22.05.2025 йилдаги 101-3-55-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим ташкилотларга бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) бўйича қамраб олишни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23-сентябрдаги «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни ижросини таъминлаш, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим ташкилотлари биринчи синфига болаларни етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинишини ташкил этиш, болаларни биринчи синфга қабул қилишни яшаш жойидаги бириктирилган мактабларга микро ҳудудлар доирасида қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал ижобий хусусиятларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг юксак даражада сифатли таълим ва тарбия олишлари, ижодий имкониятларини шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида ҳамда Жиззах шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 21 апрелдаги 01-01/5-951-сон хати, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23-сентябрдаги «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиззах шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим ташкилотларига бириктирилган микро ҳудуд бўйича қамраб олиш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Ш.Фазилова)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах шаҳридаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим ташкилотларига қамраб олиш шаҳар ҳокимининг қарори билан умумий ўрта таълим ташкилотларига бириктирилган ҳудудлар (микро ҳудуд) доирасида таълим ташкилоти педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим олувчилар бепул асосида умумий ўрта таълимини олиши ва болаларни 1-синфга қабул қилиш яшаш жойидаги микро ҳудуд асосида давлат умумий ўрта таълим ташкилотига қабул қилиши белгилаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим ташкилотига жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунига асосан умумий ўрта таълимнинг биринчи синфига болалар улар 7 ёшга тўлганидан сўнг қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим ташкилотига микро ҳудуддаги олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида бепул умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлигини кўрсатиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим ташкилотлари мактаб ёшидаги болаларни таълим ташкилотларига тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳардаги 31 та умумий ўрта таълим ташкилоти раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор билан бириктирилган ҳудуд бўйича мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга жалб қилишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий фуқароларни умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Умумий ўрта таълим ташкилот битирувчиларига йўналишни ихтиёрий танлаш асосида таълимнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида давом эттириш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар ҳокими ўринбосари (С.Силлиев) га: Умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълим ташкилотларига тўлиқ қамраб олишини мониторингини олиб бориш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳар ташкилот раҳбарлари бир ҳафта муддатда ўзлари қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Силлиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар ҳокими К. ХОЛМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-3-55-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.