Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3958]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «Ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 октябрь,
33-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 20 октябрдаги 33-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди «в» ва «д» кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) паспорт нусхаси ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
д) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);».
2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларида:
33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, аэропортда ички рейсларда йўловчини рўйхатдан ўтказиш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг асл нусхаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан амалга оширилиши мумкин.»;
36-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чипта йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари (ички рейсларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки ЯИДХП ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли) асосида расмийлаштирилиб, ундан бошқа шахсларнинг фойдаланишига йўл қўйилмайди.»;
44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Электрон шаклда расмийлаштирилган чиптадан фойдаланилганда, йўловчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини (ички рейсларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки ЯИДХП ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини) тақдим этмаган ҳамда мазкур чипта айнан унинг номига расмийлаштирилганлиги тегишли маълумотлар базаси орқали тасдиқланмаган тақдирда, у қатновга қўйилмайди.».
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2012 йил 27 февралдаги 34-сон буйруғи (рўйхат рақами 2345, 2012 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 147-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомнинг 11-банди «идентификацияловчи ИД-картаси» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11 ва 271-бандлари «шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 16 декабрдаги 423-сон буйруғи (рўйхат рақами 2556, 2014 йил 15 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
иккинчи хатбоши «янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «мансублигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган яшаш гувоҳномасининг (ИД-картаси) электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2648, 2015 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бемор боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва нусхаси ёхуд унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
бемор боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт) ва нусхалари ёхуд мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакллари;».
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори (рўйхат рақами 2764, 2016 йил 17 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 10-банднинг иккинчи хатбошиси «номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Имтиҳон топширувчилар малакавий имтиҳонларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли асосида киритилади.».
8. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 97-банди «фуқаролик паспорти нусхаси» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 34, 27-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2995, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/2995/1020-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига «Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 3-банди ва 2-илованинг 4-банди «шахсини тасдиқловчи ҳужжати» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 3 майдаги 10-Қ/Қ, 34/ҚҚ-сон қарори (рўйхат рақами 2887, 2017 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 404-модда) билан тасдиқланган Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7, 16 ва 26-бандлари иккинчи хатбошилари «ёки паспорти нусхаси» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«паспортининг нусхаси ёхуд унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
уруш қатнашчиси ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ижтимоий картаси.».
12. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/3065/1849-сон) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди учинчи хатбошиси «туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 сентябрдаги 14-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3084, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3084/2145-сон) билан тасдиқланган Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси (16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати) нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли кўрсатилади);».
14. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-банди «туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 13-илова «биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида ҳужжатнинг асл нусхаси ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли кўрсатилади);»
17. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23-ққ, 37-сон қарори (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/3147/2889-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 56-банди учинчи хатбошиси «шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 11-сон қарори (рўйхат рақами 3195, 2019 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 10/19/3195/4007-сон) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларининг 11-бандида:
учинчи хатбоши «ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «(техник паспорти)» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши «суғурта полиси» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 8 декабрдаги 248-сон буйруғи (рўйхат рақами 3210, 2020 йил 13 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2020 й., 10/20/3210/0049-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:
иккинчи хатбоши «паспорт ёки идентификация ИД-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғи (рўйхат рақами 3226, 2020 йил 16 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомда:
иккинчи хатбоши «идентификация ИД-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбоши «туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини ёки ҳарбий гувоҳномасини кўрсатиши лозим.»;
5-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Номзодлар махсус хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини ёки ҳарбий гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.».
21. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи (рўйхат рақами 3259, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3259/1055-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»нинг 101-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишончномада кўрсатилган шахснинг биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли тақдим этилмаганда;».
22. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғи (рўйхат рақами 3272, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3272/1144-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
20-банддаги «идентификация ИД-картаси билан бирга» деган сўзлар «идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25-банддаги «идентификация ИД-картаси билан биргаликда» деган сўзлар «идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/21-сон қарори (рўйхат рақами 3294, 2021 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2021 й., 10/21/3294/0285-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низомнинг 47-банди иккинчи хатбошиси «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат» деган сўзлардан кейин «ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ИЧ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3360, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди иккинчи хатбошиси «идентификация ИД-картаси)» деган сўзлардан кейин «ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 6 декабрдаги 28/2-сон қарори (рўйхат рақами 3412, 2023 йил 11 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 10/23/3412/0021-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Ломбард шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёхуд миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, чет эл фуқаросининг яшаш гувоҳномаси ёки ИД-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ИД-картаси) ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) тақдим этилганида, жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.».
26. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Номзодлар психологик ўрганиш ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда киритилади.»;
50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбири бошланишидан олдин номзод кичик комиссиянинг масъул аъзоларига ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картасини ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда ўзини таништиради.»;
76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Номзодлар полиграф текшируви ўтказиладиган хонага ўзининг биометрик паспорти ёки идентификация ИД-картаси ёхуд мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини кўрсатган ҳолда киритилади.».
27. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 21 декабрдаги 343-сон буйруғи (рўйхат рақами 3491, 2024 йил 17 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 10/24/3491/0047-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илованинг 1-банди «идентификация ИД-картаси ёхуд» деган сўзлардан кейин «мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 14 ноябрдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 3727, 2025 йил 18 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2025 й., 10/25/3727/1188-сон) билан тасдиқланган Инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатиб турилган ва тугатилган тақдирда, депозитар операциялар бўйича ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги низомда:
23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний шахс — шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;»;
24-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган депонентнинг қимматли қоғозларини қайтаришда унинг васийси ёки ҳомийси васийлик ёхуд ҳомийлик тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхасини ва ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ёки мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга тақдим этади.
Агар муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахснинг васийси ёки ҳомийси унинг ота-онаси бўлса, ота-она ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ёки мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини ва боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этади.».
29. Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2026 йил 6 январдаги 287-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3762, 2026 йил 26 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2026 й., 10/26/3762/0082-сон) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш қоидаларида:
266-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«абонент — жисмоний шахснинг шахсан иштирокида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этиш орқали;
абонент — жисмоний шахс вакилининг шахсан иштирокида ва у томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ҳамда ишончнома тақдим этиш орқали;»;
тўртинчи хатбоши «янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган чет эл фуқаросига — яшаш гувоҳномаси ёки идентификация ИД-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга — яшаш гувоҳномаси (идентификация ИД-картаси) ёки мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 10/26/3958/1065)