18.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3835
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи, 18.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3835
Кучга кириш санаси
01.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3835]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор А. БУРХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в. б. У. ХУСАИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 15 апрелдаги 90-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларидаги (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг (бундан буён матнда ички назорат бўлинмалари ходимлари деб юритилади) малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш уларнинг коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш соҳаларидаги билимларини мустаҳкамлаш ва янгилаш ҳамда уларнинг касбий тайёрлиги зиммасига юкланган вазифалари ва функцияларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички назорат бўлинмалари ходимларини стажировкадан ўтказиш стажёрнинг тайинланаётган лавозимда ўз вазифалари ва функцияларини сифатли бажариши, ушбу лавозимда самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган касбий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, қонунчиликда белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш қонунийлик, тенглик, очиқлик, холислик, малакалилик ва даврийлик тамойиллари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички назорат бўлинмалари ходимлари ҳар йили коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3565, 2024 йил 30 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат бўлинмалари ўз ходимларининг «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида малака ошириш курсларида қатнашиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички назорат бўлинмалари ходимлари давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан «Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси» электрон платформасида ташкил этиладиган махсус ўқув курсларида ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ички назорат бўлинмаларининг биринчи марта лавозимга тайинланган ходимларининг стажировка ўташи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат бўлинмаси ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб, у лавозимга тайинланган кундан эътиборан ўн кун ичида Агентликка ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик мурожаат келиб тушгандан сўнг, бир ой муддат ичида стажировкани ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда давлат органи ёки ташкилотининг раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Стажёрни белгиланган муддатда стажировкадан ўтиш учун юбориш мажбурияти давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стажировкани ташкил қилиш бўйича Агентликнинг «Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ва ички назорат бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ва Кадрлар бўлими (бундан буён матнда стажировка бўйича ишчи орган деб юритилади) ишчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотларидаги ички назорат бўлинмалари ходимларининг стажировкадан ўтишини ташкил қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат ва кадрлар бўлинмалари стажировка бўйича ишчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат бўлинмаларининг биринчи марта лавозимга тайинланган ходимлари қуйидаги тартибда стажировкадан ўтади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат бўлинмаларининг ходимлари — Агентликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардаги ички назорат бўлинмаларининг ходимлари — давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат бўлинмаси ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг келгусида ушбу ташкилотнинг ички назорат бўлинмасидаги лавозими ўзгарганда (ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардан давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат бўлинмаларига ишга ўтганда), шу жумладан, ушбу ходимлар давлат органлари ва ташкилотлари қайта ташкил этилиши ёки ташкилий бўйсунуви ўзгариши муносабати билан ички назорат бўлинмаси масъул лавозимларига тайинланганда ёхуд бошқа давлат органи ёки ташкилотининг ички назорат бўлинмаси ходими лавозимига ишга ўтганида қайта стажировкадан ўтиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат бўлинмаларининг ходимлари учун Агентликнинг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлинма ва таркибий ташкилотлардаги ички назорат бўлинмаларининг ходимлари учун давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратидаги ички назорат бўлинмаларининг малакали ва тажрибали ходимлари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стажировка раҳбари томонидан ҳар бир стажёр учун бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировкадан ўтиш режаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировкадан ўтиш режаси стажировка бўйича ишчи орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Стажировкадан ўтиш режаси ИСО 37001:2025 «Коррупцияга қарши халқаро стандарт» талаблари асосида ишлаб чиқилиб, унда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ва такомиллаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш механизмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатлар тўқнашувини бошқариш (аниқлаш ва бартараф этиш) механизмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Стажировкадан ўтиш муддати икки ҳафтани ташкил этади ва стажировкадан ўтишдан озод қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Стажировкадан ўтишнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажёрни стажировкадан ўтиш режаси, муддатлари, ички меҳнат тартиби ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажёрга стажировкадан ўтиши учун зарур шароитларни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Стажировка раҳбари стажировка давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрга стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стажёр стажировкадан ўтиш давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларида ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Стажировка бўйича ишчи орган ходимлари ҳамда стажировка раҳбари томонидан стажёрга стажировкадан ўтиш режаси билан боғлиқ бўлмаган вазифа ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Стажёр стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ёки электрон ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларини баҳолаш учун у билан стажировка бўйича ишчи орган ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга унинг касби билан боғлиқ бўлган вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама натижаси стажировка бўйича ишчи орган томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгалланган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсифномада стажёрнинг Агентлик ёки тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировкадан ўтиш режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги ҳамда стажировкага узрли сабабларсиз келмаганлиги ҳам акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тавсифнома стажировка бўйича ишчи орган раҳбари томонидан имзоланади ҳамда Агентлик ёки тегишли давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппарати томонидан стажёрни юборган давлат органи ёки ташкилотига электрон шаклда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Стажёр стажировкадан ўтказиш масалалари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Аттестацияни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ички назорат бўлинмалари ходимлари Агентликда ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат бўлинмалари ходимларининг улар ишлаётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аттестациядан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ички назорат бўлинмаси ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат бўлинмаси ходими лавозимига қабул қилинган ва мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача боласи бор аёл ёки уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс) (ушбу тоифадаги ходимлар мазкур имтиёзли давр тугагандан сўнг олти ойдан кейин аттестациядан ўтказилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойдан ортиқ вақт давомида даволанаётган ёки ҳарбий ёхуд муқобил хизматни ўтаётган ходимлар (ушбу тоифадаги ходимлар хизмат вазифаларини бажаришга киришганидан сўнг олти ойдан кейин аттестациядан ўтказилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат текшируви ўтказилаётган ёки бир ойгача бўлган муддатда меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлган ходимлар (ушбу тоифадаги ходимлар хизмат текшируви ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтказилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларида маъмурий-техник лавозимда (бошқарув ходимларидан ташқари) ишлаётган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан уч йил муддатга аттестация комиссияси шакллантирилади ҳамда унинг таркиби камида етти нафар аъзо ва бир нафар комиссия котибидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Аттестация комиссиясига Агентлик директорининг тегишли ўринбосари раислик қилади ҳамда унинг таркибига Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари ходимлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари ҳамда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида билим, кўникма ва тажрибага эга бўлган эксперт ва мутахассислар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аттестация комиссияси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат бўлинмаларининг аттестациядан ўтишга талабгор бўлган ходимларининг (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Агентликнинг «Комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ва ички назорат бўлинмалари фаолиятини тартибга солиш бошқармаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади ва у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги ёзма ёки электрон шаклдаги хатни мазкур Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатлардан камида бир ой олдин Агентликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олиниши мумкин бўлган ҳужжатлардан ташқари хатга Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомда (рўйхат рақами 3829, 2026 йил 6 май) ички назорат бўлинмалари ходимларига нисбатан белгиланган минимал малака талабларига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ички назорат бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат келиб тушган кундан бошлаб беш кун ичида Агентлик томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли малака ошириш курсларида ўқиганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги сертификатга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Талабгорнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида тегишли малака ошириш курсларида малака оширмаганлиги уни аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади. Бунда аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан талабгорни аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Аттестациядан ўтказишнинг рад этилишига асос бўлган мазкур Низомнинг 33-бандида белгиланган камчилик бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда талабгорни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги хат такроран кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Аттестациядан ўтказишнинг рад этилиши учун асос бўлмаган тақдирда талабгор давлат органи ёки ташкилотининг хати келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддат ичида аттестациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Аттестацияни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Агентлик томонидан аттестациянинг ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида талабгорнинг иш жойи бўйича давлат органи ёки ташкилотига аттестация ўтказиладиган санадан камида ўн беш кун олдин билдиришнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат бўлинмалари ходимларининг аттестациядан ўтказилишида ортиқча вақт ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида улар Агентлик томонидан махсус электрон платформа орқали масофавий шаклда аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ҳужжатлари аттестациядан ўтишга тақдим этилган ҳамда аттестацияга узрли сабабга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) келмаган талабгорлар аттестация комиссиясининг навбатдаги мажлисида аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгорлар бўйича улар ишлаётган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига билдиришнома юборилади. Талабгор аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар (материаллар) асосида талабгорни аттестациядан ўтмаган деб ҳисоблаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Аттестация комиссияси, агар унинг мажлисида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ишлайдиган давлат органи ёки ташкилотининг вакили аттестация комиссияси мажлисида маслаҳат овози билан қатнашиши мумкин. Аттестация тугагандан кейин вакилнинг фикр-мулоҳазалари эшитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аттестация комиссияси мажлиси комиссия аъзоларига талабгорнинг ҳужжатларини таништиришдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Аттестация икки босқичда — тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Талабгор билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган фаолият йўналишлари, миллий қонунчилик ва соҳага оид халқаро стандартлар, коррупцияга қарши курашишга доир билим ва кўникмалар, шу жумладан, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликка доир мурожаатлар билан ишлаш каби йўналишлар бўйича тест синови ва суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тест синови 25 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир савол 2 балл билан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовини топшириш учун талабгорларга 60 дақиқа вақт берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Суҳбат жараёни умумий 50 баллик тизим асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда суҳбат саволлари бешта саволдан иборат бўлиб, ҳар бир савол комиссия аъзолари томонидан алоҳида баҳоланади. Ҳар бир комиссия аъзоси томонидан бир савол учун энг кўпи билан 10 балл қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг суҳбат жараёнида тўплаган умумий бали комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар йиғиндисини комиссия аъзолари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат жараёнида талабгорга коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари учун уларнинг касбий компетенциясига ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасига доир бўлмаган саволлар берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Суҳбат саволлари талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган суҳбат саволлари комиссия котиби томонидан принтерда чоп этилади ва (ёки электрон шаклда) талабгорга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Талабгорларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 5 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси аъзолари томонидан талабгорга суҳбат саволлари юзасидан аниқлаштирувчи қўшимча саволлар берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Талабгор тўплаши мумкин бўлган энг юқори кўрсаткич 100 баллни ташкил этади. Талабгор аттестациядан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланиши учун умумий ҳисобда камида 56 балл натижа қайд этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови ва суҳбат жараёни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш имкониятини яратган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади ҳамда ушбу видеотасвир Агентликда уч йил мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тест ва суҳбат саволларининг тахминий рўйхати ва аттестация комиссиясининг иш регламенти Агентлик томонидан тасдиқланади ва унинг расмий веб-сайтида аттестация бошланишидан камида бир ой олдин эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб, аттестациядан ўтказиш якуни бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга гувоҳнома бериш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг раиси ҳамда комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация натижалари балл қўйиш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ички назорат бўлинмасининг аттестациядан ўтган ходимига уч кун муддатда ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома уни идентификация қилиш имкониятини яратиш мақсадида ҚР-код (матрицали штрих код) қўйилган ҳолатда расмийлаштирилади. Гувоҳномалар реестри Агентлик томонидан уларнинг серияси, тартиб рақами ва амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда «Э-антисор.уз» электрон платформасида автоматик равишда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ички назорат бўлинмаси ходими аттестациядан ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда давлат органи ёки ташкилоти мазкур ходимни такрорий аттестациядан ўтказиш учун дастлабки аттестация ўтказилган кундан камида уч ой ўтгач, бироқ олти ойдан кечикмай мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабгор такрорий аттестациядан ўта олмаса ёки кўрсатилган муддатда такрорий аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилмаса, аттестация комиссияси унинг иш жойига билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органи ёки ташкилоти раҳбари билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ходимни меҳнат қонунчилигига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ёхуд бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши ва кўрилган чоралар тўғрисида уч кун муддатда Агентликни ёзма ёки электрон равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Гувоҳноманинг амал қилиши аттестация комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги асослар бўйича муддатидан аввал тугатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим коррупцияга оид жиноятларни, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат бўлинмаси ходими унга берилган гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқишда аттестация комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин. Мажлис ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида ички назорат бўлинмаси ходимига мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин Агентлик томонидан хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат бўлинмаси ходимининг аттестация комиссияси мажлисида қатнашмаслиги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга тўсқинлик қилмайди. Қабул қилинган қарор тўғрисида ички назорат бўлинмаси ходимига Агентлик томонидан уч кун муддатда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Аттестация комиссиясининг қарорлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш Агентлик томонидан ички назорат бўлинмаси ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар ички назорат бўлинмаси ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агентлик томонидан қайта расмийлаштириш вақтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши лозим, бунда аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ички назорат бўлинмаси ходимининг аризасига кўра, ушбу ариза берилган кундан бошлаб ўн кун ичида унинг дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Дубликатни беришда ички назорат бўлинмаси ходимига Агентлик томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Гувоҳноманинг қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ички назорат бўлинмаси ходими бошқа давлат органи ёки ташкилотига ўтган тақдирда агар унинг гувоҳномаси амал қилиш муддати тугамаган бўлса, у қайта аттестациядан ўтмасдан фаолиятини давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимларининг малакасини ошириш, уларни стажировка ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги

ГУВОҲНОМА

 

________ № __________________

(серияси)

Ушбу билан ____________________________________________________________________________________________

(давлат органи ёки ташкилоти ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

_______________________________________________________________________________________________________

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида аттестациядан ўтганлиги тасдиқланади ва у давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида ички назорат тузилмасида ишлаши мумкин.

(йил, кун ва ой)

 

Аттестация комиссияси раиси:

ҚР код

_______________________________

(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 10/26/3835/0507-сон)