ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 211-моддалари, «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида қарор қиламан:
1. Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 26 майдаги 01/3-1344-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жиззах шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Силлиев, шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими в.б. (С.Комилов) ва шаҳардаги 31 та умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, шаҳардаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими (Ш.Азимов)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
6. Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (С.Комилов), Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими (Ш.Азимов), Жиззах шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (О.Гадоев), Инсон ижтимоий ҳизматлар маркази шаҳар бўлими (Н.Маматқулов) ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, шунингдек, таълимдан четда қолиш хавфи юқори бўлган болаларни аниқлаш, уларни умумий ўрта таълим билан тўлиқ қамраб олиш юзасидан алоҳида манзилли чора-тадбирлар режасини 10 кун муддатда ишлаб чиқсин ва ижросини таъминлансин.
Шунингдек маркур ташкилот раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ярим йилда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг тегишли доимий комиссиясига ахборот киритиб борилсин
7. Мазкур қарор «Жиззах овози» газетасида расмий эълон қилинсин. Шунингдек шаҳар ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг расмий веб-сайти ҳамда мактабларнинг ахборот стендларида эълон қилиниши таъминлансин.
8. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2025 йил 22 майдаги «Мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига ҳудудлар (микроҳудуд)ни бириктириш тўғрисида»ги 101-3-55-Қ/26-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Силлиев ҳамда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг Ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар бўйича доимий комиссияси раиси (М.Абдусаттарова) зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими К. ХОЛМУРОДОВ
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
2026 йил 22 июль,
89-3-55-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.