14.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3939
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 14.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3939
Кучга кириш санаси
14.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3939]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-207-сон «Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардияси қўмондони Б. ТАШМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХХ раиси Б. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Э. АДИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026 йил 28 августдаги 32-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 31 июлдаги 20-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 31 июлдаги 50-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026 йил 31 июлдаги 21-сон, Миллий гвардиянинг 2026 йил 31 июлдаги 22-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 31 июлдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан (бундан буён матнда тиббий текширув деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаро — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида оддий аскарлар таркиби лавозимларида мажбурий хизматни ўташ учун чақирилаётган чақирув ёшидаги фуқаро, шунингдек захирадан муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган офицер;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаро — ҳарбий хизматни касб сифатида танлаш ва ҳарбий хизмат мажбуриятларини контракт асосида бажариш ниятидаги фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари — гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббий текширув муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар ўртасида гиёҳвандлик воситалари истеъмолини барвақт аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тиббий текширувга йўллаш ва қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссияларга тиббий кўрикдан ўтказилиши учун юборилишидан олдин Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий филиалларида (бундан буён матнда суд-тиббий экспертиза муассасаси) тиббий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар ҳарбий-тиббий муассасаларда тиббий кўрикдан ўтказилишидан олдин суд-тиббий экспертиза муассасасида тиббий текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг тиббий текшируви мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар тиббий текширувдан бепул асосда, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар эса суд-тиббий экспертиза муассасаси билан тузилган шартномага асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббий текширувдан ўтказилиши лозим бўлган муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг рўйхати туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва ҳарбий-тиббий муассасалар томонидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рўйхат асосида суд-тиббий экспертиза муассасасида тиббий текширувдан ўтказиладиган ҳар бир муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаро учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса томонидан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклдаги йўлланма расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўлланма уч нусхада анъанавий ёки электрон шаклда расмийлаштирилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи нусхаси — йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассасада сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нусхаси — муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқарога берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи нусхаси — тиббий текширувни ўтказувчи суд-тиббий экспертиза муассасасига тиббий текширув бошлангунига қадар ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланма олган муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар йўлланмада кўрсатилган сана ва вақтда суд-тиббий экспертиза муассасасига келиб, тиббий текширувдан ўтишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар белгиланган сана ва вақтда суд-тиббий экспертиза муассасасига келмаса, уларнинг қайта мурожаатига асосан мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда бошқа йўлланма расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар йўлланмани йўқотган тақдирда йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимга ёки ҳарбий-тиббий муассасага мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат асосида йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса томонидан аввал берилган йўлланма маълумотлари асосида «Дубликат» белгиси қўйилган йўлланма расмийлаштирилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар суд-тиббий экспертиза муассасасига тиббий текширувдан ўтиш учун келганда йўлланма билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг (фуқаролик паспорти, ИД-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) асл нусхаси ёхуд унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суд-тиббий экспертиза муассасасининг масъул ходими томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларнинг йўлланмадаги маълумотларга мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар йўлланмадаги маълумотларга мувофиқ бўлган тақдирда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар тиббий текширувдан ўтказишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар йўлланмадаги маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ёки муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаганда, улар тиббий текширувдан ўтказишга қабул қилинмайди ва бу ҳақда йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тиббий текширувни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг тиббий текшируви қуйидаги усулларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — пешоб намуналарида гиёҳвандлик воситаларини аниқлаш мақсадида экспресс-тест лаборатория текшируви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — экспресс-тест лаборатория текширувида гиёҳвандлик воситалари аниқланган тақдирда, уларнинг турини аниқлаш ва натижани тасдиқлаш мақсадида пешоб ва (ёки) қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация текшируви.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий текширув ўтказилишидан олдин суд-тиббий экспертиза муассасасининг масъул ходими томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқарога тиббий текширувнинг мақсади, ўтказиш тартиби ҳамда текширув натижаларини расмийлаштириш тартиби тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Биринчи босқичдаги экспресс-тест лаборатория текшируви муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар суд-тиббий экспертиза муассасасига мурожаат қилган куни уларнинг пешоб намунасини олиш ва мазкур намунани экспресс-тест ёрдамида текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспресс-тест лаборатория текшируви натижаси қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусбат — пешоб намунасида экспресс-тест орқали аниқланиши назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини кўрсатадиган натижа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфий — пешоб намунасида экспресс-тест орқали аниқланиши назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари аниқланмаганлигини кўрсатадиган натижа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспресс-тестнинг лаборатория текширувининг натижаси мусбат бўлганда у гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилганлик фактини тасдиқловчи якуний натижа ҳисобланмайди ва бундай ҳолларда пешоб ва (ёки) қон намуналари асосида мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ иккинчи босқичдаги масс-спектрометрик идентификация текширувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Экспресс-тест лаборатория текшируви натижаси манфий бўлган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан текширув ўтказилган куннинг ўзида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларда гиёҳвандлик воситалари аниқланмаганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома суд-тиббий экспертиза муассасасининг масъул мансабдор шахси томонидан имзоланади ҳамда йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассасага ёзма ёки электрон шаклда шу куннинг ўзида юборилади, шунингдек маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг ўзига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса томонидан олинган маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг шахсий йиғма жилдига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экспресс-тест лаборатория текшируви натижаси мусбат бўлган тақдирда, муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг пешоб намунасида гиёҳвандлик воситаларини тасдиқлаш мақсадида шу куннинг ўзида улардан пешоб ва (ёки) қон намуналари олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар пешоб ва (ёки) қон намуналарини топширишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган пешоб ва (ёки) қон намуналари муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг фамилия, исми ва отасининг исми ҳамда намуналар олинган сана ва вақти, йўлланманинг рақами кўрсатилган ҳолда қадоқланади ва лаборатория текшируви учун сақланади ҳамда намуналар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида масс-спектрометрик идентификация текширувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масс-спектрометрик идентификация текшируви экспресс-тест лаборатория текшируви натижасининг тасдиқланиши ёки тасдиқланмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Масс-спектрометрик идентификация текшируви натижаси қуйидагича баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусбат — пешоб ва (ёки) қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация текшируви орқали аниқланиши назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини кўрсатадиган натижа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфий — пешоб ва (ёки) қон намуналарида масс-спектрометрик идентификация текшируви орқали аниқланиши назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари аниқланмаганлигини кўрсатадиган натижа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Масс-спектрометрик идентификация текшируви натижаси манфий бўлган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан текширув натижаси аниқланган куннинг ўзида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларда гиёҳвандлик воситалари аниқланмаганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома суд-тиббий экспертиза муассасасининг масъул мансабдор шахси томонидан имзоланади ҳамда йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассасага ёзма ёки электрон шаклда шу куннинг ўзида юборилади, шунингдек маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг ўзига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса томонидан олинган маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг шахсий йиғма жилдига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Масс-спектрометрик идентификация текшируви натижаси мусбат бўлган тақдирда суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг пешоб ва (ёки) қон намуналарида тиббий текширув орқали гиёҳвандлик воситалари аниқланганлиги ҳақида маълумотнома тиббий текширув натижаси расмийлаштирилган куннинг ўзида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспресс-тест лаборатория текшируви натижаси мусбат бўлган, бироқ муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар масс-спектрометрик идентификация текширувини ўтказиш учун пешоб ва (ёки) қон намуналарини топширишдан бош тортган тақдирда, суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан тиббий текширувни якунланмаганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотномалар суд-тиббий экспертиза муассасасининг масъул мансабдор шахси томонидан имзоланади ва йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассасага ёзма ёки электрон шаклда текширув натижаси расмийлаштирилган куннинг ўзида юборилади, шунингдек маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг ўзига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ёки ҳарбий-тиббий муассаса томонидан олинган маълумотноманинг нусхаси муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг шахсий йиғма жилдига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаролар суд-тиббий экспертиза муассасасида тиббий текширувдан ўтмаган ёки масс-спектрометрик идентификация текширувини ўтказиш учун пешоб ва (ёки) қон намуналарини топширишдан бош тортган ёхуд тиббий текширув натижасига кўра уларнинг пешоб ва (ёки) қон намуналарида гиёҳвандлик воситалари аниқланган тақдирда, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссияларга тиббий кўрикдан ўтказилиши учун юборилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар суд-тиббий экспертиза муассасасида тиббий текширувдан ўтмаган ёки масс-спектрометрик идентификация текширувини ўтказиш учун пешоб ва (ёки) қон намуналарини топширишдан бош тортган ёхуд тиббий текширув натижасига кўра уларнинг пешоб ва (ёки) қон намуналарида гиёҳвандлик воситалари аниқланган тақдирда, ҳарбий-тиббий муассасаларда тиббий кўрикдан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқаролар тиббий текширув натижаларидан норози бўлган тақдирда, мазкур натижалар устидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказига ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тиббий текширув натижаларининг махфийлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тиббий текширувни ўтказиш жараёнида олинган муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлари, пешоб ва (ёки) қон намуналари, тиббий текширув натижалари ва улар асосидаги маълумотноманинг махфийлиги суд-тиббий экспертиза муассасаси ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлим ва ҳарбий-тиббий муассаса томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тиббий текширув давомида олинган пешоб ва (ёки) қон намуналарининг бегона шахслар томонидан олиниши ёки алмаштирилишининг олдини оладиган шароитларда сақланиши суд-тиббий экспертиза муассасаси томонидан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқаронинг тиббий текширувини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган фуқароларнинг тиббий текшируви қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу мақсадлар учун ҳар йили ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлик хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинаётган фуқароларни гиёҳвандлик воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Намуна

 

______________________________________________________

(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими ёки ҳарбий-тиббий муассасанинг номи)

томонидан берилган гиёҳванд воситалари бўйича мажбурий тиббий лаборатория текширувидан ўтказиш бўйича

ЙЎЛЛАНМА

 

Йўлланма рақами: __________________

Йўлланма расмийлаштирилган сана: 20___-йил ___-__________

 

I. Фуқаро тўғрисидаги маълумотлар

 

1. Фамилияси: _____________________________________________________________________________

2. Исми: __________________________________________________________________________________

3. Отасининг исми: __________________________________________________________________________

4. Туғилган санаси: ________________________________________________________________________

5. Жинси: __________________________________________________________________________________

6. Фуқаронинг яшаш манзили: _______________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

7. Телефон рақами: _________________________________________________________________________

8. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати тўғрисидаги маълумотлар:

ҳужжат тури: ________________________________________________________________________________

серияси ва рақами: _________________________________________________________________________

берилган сана: _____________________________________________________________________________

 

II. Ҳарбий хизмат тўғрисидаги маълумотлар

 

9. Ҳарбий хизмат тури:

□ муддатли ҳарбий хизматга чақириш

□ контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш

 

III. Тиббий текширувга юбориш тўғрисидаги маълумотлар

 

10. Тиббий текширувга юбориш асоси: __________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

11. Тиббий текширув ўтказувчи суд-тиббий экспертиза муассасасининг тўлиқ номи:

_________________________________________________________________________________________

12. Тиббий текширув ўтказиладиган сана: ________________________________________________________

 

IV. Йўлланмани расмийлаштирган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими / ҳарбий-тиббий муассаса тўғрисидаги маълумотлар

 

13. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): ____________________________________________________

14. Телефон рақами: ________________________________________________________________________

 

_____________________________________ раҳбари

_______________

_____________________

(туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлими ёки ҳарбий-тиббий муассасанинг номи)

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

 

Сана: 20___-йил ___-_________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2026 й., 10/26/3939/0932-сон)