28.10.2025 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИТИМ

Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестрида 2025 йил 4 ноябрда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 4608-RS-2025-H]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сербия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари халқлари ўртасида дўстона алоқаларни кенгайтириш, ҳар икки мамлакат ҳаёти, тарихи ва маданияти билан яқиндан танишишга кўмаклашиш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм халқлар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш, дўстона муносабатларни ривожлантириш ва яхши ниятни ифодалашнинг муҳим воситаси эканини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тенглик, ўзаро манфаат ва фойда тамойиллари асосида ҳар икки давлат халқларини илм-фан, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш ва маданият соҳаларидаги ютуқлар, табиат ва диққатга сазовор жойлар, шунингдек, ҳар икки халқнинг тарихий ёдгорликлари ҳамда маданий анъаналари билан таништириш мақсадида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар ва мустаҳкамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар халқаро туризмни ривожлантириш ва туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш билан шуғулланадиган ўзбек ва серб ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар жамоавий ва якка тартибдаги туризмни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 1-моддасида белгиланган мақсадларга эришиш учун Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишга кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туризм соҳасидаги давлат идоралари, туризм операторлари ҳамда туризм тармоғининг ривожланишидан манфаатдор бошқа ташкилотлар ва муассасалар ўртасида яқин шериклик ва техник ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- халқаро ва ички туризм соҳасидаги тажриба алмашиш, шунингдек, хизматлар (хизмат) сифатини оширишни кафолатловчи туризм бизнеси соҳасида маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- гастрономик, соғломлаштириш, экологик, спорт ва бошқа туризм турларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Томонлар давлатларининг туризм ресурслари ҳамда ушбу соҳани тартибга солувчи амалдаги қонунчиликка оид статистик маълумотлар ва ахборот материалларини алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- сайёҳлар оқимини жалб этиш мақсадида реклама материаллари, босма нашрлар, аудио ва видео маҳсулотлар тайёрлаш, шунингдек, ОАВ орқали реклама кампанияларини ўтказиш, турли кўргазмалар, семинарлар, тренинглар ҳамда B2B форматидаги тадбирларни ташкил этиш орқали туризмга оид маълумотларни кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туризм соҳаси кадрларини тайёрлаш ва Томонлар давлатларининг туризм корхоналарининг кадрларини ўқитиш, шунингдек, малака ошириш мақсадида ўқув сафарлари ва қисқа муддатли хизмат сафарларини ташкил этиш орқали тегишли туризм муассасалари мутахассисларини алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туризм инфратузилмани ривожлантириш, туризм зоналар ташкил этиш, катта ва кичик меҳмонхона ҳамда ҳордиқ чиқариш мажмуаларини қуриш соҳасида тажриба алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туризм соҳасига инвестицияларни жалб этиш, Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ туризм соҳасида инвестициялар учун тақдим этилган имтиёзлар тўғрисида ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- икки давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган халқаро туризм кўргазмалари ва бошқа тадбирларда Томонлар саёҳат компаниялари ва ташкилотларининг иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туризм соҳасидаги халқаро стандартларни Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон бошқа Томон давлатига туризм сафарлари учун чиқиб кетаётган ўз давлати фуқароларига хорижий фуқаролар учун чиқиш, бўлиш ва чиқиб кетиш тартибини белгиловчи ушбу давлатда амал қилаётган қонунчилик тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш учун тегишли чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиб турган сайёҳларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, фавқулодда ҳолатлар юз берган тақдирда уларни эвакуация қилиш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар туризм масалаларида ихтисослашган олимлар, экспертлар, журналистларнинг ўзаро алмашинувига, шунингдек, туризм фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Бутунжаҳон туризм ташкилоти ҳамда бошқа халқаро туризм ташкилотлари доирасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон ўз давлати ҳудудида бошқа Томоннинг туризм ахборот марказларини ташкил этишни рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбек-Серб Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссияси доирасида фаолият юритадиган ва вазифаси мазкур Битим қоидаларининг бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланадиган ишчи гуруҳ тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир Томон тарафидан ўз давлатининг қонунчилигига ҳамда тегишли соҳа учун ажратилган мавжуд молиявий ресурслар доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг ёки уларнинг давлатларининг иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги асосида мазкур Битимга ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш билан боғлиқ ҳар қандай низо Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Томонлар Битимнинг кучга кириши учун зарур барча ички ҳуқуқий тартиб-таомиллар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладиган билдиришномаларнинг охиргиси қабул қилинган санадан сўнг ўттизинчи (30) кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим беш (5) йил муддат давомида амал қилади. Башарти Томонлардан бири ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш нияти ҳақида жорий муддат тугашидан камида уч ой олдин дипломатик каналлар орқали ёзма равишда билдирмаса, мазкур Битимнинг амал қилиш муддати навбатдаги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг амал қилишининг тугатилиши ушбу Битим доирасида ваколатли органлар ва (ёки) ваколатли ташкилотлар тарафидан тузилган шартномалар ва (ёки) битимларнинг амалга оширилишига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2025 йил 28 октябрда, икки нусхада, ўзбек, серб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)