Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.06.2008
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 28 мартда 662-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/14-сонли «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Низомни қисман ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 662-3-сон, 03.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Адлия вазирлигида 1999 йил 5 мартда 662-сон билан давлат рўйхатига олинган «Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 1 март,
4/11-сон