Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг қарори, 31.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3966
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3966]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сон «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш ва божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2024 йил 10 январдаги ПҚ-15-сон «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026-26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 30 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 октябрдаги 404-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 13 октябрдаги 2026-26-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи ҳамда товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини солиқ ва божхона органларида ўзаро ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг қўшилган қиймат солиғи бўйича шахсий ҳисобварағи (бундан буён матнда шахсий ҳисобварақ деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (бундан буён матнда Солиқ қўмитаси деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот орқали солиқ тўловчининг қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) бўйича муайян маъмурий-ҳудудий бирликка нисбатан мавжуд мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан ҳисобланган ҳамда тўланган ҚҚС суммаларини, шунингдек пенялар ва жарималарни акс эттирган ҳолда бюджет тизимига тушумлар ҳисобини электрон шаклда юритадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш — солиқ тўловчи томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланган ҚҚС бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан унинг божхона органларида товарларни импорт қилишда тўланадиган ҚҚС тўловлари учун ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни импорт қилишда тўланадиган ҚҚС суммаси — солиқ тўловчи томонидан товарларни республика ҳудудига олиб киришда божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ва бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланган ҚҚС суммаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалардан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган, тузатиш киритилиши (ҳисобга олиниши) лозим бўлган солиқ суммалари ҳисобга олинган ҳолда бюджетга тўланган ҚҚС суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими (бундан буён матнда «ЎРИМВ» АТ деб юритилади) — бюджет тизими бюджетларининг бюджет жараёнини комплекс автоматлаштириш, шу жумладан бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси маъмурчилигидаги корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва бутловчи қисмларни импорт қилишда электротехника саноати корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида «БББ» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектлари, бундан давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст ҳамда қўшилган қиймат солиғи гувоҳномаси фаол бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Солиқ қўмитасидан ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш бўйича келиб тушган маблағларни фақат товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган ҚҚС учун йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш божхона органларига божхона юк декларациясини (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) тақдим этиш мобайнида солиқ тўловчи томонидан товарларни импорт қилишда тўланадиган ҚҚС суммасини шахсий ҳисобварақдаги ҚҚС бўйича ортиқча тўлов ҳисобидан ўзаро ҳисобга олиш тўғрисида божхона органига маълум қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда солиқ тўловчи БЮДни тақдим этишда унинг 47-графаси «ТУ» устунида «ВЗ» ҳарфли кодини кўрсатган ҳолда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олишни божхона органига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган БЮД келиб тушганидан сўнг Божхона қўмитаси реал вақт режимида мазкур БЮД асосида божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун талаб этиладиган миқдорда шахсий ҳисобварақда ҚҚС бўйича ортиқча тўлов мавжудлигини тасдиқлаш тўғрисида ахборот тизимлари орқали Солиқ қўмитасига ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ қўмитаси келиб тушган сўровномага асосан реал вақт режимида шахсий ҳисобварақда ҚҚС бўйича ортиқча тўлов мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини автоматик тарзда текширади ҳамда товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган ҚҚСга ҳисобга олиш учун қабул қилиниши мумкин бўлган ортиқча тўлов суммаси тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимлари орқали Божхона қўмитасига автоматик тарзда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ қўмитаси томонидан ахборот тизимлари орқали юборилган маълумотлар асосида тасдиқланган ортиқча тўлов суммасини ўзаро ҳисобга олиш учун Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси ўртасида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ўзаро ҳисобга олиш далолатномаси ахборот тизимида автоматик тарзда шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали аниқланган солиқ хавфи суммаси ва (ёки) солиқ қарзи, шу жумладан тўлов муддати ўзгартирилган солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда мазкур қарз суммалари миқдоридаги маблағлар бўйича, бундан йирик солиқ тўловчиларнинг тўлов муддати ўзгартирилган солиқ қарзлари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчига нисбатан солиқ органлари томонидан солиқ назорати тадбирлари амалга оширилаётган давр мобайнида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш санасида мазкур Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган қарзлар мавжуд бўлган тақдирда, мазкур қарзлар камайтирилганидан сўнг шахсий ҳисобварақдаги ортиқча тўловнинг қолган қисми миқдорида ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона қўмитаси ўзаро ҳисобга олиш далолатномасида кўрсатилган ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг божхона органларидаги шахсий ҳисобварағида акс эттиради ҳамда божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда БЮДни расмийлаштириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ҚҚСнинг ўзаро ҳисобга олиш далолатномасида кўрсатилган суммаси қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Солиқ қўмитаси қуйидаги ҳужжатларни ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантиради ҳамда «ЎРИМВ» АТга юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг ҚҚСдан ортиқча тўлов суммасини солиқ қарзи, шу жумладан тўлов муддати ўзгартирилган солиқ қарзи учун ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро ҳисобга олиш далолатномасида кўрсатилган ҚҚС суммасини Божхона қўмитасига ўтказиш тўғрисидаги электрон топшириқнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўлаш муддати ўзгартирилган солиқ қарзи хулосада кўрсатилган суммага камайтирилади ҳамда амал қилиши муддатидан олдин тугатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) хулоса ва электрон топшириқнома «ЎРИМВ» АТда автоматик тарзда ижро этилади. Мазкур хулоса ва электрон топшириқнома қуйидагилар ҳисобидан ижро этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳисобварақдаги ортиқча тўлов суммаси «салбий фарқ» ҳисобидан шаклланган бўлса, ҚҚСнинг салбий фарқини қоплаш бўйича ғазна ҳисобварағи орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳисобварақдаги ортиқча тўлов суммаси тўланган ҚҚС суммаларидан шаклланган бўлса, ҚҚС бўйича жорий тушумларни камайтириш ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Божхона қўмитаси ўзининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Божхона қўмитаси томонидан ўзаро ҳисобга олинган сумма тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасига келиб тушганидан сўнг солиқ органи ортиқча тўловнинг Божхона қўмитасига ўтказиб берилганлиги ҳақидаги ёзувни шахсий ҳисобвараққа киритади ҳамда шахсий ҳисобварақдаги ортиқча тўлов ўзаро ҳисобга олинган сумма миқдорида камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган сўровнома юборилгандан сўнг БЮДдаги ҳисобланган ҚҚС суммаси камайтирилиши натижасида Божхона қўмитасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча ўтказилган ҚҚС суммалари бир иш куни ичида бюджет таснифи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Божхона қўмитаси мазкур Низом кучга киргунга қадар ўзаро ҳисобга олинган ҚҚС суммалари бўйича БЮДдаги ҳисобланган ҚҚС суммаси камайтирилиши натижасида ортиқча ўтказилган ҚҚС суммалари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимлари орқали Солиқ қўмитасига тақдим этади ҳамда ушбу камайтирилган ҚҚС суммасини солиқ тўловчининг божхона органларидаги шахсий ҳисобварағида акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси Божхона қўмитаси томонидан қайтарилган ҚҚС суммалари тўғрисидаги ёзувни шахсий ҳисобварақда акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ органидаги ортиқча тўлов ҳисобидан ўзаро ҳисобга олиш тўғрисидаги
СЎРОВНОМА
Ташкилот СТИРи
БЮД тўғрисида маълумот
(рақами)
(санаси)
БЮД бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси
(сўм)
Божхона қўмитасинингмасъул ходими
(Ф.И.О.)
(ЖШШИР)
Сўровнома
(рақами)
(санаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни импорт қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ органидаги ортиқча тўлов ҳисобидан ўзаро ҳисобга олиш тўғрисидаги
далолатнома
Божхона қўмитаси маълумотлари:
Сўров
(рақами)
(санаси)
Далолатнома
(рақами)
(санаси)
БЮД бўйича ўзаро ҳисобга олинган ҚҚС суммаси
(сўм)
Солиқ қўмитаси маълумотлари:
Сўров
(рақами)
(санаси)
Маълумот тақдим этиш
(идентификация рақами)
(санаси)
Ўзаро ҳисобга олиш учун қабул қилинган ортиқча тўлов суммаси
(сўм)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2026 й., 10/26/3966/1089-сон)