Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.08.2014
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
Қарори
«ЧЕТ ЭЛДА ҲИСОБВАРАҚЛАРНИ ОЧИШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ»ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 24 майда 610-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 9 августдаги 25/3-сонли «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартибини, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 610-5, 15.08.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрирда)ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Чет элда ҳисобварақлар очиш учун рухсатномалар бериш тартиби»га иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин (1999 йил 22 январь, рўйхат рақами 610-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон).
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 17 апрель,
390-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 254-модда)