Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.08.2005
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этишда давлат манфаатларини ифодалаш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Қўмитанинг таркибий ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Ҳудудий бошқармалар | Ҳаммаси | шу жумладан бошқарув ходимлари (киши) |
Қорақалпоғистон Республикаси | 15 | 11 |
Андижон вилояти | 13 | 10 |
Бухоро вилояти | 14 | 10 |
Жиззах вилояти | 12 | 9 |
Қашқадарё вилояти | 12 | 9 |
Навоий вилояти | 14 | 10 |
Наманган вилояти | 14 | 10 |
Самарқанд вилояти | 14 | 10 |
Сурхондарё вилояти | 12 | 9 |
Сирдарё вилояти | 12 | 9 |
Тошкент вилояти | 14 | 10 |
Фарғона вилояти | 13 | 10 |
Хоразм вилояти | 14 | 10 |
Тошкент шаҳри | 15 | 11 |
Жами: | 188 | 138 |
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 28 декабрдаги 465-сон қарорининг 1 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 2—4-иловалар.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 42-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 31-модда) 2-илова 1-бандининг иккинчи хатбоши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 30 июндаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 52-модда) 2-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 19 январдаги 31-сон қарорига илова 1-бандининг «д» кичик банди.