Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг қарори, 22.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3821
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.09.00 Ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича талаблар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3821]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2026 йил 1 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/32-6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А. АБДУХАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон

Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 14 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 20 январь

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 01/32-6-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 30 декабрдаги 27-сон, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 14 январдаги 4-сон ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 29 декабрдаги 15-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
участка —сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартномада белгиланган географик координата нуқталари билан чегараланган тозаланиши лозим бўлган ҳудуд;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишларни қабул қилиб олиш — сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартнома асосида уларни тозалаш ишларини амалга оширган ташкилот томонидан бажарилган ишларни ўрганиш, баҳолаш ва қабул қилиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома —сув хўжалиги объектлари ўзанларини қум-шағал материалларидан тозалаш ҳамда мазкур фаолият натижасида ҳосил бўладиган материалларни қазиб олиш ҳуқуқи юзасидан тузилган шартнома;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасининг (бундан буён матнда давлат муассаса деб юритилади) сўровига кўра ваколатли органлар томонидан белгиланган масъул ходимлардан шакллантириладиган, бажарилган ишларни кўриб чиқиш, уларнинг ҳажми ва сифатини баҳолаш ҳамда қабул қилишни амалга оширувчи гуруҳ.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бажарилган ишларни қабул қилиб олиш мазкур Низом, шартнома, лойиҳа ҳужжатлари, топографик материаллар ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Комиссияни шакллантириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига камида икки ой қолганда давлат муассасаси томонидан ваколатли органларнинг ҳудудий бошқармаларига, шунингдек балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотларига комиссия таркибига киритиш учун номзодлар кўрсатиш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда сўров юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузилган участканинг номи ва жойлашган манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг рақами ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия таркибига тавсия этиладиган номзодларга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш муддати.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли органларнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда балансда сақловчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотларига давлат муассасасининг сўрови келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида комиссия таркибига киритиш учун камида битта масъул ходим номзодини ёзма ёки электрон равишда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия таркибига номзод этиб қуйидаги талабларга жавоб берувчи ходимлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгаллаб турган лавозимига кўра тегишли соҳада ваколатга эга бўлиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги, фавқулодда вазиятлар, экология, тоғ-кон ёки тегишли техник йўналишлар бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган участкада бажарилган ишлар юзасидан бевосита моддий манфаатдор бўлмаслиги.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат муассасаси тақдим этилган номзодларни умумлаштиради ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган участкада бажарилган сув хўжалиги объектлари ўзанларини тозалаш ишларини қабул қилиб олиш мақсадида номзодлар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида комиссия таркибини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия, қоида тариқасида, тоқ сондаги аъзолардан иборат бўлади. Комиссия таркиби камида беш нафар аъзодан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби, унинг раиси ва котиби давлат муассасаси раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия мажлиси, агар унинг тасдиқланган таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дастлабки ўрганиш ҳамда комиссиянинг вазифалари ва ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия таркиби тасдиқланган кундан эътиборан беш иш куни ичида сув хўжалиги объектлари ўзанларида тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишлари якунланаётган участкада бажарилган ишларнинг дастлабки ўрганилишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия шартнома муддати тугаши муносабати билан участкани қабул қилиш учун ўрганиш ўтказилиши ҳақида ташкилотни ўрганиш ўтказиладиган кундан камида уч иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дастлабки ўрганиш ташкилот раҳбари ёки унинг ваколатли вакили иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳор-ёз мавсумида юзага келиши мумкин бўлган сел ва тошқин сувларини беталафот ўтказиш қобилиятини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўкма дамба ҳосил қилиш ёки тиклаш ишлари лойиҳа ва техник ҳужжатларга мувофиқ бажарилганлигини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзан тозалаш ишлари лойиҳа ҳужжатларида белгиланган координата нуқталаридан четга чиқмаган ҳолда амалга оширилганлигини, шунингдек топографик ҳужжатларда кўрсатилган сатҳ белгиларидан паст чуқурликда қазиш ишлари олиб борилмаганлигини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзан тозалаш ва тўкма дамба тиклаш ишларининг сифати ва етарлилигини ўрганади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сел оқимлари ва тошқинлар мавсумида аҳоли пунктларига яқин ҳудудлар, қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини сув босиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар бажарилганлигини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари қазиб олинган қум-шағал материаллари ҳажмини аниқлаш мақсадида маркшейдерлик ўлчов ишларини амалга оширишни ташкил этади ёки бундай ишларни ташкил этишда иштирок этади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бошқармалари ходимлари ўзан тозалаш ишлари давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасида белгиланган талаблар, чекловлар ва шартларга мувофиқ амалга оширилганлигини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзан тозалаш ишлари лойиҳа ҳужжатларида, топографик материалларда ва давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган параметрлар доирасида бажарилганлигини аниқлаш учун зарур ўлчов, кўрик ва текширув ишларини амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, маълумотлар, ҳисоб-китоблар, схемалар, далолатномалар ва бошқа материалларни ташкилотдан ҳамда ваколатли органлардан сўраш ва олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастлабки ўрганиш натижалари бўйича комиссия томонидан аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат муассасаси томонидан маълумотнома расмийлаштирилган кундан эътиборан икки иш куни ичида унда кўрсатилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида ташкилотга ёзма ёки электрон талабнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташкилот талабномада кўрсатилган камчиликларни шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бартараф этиши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, комиссия участкани қабул қилишни рад этиш ҳақида асослантирилган хулосани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса расмийлаштирилган кундан эътиборан икки кун ичида ташкилотга ёзма шаклда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қайта ўрганиш ва участкани қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Комиссия томонидан талабномада кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилганлиги жойига чиққан ҳолда қайта ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қайта ўрганиш натижаларига кўра комиссия томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ участкани қабул қилиш тўғрисида уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Далолатноманинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи нусхаси — давлат муассасасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нусхаси — участкани қабул қилиб олувчи ҳудудий сув хўжалиги тизими ташкилотида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи нусхаси — ўзига бириктирилган участкада шартнома асосида ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган ташкилотда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Участка мазкур Низом талабларига мувофиқ қабул қилиб олинган кундан эътиборан тегишли балансда сақловчи сув хўжалиги тизими ташкилотига топширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ташкилот участкани қабул қилиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда, комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига апелляция шикояти беришга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг буйруғига асосан апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун беш нафар аъзодан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш апелляция шикояти келиб тушган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция комиссияси таркиби апелляция берилган участкани қабул қилиш жараёнида иштирок этмаган ваколатли давлат органлари ходимларидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш санаси ва жойи тўғрисида ташкилотни камида 3 иш куни олдин ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаларига кўра Апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция шикоятини қаноатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қабул қилинган қарор апелляция шикоятини берган ташкилотга ёзма шаклда бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддати шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан ошмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташкилот Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Айни бир участка бўйича Апелляция комиссиясига такроран апелляция шикояти беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари тугалланган участкани топшириш-қабул қилиш бўйича
____-сон
ДАЛОЛАТНОМА
20__-йил «___»_________
_______________
(тузилган жой)
Сув хўжалиги объектлари ўзанларида сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тўпланиб қолган қум-шағал материалларини тозалаш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилган қабул қилиш комиссияси томонидан _______________ вилояти (шаҳри) _____________ тумани «_________» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи _________________ сув хўжалиги объектлари ўзанидаги участка ўзанни тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари тугалланган қисмини қабул қилиб олиш комиссия томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:
1. Бажарувчи:______________________ (ташкилотлар) томонидан сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш ва қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари якунланганлиги аниқланди.
2. Объектнинг лойиҳа ҳужжатлари __________________ лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси томонидан 20__-йил « » даги __сон хулосаси берилган.
3. Объектда ишлар: «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси хулосасида белгиланган параметрлар асосида (ёки параметрлардан четга чиққан ҳолда) амалга оширилган (тагига чизилади).
4. Амалга оширилган лойиҳа ҳужжатларига асосида: объектда тозаланадиган сув хўжалиги объектлари ўзани узунлиги _____ м, эни ____ м ва чуқурлиги ____ метрни ташкил этади.
Ўзан тозалаш жараёнида мазкур параметрлар тўлиқ бажарилиши шартлиги белгиланган бўлиб, ҳудуднинг географик координаталари:
1.
40°19'25.14''С
71°55'22.39''Б
5.
2.
6.
3.
7.
4.
8.
5. Ўзан тозалаш ишлари олиб борилган вақт: участкада сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларининг
бошланиш вақти:
«___»______ 20__-йил;
якунланиш вақти:
«___»______ 20__-йил.
6. Ҳолати: Лойиҳа ҳужжатларига асосан участкада сув хўжалиги объектлари ўзанини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишлари тўлиқ (ёки қисман) якунланиб, қуйидаги параметрларга эришилди.
Техник лойиҳа қувватлари номи
Ўлчов бирлиги
(м)
Лойиҳавий ўлчамлари
Амалда бажарилганлиги
ўзан узунлиги
эни
чуқурлиги
-
7. Шартнома доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилган (амалга оширилган тадбирлар ёритилади).
8. Лойиҳа асосида белгиланган ишлар тўлиқ якунланганлиги муносабати билан объектда бажарилган ишларни тасдиқловчи фотосуратлар, ҳисоб-фактура ва бошқа бирламчи ижро ҳужжатлари тақдим этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, _____________ вилояти (шаҳри) __________ тумани «________» МФЙдаги ___________ сув хўжалиги объектлари ўзанидаги участка белгиланган тартибда «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасасининг экологик экспертизаси талабларига мувофиқ бажарилганлиги сабабли ___________ вилояти (шаҳри) ___________ сув хўжалиги объектини балансда сақловчи ташкилотларга топширилишига тайёр деб ҳисоблансин.
Илова: Амалга оширилган ишлар фотолавҳалари.
Комиссия раиси
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси бўлинма бошлиғи
___________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Қабул қилиб олиш комиссия аъзолари:
Сув хўжалиги тизим ташкилоти бошлиғи (ўринбосари)
___________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи
___________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Давлат экологик назорат инспекциясининг инспектори
___________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи
___________
____________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Комиссия котиби:
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмаси ходими