокерлик ҳисобварақлари, индивидуал инвестиция ҳисобварақлари, шунингдек, инвестиция воситачилари, банклар, кастодианлар, хорижий брокерлар ва бошқа молиявий ташкилотлардаги бошқа ҳисобварақларидан маълумотлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг қийматини баҳолаш мақомни аниқлаш санасидаги уларнинг қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган бозор қиймати, хорижий қимматли қоғозларга нисбатан эса тан олинган хорижий фонд биржаларининг котировкалари (бозор ёпилиш нархлари) ёки етакчи ахборот-таҳлил тизимларининг («Bloomberg», «Reuters» ва маҳаллий инвестиция воситачисининг ички ҳужжатлари билан белгиланган бошқа тизимлар) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, кредит ташкилоти, суғурта ташкилоти, қайта суғурта ташкилоти, инвестиция фонди, шунингдек фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензияланиши ёки тартибга солиниши лозим бўлган бошқа молиявий ташкилот ҳисобланган юридик шахс малакали инвестор деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа юридик шахслар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлган тақдирда малакали инвестор деб эътироф этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) охирги молиявий ҳисобот маълумотларига кўра соф активлар миқдори камида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг беш юз бараварини ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) штатида молия, иқтисодиёт, математика, бизнес-таҳлил, бухгалтерия ҳисоби, инвестициялар ёки молиявий ҳуқуқ соҳасида, шунингдек инвестиция воситачисининг ички ҳужжатларида белгиланган бошқа йўналишлар бўйича олий маълумотга ҳамда молиявий ташкилотда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ходимнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) малакали инвестор деб эътироф этилган санадан олдинги бир календар йил давомида қимматли қоғозлар бозорида камида бешта битим тузганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Тартиб мақсадларида соф активлар деганда юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги қонунчилиги талабларига мувофиқ аниқланган активлари қийматидан унинг мажбуриятлари чегириб ташлангандан кейинги миқдор тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мижозга малакали инвестор мақоми берилгандан кейин қимматли қоғозларнинг бозор қиймати ўзгариши ёки бошқа бозор омиллари туфайли унинг активлари ҳажмининг камайиши унга берилган малакали инвестор мақомининг ўзгаришига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малакали инвестор мақомини ўзгартириш ёки йўқотишга фақат мижознинг аризасига кўра ёки унинг мақомини аниқлашда мижоз томонидан нотўғри ёки чалғитувчи маълумотлар тақдим этилганлиги факти аниқланган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малакали инвестор мақомини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малакали инвестор мақомини аниқлаш инвестиция воситачиси томонидан мижоз тақдим этган ахборот ва ҳужжатлар, шунингдек инвестиция воситачисида мижоз билан шартномавий муносабатлар доирасида мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малакали инвестор мақомини бериш мижозга хорижий қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар билан операцияларни амалга ошириш имконияти берилгунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инвестиция воситачиси малакали инвестор мақомини аниқлаш тартиб-таомилининг шаффофлиги, холислиги ва ҳужжатлар билан қайд этилишини, шунингдек тегишли материалларнинг ички ҳужжатларда ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жисмоний шахс малакали инвестор деб эътироф этилгунига қадар, мижозда қимматли қоғозлар бозори, молиявий воситалар турлари, инвестиция таваккалчиликлари, инвестиция портфелини шакллантириш тамойиллари ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий қоидалари тўғрисида базавий билимлар мавжудлигини тасдиқлаш учун инвестиция воситачиси мижозни ёзма ёки электрон шаклда, шу жумладан хизмат кўрсатишнинг масофавий каналларидан фойдаланган ҳолда тестдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция воситачиси тест синовининг мазмунини, ундан ўтиш мезонлари ва натижаларни қайд этиш тартибини, малакали инвесторларни ҳисобга олиш тартибини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция воситачиси малакали инвестор мақомини аниқлаш ва мижозларни тестдан ўтказиш тартиб-таомилларига доир қўшимча талабларни белгилашга, шунингдек малакали инвесторларнинг айрим молиявий воситалардан фойдаланишини уларнинг хусусияти ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда чеклашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда инвестиция воситачиси ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотдан очиқ фойдаланишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Тартибнинг 3-банди 2 — 6-кичик бандларида назарда тутилган мезонларга мос келадиган жисмоний шахслар инвестиция воситачисининг қарорига кўра малакали инвестор деб эътироф этиш мақсадида тест синовларидан озод этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тест синовидан ўтмаган тақдирда мижозга малакали инвестор мақоми берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовидан такроран ўтишга инвестиция воситачиси белгилаган тартибда ва муддатларда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестиция воситачиси мижозни унга тегишли мақом берилганлиги тўғрисида хабардор қилиши, таваккалчиликлар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиши ва қонунчилик доирасида виждонан ҳаракат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мижоз ўз мақомини аниқлаш учун зарур бўлган ишончли ахборотни тақдим этиши ва инвестиция таваккалчиликларини мустақил баҳолаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз малакали инвестор мақомини аниқлаш тартиби ва уни бериш оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар олишга, шунингдек ўз мақомини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоб ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инвестиция воситачиси ваколатли давлат органига унинг сўровига кўра малакали инвесторлар тўғрисидаги маълумотларни электрон ёки қоғоз шаклда сўровномада кўрсатилган муддатларда шахсга доир маълумотлар ва махфийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мониторинг мақсадлари учун инвестиция воситачиси ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг ўнинчи кунигача ваколатли давлат органига камида қуйидаги ахборотни ўз ичига олган жамланган ҳисоботни (шахсга доир маълумотларни ошкор этмаган ҳолда, ваколатли органнинг қонунчиликка мувофиқ сўровида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот даврида малакали инвесторлар деб тан олинган мижозлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тан олиш асослари (мезонлари) бўйича тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тан олишни рад этишлар сони ва рад этишнинг умумлаштирилган сабаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари малакали инвестор деб тан олинган шахслардан малакали инвестор мақомини қайтариб олиш ҳолатлари сони ва истисно қилишнинг умумлаштирилган асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг малакани белгилаш бўйича мурожаатлари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар (мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ҳуқуқий режим доирасида фонд биржасининг махсус майдончасида ва инвестиция воситачиларининг платформаларида муомалада бўлган молиявий воситаларга депозитар хизмат кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Базавий активларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун Марказий депозитарий тан олинган хорижий юрисдикциялардаги хорижий ҳисобга олувчи ташкилотда вакиллик ҳисобварақларини очади ва юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хорижий ҳисобга олувчи ташкилотни танлаш, вакиллик ҳисобварақларини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби Марказий депозитарийнинг ички қоидалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хорижий қимматли қоғозлар базавий актив сифатида Реестрга киритилганидан сўнг молиявий воситаларни яратиш учун Ташаббускор Марказий депозитарийга унинг шакли бўйича аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг хорижий қимматли қоғозлар Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги хабарномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозларни тавсифлаш учун маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий хорижий қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш учун зарур бўлган қўшимча ҳужжатларни сўрашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий депозитарий аризани кўриб чиққанидан ва тақдим этилган ҳужжатларни текширганидан, шунингдек хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан базавий актив бўлиб хизмат қилувчи хорижий қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарий ҳисобварағига амалда жойлаштирилганлиги тўғрисида тасдиқ олганидан сўнг Ташаббускорнинг ҳисобварағига базавий активга 1:1 нисбатда тегишли молиявий воситаларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молиявий воситалар ҳисобвараққа киритилганидан кейинги иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббускорга — молиявий восита бўйича депо ҳисобварағидан кўчирмани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органига — молиявий воситаларни ҳисобвараққа киритиш тартиб-таомили якунланганлиги тўғрисидаги хабарномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржасига — савдоларга қўйилган молиявий воситалар рўйхатига киритиш учун молиявий воситаларнинг маълумотлари билан ахборотни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаладаги молиявий воситаларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш Марказий депозитарий томонидан инвестиция воситачиларига очилган депо ҳисобварақларида ҳамда улар орқали якуний инвесторларнинг (рўйхатга олинган эгаларнинг) ҳисобварақларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Депо ҳисобварақлари эгаларининг Марказий депозитарий қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилган депо топшириқномалари, фонд биржасида тузилган битимлар бўйича клиринг натижалари, шунингдек хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан олинган корпоратив ҳаракат тўғрисидаги хабарномалар депо ҳисобварақлари бўйича депозитар операциялар учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказий депозитарий хорижий қимматли қоғозлар бўйича корпоратив ҳаракатларга хизмат кўрсатишни қуйидаги функцияларни бажариш орқали амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаларнинг рўйхатларини шакллантириш ва тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорларнинг умумий йиғилишларини ўтказишда ахборотни (кўрсатмаларни) узатиш бўйича хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар бўйича даромадларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив ҳаракатлар муносабати билан депозитар операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳужжатларини йиғиш ва узатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказий депозитарийнинг корпоратив ҳаракатларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматлари учун тўлов шартлари ва миқдорлари шартнома ҳамда Марказий депозитарий тарифлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказий депозитарий молиявий воситалар эгалари томонидан корпоратив ҳаракатлар бўйича ахборот (кўрсатмалар) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги, шунингдек унинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказий депозитарий хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан хорижий қимматли қоғозлар бўйича кутилаётган корпоратив ҳаракатлар (реестрларнинг ёпилиш саналари, акциядорларнинг умумий йиғилишлари, даромадлар (дивидендлар, фоизлар) тўловлари, қайта ташкил этиш тадбирлари ва бошқалар) тўғрисидаги ахборотни олади ва уни кейинчалик молиявий воситалар эгаларига етказиш учун инвестиция воситачиларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эгалар доирасини қайд этишни талаб қиладиган корпоратив ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида Марказий депозитарий молиявий воситалар эгаларининг рўйхатини шакллантиради. Шакллантирилган рўйхат тегишли хорижий ҳисобга олувчи ташкилотга у билан тузилган шартномада белгиланган муддатларда ва шаклларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эгаларнинг хорижий эмитентларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Марказий депозитарий:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан йиғилишнинг барча зарур материалларини (кун тартиби, бюллетен шакли, ҳисоботлар) олади ва инвестиция воситачиларига етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгалардан уларнинг инвестиция воситачилари орқали овоз бериш бўйича кўрсатмаларни (топшириқларни) йиғишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган кўрсатмаларни умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумлаштирилган кўрсатмаларни йиғилишда кейинчалик овоз бериш учун хорижий ҳисобга олувчи ташкилотга узатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз беришнинг расмий натижаларини улар олинганидан сўнг эгаларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказий депозитарий акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар билан танишиш ҳамда молиявий воситалар эгалари бўлган акциядорларнинг овозларини, овоз бериш бўйича кўрсатмаларни (топшириқларни) йиғиш учун E-VOTE электрон овоз бериш платформасидан фойдаланишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан пул маблағлари Марказий депозитарийнинг агент-банкдаги ҳисобварағига келиб тушганидан кейин Марказий депозитарий уларни рўйхатга олинган эгалар рўйхатига мувофиқ тақсимлайди ва молиявий воситалар эгаларига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дивидендлар, фоизлар ва назарда тутилган бошқа турдаги даромадлар Марказий депозитарий томонидан хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан олинган пул маблағлари доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий эмитент акцияларни майдалаш ёки йириклаштириш, қимматли қоғозларни конвертация қилиш, капиталлаштириш ва шунга ўхшаш корпоратив ҳаракатларни амалга оширганда Марказий депозитарий хорижий ҳисобга олувчи ташкилот томонидан тақдим этилган йўриқнома ва ҳисоб-китоб коэффициентлари асосида эгаларнинг депо ҳисобварақларидаги молиявий воситаларга тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хорижий қимматли қоғозларни сўндириш муддати келгунга қадар Марказий депозитарий хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан олинган хабарнома асосида уни молиявий воситалар эгаларига етказиш учун инвестиция воситачиларига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эмитент томонидан белгиланадиган ва хорижий ҳисобга олувчи ташкилотга маълум қилинадиган реестрни ёпишнинг белгиланган санасида Марказий депозитарий депо ҳисобварақларидаги ёзувлар асосида сўндиришдан олинадиган маблағларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг якуний рўйхатини (реестрини) шакллантиради. Хорижий ҳисобга олувчи ташкилотдан пул маблағларининг Марказий депозитарий ҳисобварағига киритилганлиги тўғрисида тасдиқ олинганидан сўнг Марказий депозитарий кўрсатилган маблағларни белгиланган тартибда молиявий воситалар эгаларига тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказий депозитарий хорижий ҳисобга олувчи ташкилотнинг йўриқномасига мувофиқ сўндирилган молиявий воситаларни ўз ҳисобга олиш тизимидаги барча депо ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Базавий актив бўлиб хизмат қилувчи хорижий қимматли қоғоз бекор қилинганлиги (сўндирилганлиги) тўғрисида хорижий ҳисобга олувчи ташкилотнинг хабарномаси ва кўчирмаси олинган тақдирда Марказий депозитарий тегишли хорижий қимматли қоғоз ва молиявий воситани Реестрдан чиқариш учун бир иш куни ичида бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал бозори соҳасидаги «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий қимматли қоғозларнинг муомаласи тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий қимматли қоғозлар муомаласини ташкил этишда иштирок этувчи инвестиция воситачисининг электрон платформасига қўйиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция воситачисининг электрон платформаси (бундан буён матнда платформа деб юритилади) ваколатли давлат органига ҳужжатлар тақдим этилган пайтга қадар фойдаланишга топширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция воситачиси платформа сифатида ўз ахборот тизимидан ёки шартнома асосида учинчи шахснинг ахборот тизимидан фойдаланиши мумкин. Бунда учинчи шахснинг ахборот тизими мазкур Талаблар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Платформа камида қуйидаги функционал имкониятларга эга бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозларнинг ҳар хил турларини (акциялар, облигациялар, фондлар ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар бўйича халқаро депозитарийларнинг стандартларига мувофиқ бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар бўйича аризаларни қабул қилиш ҳамда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозлар билан битимларни тегишли савдо майдончаси қоидаларида назарда тутилган режимда тузиш ва ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи учун ҳисоботлар шакллантириш имконияти билан барча операциялар ва платформа иштирокчиларининг реестрларини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва халқаро савдо, ҳисоб-китоб, тўлов тизимлари, депозитарийлар ҳамда банклар билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фақат Реестрга киритилган хорижий қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни ҳимоя қилишнинг сертификатланган воситаларини қўллаган ҳолда мижоз, маҳаллий инвестиция воситачиси ва хорижий инвестиция воситачиси ўртасида ҳимояланган ҳамда узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узатиладиган маълумотлар ва фойдаланувчилар ҳақидаги ахборотни шифрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатсиз киришдан, «хизмат кўрсатишни рад этиш» (DDoS) туридаги ҳужумлардан, шунингдек ходимлар ва учинчи шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларнинг, шу жумладан инвесторларнинг шахсий маълумотларининг яхлитлиги ва махфийлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа фойдаланувчилари ва администраторларининг ҳаракатларини қайд этиш журналларини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали ҳаракатлар ёки қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланганда, фойдаланувчилар ёки қимматли қоғозлар даражасида операцияларни тезкорлик билан чеклаш ёки тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил ахборот хавфсизлиги аудити натижаларига кўра ижобий хулосага эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Платформанинг техник инфратузилмасига қўйиладиган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформанинг ишлашини таъминлайдиган сервер ускуналари ва (ёки) маълумотларни қайта ишлаш марказлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформанинг фойдаланиш имконияти даражаси ва узлуксиз ишлаш барқарорлигини фаолият вақтининг камида 99 фоизи даражасида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни камида суткасига бир марта захира нусхалашни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Интерфейс ва фойдаланувчи киришига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олинган эгалар учун шахсий кабинетларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияларнинг, шу жумладан молиявий операцияларнинг амалга оширилганлигини аутентификация орқали тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портфел ҳолати ҳамда юборилган аризалар ва амалга оширилган битимларнинг мақоми тўғрисидаги ахборотни акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчиликлар, комиссиялар ва операцияларни амалга ошириш шартлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Платформада назорат ва ҳисобдорликка қўйиладиган талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа фаолияти тўғрисида автоматлаштирилган ҳисоботларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органига унинг сўровига асосан ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операцияларни ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги, шунингдек шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли савдо майдончаси, платформа фаолияти ва фойдаланувчиларнинг операциялари тўғрисидаги ахборотни, иштирокчилар билан ўзаро муносабатларга оид материалларни, шунингдек иш ёзишмаларини камида беш йил сақлаш. Бунда сақланиши лозим бўлган ахборот таркибида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозларнинг номи ва идентификация коди (коди мавжуд бўлмаганда тикери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий қимматли қоғозларнинг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимнинг нархи (қиймати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим амалга оширилган сана ва вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мижоз ҳақидаги маълумотлар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 10/26/3971/1118-сон)