1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3753]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ 2026 йил 1 октябргача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари О. УМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 9 декабрдаги 21-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини (бундан буён матнда махсус ҳуқуқий режим деб юритилади) тақдим этиш, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш, уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш, инвестиция платформалари операторлари реестрини юритиш, шунингдек инвестиция платформалари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Асосий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш фаолияти — инвестиция платформасидан фойдаланган ҳолда инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвестиция киритишга кўмаклашиш хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция киритиш шартномаси — инвестор ва инвестицияларни жалб қилувчи шахс ўртасида тузиладиган, инвестиция платформасидан фойдаланган ҳолда инвестиция киритишни амалга оширувчи шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор — инвестиция платформаси оператори хизматидан фойдаланган ҳолда инвестиция киритиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезиденти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси — инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган автоматлаштирилган дастурий-технологик мажмуа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилувчи шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, унга инвестицияларни жалб қилиш хизматларини инвестиция платформаси оператори кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси оператори — махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси бўлиб, инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи, инвесторга ва инвестицияларни жалб қилувчи шахсга инвестиция платформасига (жумладан, веб-сайт ва мобил илова орқали) кириш имкониятини тақдим этувчи ҳамда ваколатли давлат органи томонидан инвестиция платформалари операторлари реестрига киритилган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим — инвестиция платформаси орқали инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахсларга алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформалари операторлари реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — инвестиция платформаси оператори фаолиятини амалга ошираётган, рўйхатдан ўтган махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттириладиган очиқ ахборот ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ва махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ваколатли давлат органининг ишчи органи функцияларини ваколатли давлат органининг Капитал бозорини ривожлантириш департаменти (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачиларнинг махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинган аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли давлат органи раҳбарига (раҳбар ўринбосарига) махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари томонидан ушбу Низом ва қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш бўйича ваколатли давлат органи раҳбарига (раҳбар ўринбосарига) таклифлар киритади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш фаолияти фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестиция платформасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) инвестиция платформасининг дастурий таъминоти ва техник воситалари амалдаги қонунчиликда белгиланган шахсга доир маълумотларни, муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инвестиция платформаси қуйидаги асосий функцияларни узлуксиз бажариши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилиш (инвестиция таклифи) ва инвестицияларни жойлаштириш бўйича аризаларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, қайта ишлаш ва мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси операторининг инвестицияларни жалб қилувчи шахс ва инвестор билан тузадиган электрон шартномаларини, шунингдек инвестицияларни жалб қилувчи шахс ва инвестор ўртасидаги инвестиция шартномаларни тузиш ва қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов (комиссия) ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистик маълумотлар ва ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш хизматларини кўрсатиш ва инвестиция шартномаларини инвестиция платформаси орқали тузилган ҳолда ҳисобга олиш реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик талабларига мувофиқ ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва тижорат банкларининг ахборот тизимлари билан электрон ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция платформаси иштирокчиларининг идентификация маълумотлари, инвестиция платформаси иштирокчилари (жумладан, улар ўртасида) билан муносабатларга оид материаллар, шунингдек иш юритиш ёзишмалари бўйича ахборотни беш йил давомида сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ваколатли давлат органининг сўрови бўйича инвестиция платформаси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни бепул тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) инвестиция платформаси оператори томонидан тасдиқланган инвестиция платформаси хизматларини кўрсатиш тартиби ва тарифлари ўзининг веб-сайтида жойлаштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) қуйидаги шахсларнинг инвестиция платформаси операторининг директори, директор ўринбосарлари ва бош бухгалтери бўлишига йўл қўйилмаслиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция, бошқарув тартибига қарши жиноятлар содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, банк, молиявий ва юридик фаолият соҳаларида, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларида камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) мазкур банднинг «и» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг платформа операторининг устав фондида (капиталида) иштирок этишига йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) инвестицияларни жалб қилувчи шахслар ва инвесторларнинг сўров ва таклифларини қабул қилиш, инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш хизматлари шартномаларини, инвестицияларни жойлаштиришга кўмаклашиш хизматлари шартномаларини, шунингдек инвестиция шартномаларни ҳисобга олиш вазифаси юклатилган камида битта ходимнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) ваколатли давлат органига ва (ёки) инвесторларга атайлаб нотўғри ахборот тарқатмаслиги (тақдим этмаслиги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун аризачи ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар билан бирга ваколатли давлат органига тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг хорижий фуқаролари бўлган раҳбарлари ва таъсисчилари учун — тегишли чет давлат ваколатли органи томонидан белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостил қўйилган, ушбу Низомнинг 6-бандининг «и» кичик бандида кўрсатилган жиноятлар бўйича судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — аризачининг раҳбарлари (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчиларига нисбатан ушбу Низомнинг 6-банди «и» кичик бандида назарда тутилган маълумотларни ваколатли давлат органи мустақил равишда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан имзоланган (тасдиқланган) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ва ҳужжатлар ваколатли давлат органига қоғоз шаклида ёки электрон шаклда ёхуд ваколатли давлат органининг электрон почта манзилига юбориш орқали тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотлар юқори сифатли бўлиши ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли давлат органи ариза қабул қилинган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни қўшимча текшириш зарурати туғилса, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи органнинг таклифи асосида ваколатли давлат органи раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан аризани кўриб чиқиш муддати ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачига ўша куни хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни давомида, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш лозим бўлса, йигирма беш иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса тайёрлаб, ваколатли давлат органи раҳбарига (ёки унинг ўринбосарига) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли давлат органи раҳбари (ёки унинг ўринбосари) ишчи орган хулосаси тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёхуд нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачининг мансабдор шахслари ва таъсисчилари иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция, бошқарув тартибига қарши жиноятлар иштирок этганлиги ёки иштирок этишда гумон қилинаётганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ишчи орган томонидан аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома бир иш куни ичида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризачи хабарнома олинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг такроран топширилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ва аризачига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини ушбу қарор билан ёзма шаклда таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси фаолиятини мониторинг қилиш ва махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестиция платформасининг фаолияти ушбу Низомнинг 5-иловасида белгиланган Инвестиция платформаси фаолиятини амалга ошириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи орган махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг фаолияти ҳамда махсус ҳуқуқий режим талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ ўз фаолияти тўғрисида ваколатли давлат органига ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан ваколатли давлат органига кетма-кет икки ой давомида ҳисобот тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси тўловга қобилиятсиз деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси томонидан мазкур Низомнинг 5-иловаси билан тасдиқланган Инвестиция платформаси фаолиятини амалга ошириш тартиби талабларига риоя қилинмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги фактлари аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатли давлат органи ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00 га қаралсин)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ва бу ҳақда юридик шахсни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи орган томонидан реестр юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформасининг номи ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказилган рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Реестрдаги мавжуд маълумотлар ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Реестрга киритилмаган шахслар мазкур Низомга мувофиқ инвестицияларни жалб этишни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Манфаатдор шахслар ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Аризачи
1. Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимининг (бундан буён матнда махсус ҳуқуқий режим деб юритилади) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Ариза ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) тақдим этади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли давлат органи
Ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхат ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
20 иш куни, узайтирилган тақдирда — 30 иш куни
Ваколатли давлат органи
1. Ишчи орган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
15 иш куни, узайтирилган тақдирда — 25 иш куни
2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5 иш куни
3-босқич
Ишчи орган
Аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
1 иш куни
4-босқич
Аризачи
Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.
30 кун
Ваколатли давлат органи
1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатга ўтказиш ёки рўйхатга ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
10 иш куни
2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.
Белгиланган муддатда
5-босқич
Ишчи орган
1. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, тегишли маълумотлар реестрга киритилади ва аризачига хабарнома юборилади.
1 иш куни
2. Аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда махсус ҳуқуқий режимнинг талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.
3 иш куни
6-босқич
Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси
Номи ёки яшаш жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда ваколатли давлат органига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.
5 иш куни
Ваколатли давлат органи
Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
1 иш куни
7-босқич
Ваколатли давлат органи
Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
3 иш куни
Ишчи орган
Ишчи орган махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
1 иш куни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
1.
Юридик шахснинг (аризачининг) номи:
2.
Юридик манзили (почта манзили):
3.
Электрон почта манзили:
4.
Телефон рақами:
5.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):
6.
Хизмат кўрсатувчи банк:
7.
Раҳбарнинг фамилияси ва исми:
8.
Ариза топширишга ваколатли шахснинг фамилияси, исми, телефон рақами, электрон почта манзили:
Сиздан, инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида
(мурожаат мақсади: махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш)
рухсат беришингизни сўраймиз.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
1. Анкета __ варақда.
2. Юридик шахс (аризачи) устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари нусхаси.
3. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар.
Юридик шахс раҳбарининг имзоси
20___ йил «____» _____________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНКЕТАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Аризачи ҳақида маълумот
Юридик шахснинг (аризачининг) номи
Жойлашган жойи (манзили)
Телефон рақами
Электрон почта манзили
Расмий веб-сайти
Юридик шахс (аризачи) рўйхатдан ўтган давлат
Доимий фаолият юритиш жойи
Юридик шахснинг (аризачининг) давлат рўйхатидан ўтган санаси (кун/ой/йил) ва рақами
2-боб. Аризачининг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар
1. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ташкилот тузилмаси, илгари эришилган ютуқлар ва фаолият йўналиши
2. Аризачининг йирик таъсисчилари (акцияларининг/улушларининг камида 25 фоизига эгалик қилувчи) ва ижро органи/бошқарув аъзолари (бошқарув раиси, бош директор, директорлар) нинг ушбу соҳадаги билим ва иш тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар
3. Аризачининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар (охирги молиявий йил ҳолатига аризачининг молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувидан ўтказилган йиллик молиявий ҳисоботи бўйича)
4. Аризачининг лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар
3-боб Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар:
1. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолият ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, аризачининг мазкур фаолиятни амалга ошириш бўйича бошқа бозорлардаги тажрибаси ва инвестиция платформаларининг ривожланишига ёрдам бериши тўғрисидаги объектив таҳлил
2. Аризачи томонидан фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник тизимлар ва ечимлар
3. Амалга оширилиши мўлжалланган фаолиятни бошлашнинг тахминий санаси
4-боб. Декларациялаш
1. Аризачи:
ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд ҳар қандай жиноий таъқиб остида бўлганми ёки ҳозирда мавжудми ёхуд сўнгги 5 йил ичида тан олинган хорижий юрисдикциядаги бирон бир тартибга солувчи ёки лицензияловчи орган томонидан интизомий жавобгарликка тортилганми?
Ҳа
Йўқ
2. Аризачига суд тартибида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилганми?
Мазкур анкета ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.
Аризам қаноатлантирилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.
Ваколатли шахснинг исми
Лавозими
Телефон рақами
Электрон почта манзили
Ваколатли шахс имзоси
Сана:
Қўшимча алоқа учун шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)
Лавозими
Телефон рақами
Электрон почта манзили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-жадвал
Юридик шахс раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)
Лавозими
Фамилияси, исми
Фуқаролиги
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат
Ҳужжат тури
Серия ва рақами
Берилган вақти ва амал қилиш муддати
Ким томонидан берилган
1
2
3
4
5
6
7
2-жадвал
Юридик шахс таъсисчилари
Фамилияси, исми ёки юридик шахс номи
Улуш миқдори
Фуқаролиги (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи (юридик шахслар учун)
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома
Ҳужжат тури
Серия ва рақами
Берилган вақти ва амал қилиш муддати
Ким томонидан берилган
1
2
3
4
5
6
7
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформалари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция платформаси фаолиятини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб инвестиция платформасида фаолиятни амалга ошириш, инвестиция платформаси оператори, инвесторлар ва инвестицияларни жалб қилувчи шахсларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибини, шунингдек, инвестиция платформаси иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб аталади) — инвестиция платформасида хизмат кўрсатиш, иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, инвестиция жалб қилиш ва киритиш, ҳисоб-китоб қилиш ва маълумотларни ошкор қилиш тартибини белгиловчи инвестиция платформаси оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция платформаси иштирокчилари (бундан буён матнда иштирокчилар деб юритилади) — оператор, инвесторлар, инвестицияларни жалб қилувчи шахслар, шунингдек, қоидаларда назарда тутилган ҳолларда инвестиция платформасида операцияларга қўйилган бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестицияларни жалб қилувчи шахс (бундан буён матнда лойиҳа эгаси деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, унга инвестицияларни жалб қилиш хизматларини оператор кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифи — лойиҳа эгасининг инвестиция шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномаси — инвестор ва лойиҳа эгаси ўртасида инвестиция платформасидан фойдаланган ҳолда тузиладиган, инвестиция амалга ошириладиган ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли электрон гувоҳнома — инвестиция платформаси томонидан шакллантириладиган, инвестиция шартномаси бўйича инвестиция амалга оширилганлигини тасдиқлайдиган ва қуйидаги реквизитларни ўз ичига олган электрон ҳужжат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноёб идентификатор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакллантириш санаси ва вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция шартномасининг томонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция суммаси ва объекти тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар реестри — оператор томонидан инвестиция платформасида юритиладиган, барча инвестиция шартномалари ва улар билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар хронологик тартибда шакллантириладиган электрон база;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номинал ҳисобварақ — инвесторларнинг пул маблағларини алоҳида ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ушбу Тартиб ва қоидаларга мувофиқ лойиҳалар эгаларига тўловларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси банкида очилган операторнинг банк ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскроу-ҳисобварақ — оператор ёки лойиҳа эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси банкида очиладиган ҳисобварақ бўлиб, унда инвесторларнинг пул маблағлари уларни лойиҳа эгасига ўтказиш ёки инвесторларга қайтариш шартлари юзага келгунига қадар сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инвестиция платформасининг ишлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестицияларни жалб қилишни ташкил этиш бўйича фаолият оператор томонидан инвестиция платформаси орқали электрон шаклда тузиладиган икки турдаги хизмат кўрсатиш шартномалари асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа эгаси билан инвестицияларни жалб қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, унга кўра оператор инвестиция таклифларини жойлаштириш ва инвестиция шартномаларини тузиш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш учун инвестиция платформасига киришни таъминлаш мажбуриятини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор билан инвестиция киритишда кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома, у бўйича оператор инвестиция таклифлари билан танишиш, уларни қабул қилиш (акцептлаш) ва инвестиция шартномаларини тузиш учун инвестиция платформасига кириш имкониятини тақдим этиш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартномалар қўшилиш шартномалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшилиш шартномалари инвестор томонидан инвестиция платформасидаги шахсий кабинетда электрон рақамли имзо ёки қоидаларда кўрсатилган бошқа аутентификация воситаси билан тасдиқланадиган ҳаракатларни бажариш орқали тузилади. Бунда тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар шартномалар реестрига киритилади ва улар бўйича рақамли электрон гувоҳнома шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Оператор инвестор билан шартнома тузилгунга қадар инвестиция киритишда инвестордан инвестиция таваккалчиликлари, шу жумладан қўйилган маблағларни тўлиқ йўқотиш таваккалчилиги билан танишганлигини тасдиқловчи ҳужжат олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция платформасида жисмоний шахслар томонидан қуйидаги миқдорлардан ортиқ инвестиция киритиш учун чекловлар белгиланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календар йил учун инвестиция платформаси орқали инвестицияларнинг умумий ҳажми — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур чекловлар оператор томонидан жисмоний шахсларнинг инвестиция киритиш бўйича билимлари ва тажрибасини баҳолаш ўтказилганидан сўнг олиб ташланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор жисмоний шахснинг инвестициялар, қимматли қоғозлар бозори ва тадбиркорлик фаолияти асослари соҳасидаги билимлари ва тажрибаси даражасини баҳолаш учун бепул асосда тест синовларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест ўтказиш учун саволлар рўйхати оператор томонидан мустақил шакллантирилади ҳамда инвестиция платформасида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тестдан ўтказилаётган шахс саволларнинг умумий сонидан камида 75 фоизига тўғри жавоб топса, тест синови натижаси ижобий деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови инвестиция платформасида онлайн шаклда ўтказилади ҳамда тест синови натижалари синов якунланган вақтда автоматик шаклланади ва жисмоний шахснинг эътиборига етказилади. Бунда, ҳар бир савол учун жисмоний шахсга камида 1 дақиқа вақт берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор чекловлар олиб ташланган жисмоний шахсларнинг алоҳида реестрини юритади ва уни ҳар ойнинг 5 санасида ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ барча материалларни, шу жумладан электрон маълумотлар базаларини камида 5 йил давомида сақлаши ва ваколатли давлат органи сўровига кўра бир иш куни ичида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оператор пул маблағларининг ҳисоб-китобларини фақат Ўзбекистон Республикаси банкларидаги номинал ҳисобварақлар ва (ёки) эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширади. Инвесторларнинг пул маблағларини бошқа ҳисобварақларга ўтказишга йўл қўйилмайди, қоидаларда назарда тутилган операторнинг мукофот пули суммаси, шунингдек оператор хизматларига белгиланган тўловлар ҳажмида ҳақ тўлаш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оператор мижозларни идентификация қилиш ва лозим даражада текширишни амалга оширганидан ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни текширганидан сўнг иштирокчиларни шахсий кабинет орқали платформада рўйхатдан ўтказишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳа эгаси учун оператор идентификациядан ташқари қуйидагиларни сўрайди ва текширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таъсис ҳужжатлари, охирги бенефициар мулкдорлар (жисмоний шахсгача), мулкчилик шакли ва бошқарув органлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) охирги ҳисобот йили учун молиявий ҳисоботи (аудиторлик текширувидан ўтказиш мажбурий бўлганда, аудиторлик хулосаси билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) инвестицияларни жалб қилаётган шахсларда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, уни бошқаришда иштирок этиш ва инвестицияларни қайтариш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, қўйилган инвестиция қайси фаолиятга йўналтирилиши, бу орқали инвестор бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган мулк, инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек таваккалчиликлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) инвестиция платформасида жойлаштириш учун таклиф этилаётган лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-255-сон «Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-бандида белгиланган йўналишларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган чекловларнинг мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор инвестор-юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишда уларнинг бошқарув органлари ва вакилининг ваколатларини, охирги бенефициар мулкдорлари ва солиқ резиденти мақомини текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Оператор иштирокчиларнинг доимий мониторингини, шу жумладан ишчанлик обрўси, маблағларнинг келиб чиқиши ва қоидаларга риоя этилиши мониторингини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, оператор қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом ва қоидалар талабларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда, иштирокчини ва ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда операцияларга амалга оширишни тўхтатиб қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инвестиция таклифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳа эгаси инвестиция платформасида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган инвестицияларни жалб қилиш бўйича инвестиция таклифини жойлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳа эгаси тўғрисидаги маълумотлар, жумладан унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, жойлашган жойи, охирги бенефициар мулкдорлари ва бошқарув органлари тўғрисидаги маълумотлар, фаолиятнинг асосий турлари, мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим омиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвестицияларни жалб этиш мақсадлари, битим шартлари ва инвестиция киритиш усулининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) инвестиция таклифининг амал қилиш муддати, инвестиция лойиҳасига киритиладиган умумий инвестицияларнинг минимал миқдори (ёпилиш чегараси) ва максимал миқдори (тўхтатиш чегараси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) номинал ва (ёки) эскроу ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби, муддатлари ва шартлари, шу жумладан инвестиция таклифининг амал қилиши тўхтатилгандан сўнг маблағларни лойиҳа эгасига ўтказиш муддати, шунингдек инвестицияларнинг минимал миқдорига эришилмаганда ёки қайтариш учун бошқа асослар юзага келганда инвесторларга маблағларни қайтариш шартлари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) агар қоидаларда назарда тутилган бўлса, лойиҳа эгасининг инвесторлар олдидаги мажбуриятларини бажариш жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) таваккалчиликлар, шу жумладан қўйилган маблағларни йўқотиш таваккалчилиги, жисмоний шахслар учун чекловлар, инвесторнинг шартнома тузишдан бош тортиш шартлари тўғрисида огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) операторга ҳақ тўлаш ҳамда инвестор ва лойиҳа эгасининг бошқа харажатлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) маблағларни жалб қилишнинг жараёни, мажбуриятларнинг бажарилиши ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оператор томонидан инвестиция таклифидаги маълумотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги, ишончлилиги текширувдан ўтказилади, шундан сўнг оператор инвестиция таклифини инвестиция платформасида жойлаштиришга рухсат беради ёки бартараф этилиши мумкин бўлган камчиликлар рўйхатини кўрсатган ҳолда рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестиция платформасида қуйидаги шахсларнинг инвестиция лойиҳалари жойлаштирилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, коррупция, бошқарув тартибига қарши жиноятлар содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инвестиция таклифи амал қилиш муддати бошланганидан кейин унинг мазмунини ва (ёки) шартларини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Оператор инвестиция платформасида жалб қилинган маблағларнинг жорий миқдори, минимал ва максимал миқдоргача бўлган қолдиқ, шунингдек инвестиция таклифининг амал қилишини тўхтатиш санаси ва вақтини акс эттиришни таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Инвестиция қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестиция шартномасини тузиш инвестор томонидан ўзининг инвестиция платформасидаги шахсий кабинети орқали номинал ва (ёки) эскроу ҳисобварағидаги пул маблағларини киритган ҳолда инвестиция таклифини қабул қилиш (акцепт) орқали амалга оширилади. Бунда, шартнома инвесторнинг пул маблағлари номинал ва (ёки) эскроу ҳисобварағидан лойиҳа эгасининг банк ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инвестор инвестиция таклифини акцептлангандан сўнг операторга қоидаларда белгиланган муддат давомида, бироқ инвестиция таклифининг амал қилиши тугаган кундан кечиктирмай инвестиция платформаси орқали инвестиция киритишни бекор қилиш тўғрисида хабарнома берган ҳолда инвестиция шартномасини тузишдан бош тортишга ҳақли. Бунда оператор инвесторнинг пул маблағларини лойиҳа эгасига ўтказмайди ва уч иш куни ичида уларни инвесторга қайтарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инвестиция таклифининг амал қилиш муддати унинг энг кам миқдорига етмасдан тугаган тақдирда, инвестиция шартномалари тузилмайди. Оператор муддат тугагандан кейинги иш кунидан кечиктирмай бу ҳақида инвесторларни хабардор қилади ва киритилган маблағларни инвесторларга қайтаришни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инвестицияларнинг максимал миқдорига эришилганда, оператор акцептларни қабул қилишни тўхтатади ва бу ҳақидаги ахборотни эълон қилади. Маблағларни лойиҳа эгасига ўтказиш қоидаларда белгиланган муддатда, бироқ инвестиция таклифининг амал қилиши тўхтатилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестиция шартномаси тузилганлиги факти рақамли электрон гувоҳнома ва шартномалар реестридан кўчирма билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инвесторларга маблағларни қайтариш оператор томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор томонидан операторга инвестиция киритишни бекор қилиш тўғрисида қоидаларда белгиланган муддатда хабарнома юборилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар лойиҳа эгасига ўтказилгунга қадар ваколатли давлат органи ёки суднинг қарорига асосан инвестиция таклифи тўхтатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторга маблағларни қайтариш уни қайтариш учун асос бўлган ҳолатлар вужудга келган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай инвесторнинг банк ҳисобварағига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Оператор ҳар бир инвестор бўйича номинал ҳисобварақдаги пул маблағларининг алоҳида ҳисобини юритади. Инвестор оператордан сўров бўйича ўзининг операциялари тўғрисидаги ҳисоботни қоидаларда белгиланган муддатда, бироқ бир иш кунидан кечиктирмай олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Инвестор, агар қоидаларда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, номинал ҳисобварағида турган ва инвестиция шартномасини тузишга йўналтирилмаган пул маблағларини исталган вақтда ўзининг банк ҳисобварағига ўтказишни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар қоидаларда назарда тутилган бўлса, инвесторларнинг номинал ҳисобварағидаги пул маблағларига фоизлар ҳисоблашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳа эгаси томонидан инвестиция шартномаси бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда, лойиҳа эгаси инвестиция шартномасида назарда тутилган маблағларни бир ой муддатда операторнинг тегишли номинал ҳисобварағига ўтказади. Оператор келиб тушган маблағларни шартномалар реестрига мувофиқ инвесторларга беш иш куни ичида тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Инвестиция платформаси орқали инвестиция жалб қилишга кўмаклашиш бўйича хизматлар рекламасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор томонидан ахборотни ошкор қилиш амалга ошириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги сайт манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция қилинган маблағларнинг йўқотиш таваккалчилиги юқори эканлиги ва уларнинг тўлиқ ҳажмда йўқотилиши мумкинлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ахборотни ошкор қилиш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг асосий турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим фактлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифига жалб қилинган маблағлар ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция таклифига доир таваккалчиликлар тўғрисидаги огоҳлантиришлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Инвестиция таклифи тўғрисидаги маълумот кўзланган мақсадлар ва таваккалчиликлар тўғрисида тўлиқ ва холисона тасаввур ҳосил қилиш имконини бериши, оператор хизматлари, воситачилик ҳақлари, мумкин бўлган қўшимча харажатлар қиймати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, агар қўллаш мумкин бўлса, сотиб олинадиган қимматли қоғозлар, улушлар ёки бошқа ҳаракатлар мазмунини ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Манфаатлар тўқнашуви ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор инвестиция таклифларида иштирок этишга, шу жумладан ўз инвестиция платформасида лойиҳа эгаси сифатида иштирок этишга, айрим шахсларга ахборотдан ёки инвестиция киритиш шартларидан фойдаланишда преференциялар тақдим этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лойиҳалар эгалари сифатида операторнинг 20 фоиздан ортиқ улушига (акцияларига) эга бўлган шахслар, унинг бошқарув органлари аъзолари, оператор ходимлари, шунингдек, унинг аффилланган шахслари иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Оператор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, уни аниқлаш, бошқариш ва ошкор қилишнинг ички қоидаларини тасдиқлайди ҳамда уни ўқишга қулай шаклда инвестиция платформасига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Оператор нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки чалғитувчи маълумотларни ошкор қилиш, қоидаларга риоя қилмаслик, инвестиция платформасининг ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги, номинал ва (ёки) эскроу ҳисобварақлари бўйича ҳисоб-китоблар тартибини бузиш оқибатида инвесторлар ва (ёки) лойиҳалар эгаларига етказилган зарарлар ҳамда бошқа қоидабузарликлар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш