Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Охирги вақтда айрим диний жамоалар, оқим ва гуруҳларнинг вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги ва «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунлар талабларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйилиши, хориждан мамлакатда барқарор муҳитни издан чиқариш ниятидаги гуруҳларнинг қонунсиз кириб келиши, динни ниқоб қилиб фуқароларнинг ҳаёти ва мулкига қарши қаратилган оғир жиноятларнинг содир этилиши оқибатида конституциявий тузум ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солинмоқда.
1. Мамлакатда мавжуд бўлган барча диний жамоа, оқим ва гуруҳлар фаолиятининг қонунийлигини ўрганиш ва амалдаги қонун талабларига мослаштириш бўйича 1 ва 2-иловаларга* кўра идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳамда унинг таркибида ишчи гуруҳлари тузилсин.