Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
Қарори
«Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2267-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон «Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 март,
351-сон
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
28-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 мартдаги 351-сон ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 13 мартдаги 28-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 10 августдаги 48 ва 23-сон «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2267, 2011 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 400-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 6 июндаги 70 ва 32-сон «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2267-1, 2017 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 507-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2267-2/0327-сон)