Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.12.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Андижон дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот, институтининг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар филиалларини ҳамда давлат нав синаш участкаларини хўжаликлар негизида 1-иловага* мувофиқ ташкил этсин.
Кўрсатиб ўтилган институтнинг Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 413-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм бўлимлари тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)