Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.11.2006
|
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарималар солишга оид қисмини «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Тартиб «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасини ва «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартибнинг амал қилиши жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди, мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартибда назарда тутилмаган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик шахс бўлмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан жарималар ундириш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
(4-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда)
б) «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасида кўрсатиб ўтилган давлат органларига рекламага тегишли маълумотлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг қирқ баравари миқдоридан эллик баравари миқдоригача;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида, шунингдек, 4-банди «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган ҳолларда жарималар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан мустақил равишда солинади, мазкур Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида ва 4-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳолларда эса Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда солинади.
(4-банд 5-банд деб ҳисобланиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 10 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартибнинг 3-бандида назарда тутилган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) солинадиган жарималар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари счётида Нархларни бошқариш жамғармасида жамланади ва улардан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.