1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси унвони учун ойлик гонорарлар, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдори шу йилнинг 1 декабридан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 июлдаги 332-сон ва 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарорларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ва тармоқ академияларининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари унвонлари учун гонорарлар миқдорига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир ойлик гонорар миқдори | |
1. Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси (академик) | Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 баравари миқдорида |
2. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси | Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 баравари миқдорида |
3. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоси | Республикада белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,46 баравари миқдорида |
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)